Разведка ишларини ўтказиш босқичлари. Разведка олдида турган вазифа одатда жуда мураккаб ва хилма хилдир. Бундан ташқари, конлар кўпинча етарли даражада катта ўлчамга эга бўлиб, уларни ҳатто усти томонидан очиш, узоқ муддатли жараёндир. Ер остида жойлашган, катта маблағ сарфлаш талаб этиладиган қуйи горизонтлар разведкаси учун қанча вақт талаб этилиши ҳақида тассаввур қилиш қийин эмас. Шулардан келиб чиқиб, ушбу фаннинг кириш қисмида таъкидлаб ўтилганидек, разведка бир қанча босқичларга бўлинади.
Кўпчилик ҳолларда биринчи қадамдан бошлаб конларни юқори даражадаги тавсилий ва аниқлик билан ўрганишни бошлаш шарт эмас, чунки унча катта бўлмаган участка чегараларида жуда кўплаб тоғ лаҳимлари ва бурғулаш қудуқлари ўтишга тўғри келади. Бу вақт ичида умуман барча конлар узоқ вақт оралиғи давомида очилмай қолиши мумкин, чунки барча участкаларни бир ҳилда тез ва юқори даражадаги тавсилий ўрганиш учун маблағ ҳам, куч ҳам етмаган бўлар эди.
Разведканинг биринчи босқичи д а с т л а б к и р а з в е д к а деб аталади. Бу босқичда конлар бир-биридан маълум бир масофада жойлашган ва унча аниқ(дастлабки) бўлмасада коннинг умумий холати ёки унинг маълум бир катта қисми ҳақида тасаввурга эга бўлишга тез имкон берувчи кам сонли лаҳимлар ёрдамида ўрганилади.
Дастлабки разведканинг бош мақсади-фойдали қазилма конларининг умумий ўлчамларини(миқёсини) ва тахминий сифат тавсифини ҳамда ётиш шпроитларини аниқлашдир. Унинг муҳим вазифаларидан яна бири коннинг кейинчалик тавсилий ўрганиш учун энг ишончли ва бой участкаларини ажратиш ҳисобланади.
Шундай қилиб, дастлабки разведка тавсилий разведка йўналишини асослаш ва охирги ҳаражатлар учун зарур суммани белгилаш учун хизмат қилади. Дастлабки разведка коннинг истиқболдаги эксплуатацион имкониятларини ҳам белгилашга ёрдам беради. Бу фақат конда нисбатан тўла тавсилий разведка ўтказилгандан сўнг аниқлаштирилади.
Дастлабки разведка қидирув-баҳолаш босқичи ишларидан кейин амалга оширилади ва коннинг саноат аҳамиятига моликлигини аниқлаш учун ишончли геологик, технологик ва иқтисодий асосланган баҳолашни таъминлай оладиган юқори даражадаги ишлар билан давом эттирилади. Бу босқичда коннинг геологик тузилиши, унинг умумий ўлчамлари ва контурларига аниқлик киритилади. Кидирув ишлари даврида бошланган коннинг юза қисмини канавалар, траншеялар, шурфлар ва чуқур бўлмаган бурғи қудуқлари ёрдамида ўрганиш ишлари якунланади; Йирик миқёсли (1:500 гача) геологик ҳариталар тузилади. Кон разведкасининг асосий йўналиши қазиб олиш учун мумкин бўлган чуқур горизонтларгача давом эттирилиши ҳисобланади. У асосан бурғи қудуқлари ёрдамида, коннинг геологик тузилиши мураккаб бўлган ҳолларда эса ерости тоғ лаҳимлари қазиш билан биргаликда амалга оширилади. Ушбу ишлар ва геофизик тадқиқотлар жараёнида фойдали қазилма таналарининг морфологияси, уларнинг ички тузилиши, ётиш шароитлар ва сифат таркиби аниқланади. Маъданларнинг асосий табиий турлари бўйича лаборатория синовлари учун технологик намуна олинади, уларнинг натижалари бўйича маъданларнинг саноат турлари ва навларини ажратиш белгиланади. Бундан ташқари, конни очиш ва қазиб олишга таъсир кўрсатувчи гидрогеологик, мухандис-геологик, тоғ-геологик ва бошқа табиий шароитлар ўрганилади. Бундай ўрганилиш кон заҳираларини C1 ва С2 тоифалари бўйича ҳисоблаб чиқиш имкониятини таъминлаши лозим. Ушбу тоифадаги заҳираларнинг нисбати коннинг геологик тузилиши мураккаблиги ва маъданли таналар асосий параметрларининг ўзгарувчанлигига боғлиқ.
Дастлабки разведка натижалари бўйича вақтинчалик кондициялар ишлаб чиқилади ва конни саноат тарзида қазиб олишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш ва унда тафсилий разведка ўтказиш учун техник-иқтисодий маъруза (ТИМ) тузилади.
Агар дастлабки разведка ўрганилаётган кон хеч шубхасиз саноат аҳамиятига эга эканлигини кўрсатса, унинг маълумотларидан келажакда қурилажак корхона лойиҳасининг бошлангич босқичи учун фойдаланиш мумкин.
Тоғ корхонасини қуриш лойиҳаси бир қанча босқичларда амалга оширилади. Даставвал р е ж а л и в а з и ф а деб аталувчи-корхонанинг умумий чегарасини белгиловчи йўналиш схемаси тузилади. Режали вазифа ишлаб чиқилгандан сўнг, разведканинг қўшимча маълумотлари асосида л о й и ҳ а в а з и ф а с и ни тузишга киришилади. Бу энди қурилажак кархонанинг нисбатан анча аниқ ўлчамларини, асбоб ускуналарини, технологик схемаларини ва ишлаб чиқариш самарадорлигини белгилайди. Сўнгра, тўғридан-тўғри қурилиш учун т е х н и к л о й и ҳ а хизмат қилади. Унда қурилиш ва қазиб олиш тизимлари охиригача аниқланган ва хомашёни қайта ишлаш технологиялари билан боғлиқ барча тавсилий масалалар ишлаб чиқилади.
Дастлабки разведка одатда режали вазифа тузиш учун материал бериши мумкин, аммо амалда унча катта бўлмаган, жуда қимматли маъданли конларни ўрганишда шундай холатлар кузатиладики, яхши ўтказилган дастлабки разведка маълумотлари лойиҳа вазифасини тузиш учун асос қилиб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |