Ўзбекистон републикаси



Download 9,62 Mb.
bet55/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

Тафсилий разведка дастлабки разведкада ижобий баҳоланган ва яқин 5-10 йилда ишга туширилиши мўлжалланган конларда ўтказилади. У қаттиқ фойдали қазилма конлари заҳираларини ва башорат ресурсларини таснифлаш талабларига мувофиқ конни саноатда фойдаланиш учун тайёрлайди. Бўлажак корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва унинг бу заҳиралар билан меъёрланган муҳлатга таъминланишидан келиб чиққан ҳолда етарли миқдорда разведка маълумотлари тўпланади. Биринчи навбатда қазиб олиш мўлжалланган участкаларда тадқиқотлар тафсилийлиги оширилади.
Асосийси фойдали қазилма заҳиралари аниқланиши билан бир қаторда, улар билан биргаликда учрайдиган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун яроқли минерал ресурслар ҳам ҳисобланади.
Тафсилий разведки натижалари бўйича доимий кондицияларнинг техник-иқтисодий асослари (ТИА) тузилади. Тасдиқланган кондицияларга мувофиқ фойдали қазилма заҳиралари ҳисоблаб чиқилади ва у ЎзР Давгеолқўми қошидаги Заҳиралар бўйича давлат хайъатига (ДЗК) тақдим этилади. Коннинг тасдиқланган етарли миқдордаги разведка тоифаларидаги заҳиралари керакли вазирликларга тақдим этилади.
Тавсилий разведка кўп сонли тоғ лаҳимлари ёрдамида коннинг структурасини, эксплуатация ишларини олиб боришнинг геологик ва тоғ-техник шароитларини юқори аниқликда белгилаш ва фойдали қазилмаларнинг технологик навларга ажратилган захирасини ҳисоблаш имкониятини беради. Тавсилий разведка маълумотлари асосида корхона қурилишининг т е х н и к л о й и ҳ а си тузилади ва саноат қурилишига маблағ ажратиш амалга оширилади.
Тафсилий разведка қилинган бўлсада, саноат томонидан ўзлаштирилмаган коннинг торазведкаси тоғ-маъдан корхонасининг лойиҳадаги ишлаб чиқариш қуввати, қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш технологияси қайта кўриб чиқилиши, удан фойдаланиш йўналиши, хом ашё сифатига қўйиладиган стандартлар ва техник шартлар талабларининг ўзгариши туфайли қўшимча маълумот олиш учун амалга оширилади. Конда торазведка ўтказиш мавжуд геологик маълумотлар заҳираларининг амалдаги таснифи ва уни қўллаш бўйича йўриқномаларга мос келмаслиги туфайли амалга оширилади. Разведка ишларининг услубияти ва ҳажми ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бу ишлар натижалари бўйича ҳисобот тузилади, лозим бўлган ҳолларда заҳиралари қайта ҳисоблаб чиқилади.
Қазиб олинаётган коннинг торазведкаси унинг камроқ ўрганилган участкаларида: алоҳида маҳсулдор маъдан таналари ёки ётқизиқлари ривожланган чеккаларида ва чуқур горизонтларида амалга оширилади. У ушбу участкаларни батафил ўрганиш вазифаларини ҳал этади ва юқори (саноат) тоифалардаги қазиб олинган разведка заҳираларининг ўрнини тўлдиради. Торазведканинг ҳар икки кичик босқичи учун қуйидаги вазифалар умумий бўлиш мумкин:
- фойдали қазилма таналари морфологияси ва ички тузилишининг ўзгарувчанлигини қўшимча ўрганиш;
- маъданли ётқизиқларда фойдали компонентларнинг тарқалишидаги қонуниятларни топиш;
- маъданларнинг табиий турлари, саноат туркумлари ва навларини ажратиш;
- асосий ва йўлдош фойдали компонентлари, уларнинг фазовий ҳолатини комплекс ўрганиш;
- тоғ-геологик, гидрогеологик, мухандис-геологик ва бошқа табиий шароитларига аниқлик киритиш;
- фойдали қазилма таналари ичидаги маъдансиз участкаларни ҳамда амплитудали тектоник бузилишлар фаол ривожланган участкаларни контурлаш;
- кон заҳиралари миқдорини ошириш ёки маълум бўлган кон тўпламлари қанотлари ва чуқурлигидаги контурларни ўзгартириш ҳамда янги топилган таналарни контурлаш ҳисобига уларни разведка қилиш даражасини ошириш;
- коннинг технологик хоссаларини, тоғ-геологик ва янги топилган фойдали қазилма заҳираларининг бошқа эксплуатация шароитларини ўрганиш ва геологик-иқтисодий баҳолашга уларнинг умумий таъсирини ўрганиш.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish