Ўзбекистон републикаси



Download 9,62 Mb.
bet56/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

Эксплуатацион разведка фойдали қазилмаларнинг структураси, шакли, сифати ва ётиш шароитлари ҳақида тўла ва аниқ маълумотлар олиш учун ўтказилади. Бу разведка конни тайёрлаш ва ишга тушириш билан параллел равишда капитал ва эксплуатацион лаҳимлар маълумотлари асосида ва тозалаш ишлари режалаштирилаётган жой яқинида олиб борилади. Эксплуатацион разведка маълумотлари базасида жорий эксплуатацион ҳисоб китоблар олиб борилади.
Эксплуатацион разведка фойдали қазилмани қазиб олишни ташкил этиш вақтидан бошланади ва конни бутунлай қазиб олгунча давом эттирилади. Қазиб олиш ишларига нисбатан у олдинроқ ёки бир пайтда бажарилиши мумкин.
Олдиндан бажариладиган эксплуатацион разведка қазиб олиш ишларидан 1-2 йил олдин ерости тоғ лаҳимлари ва чуқур бўлмаган бурғи қудуқлари тизими орқали ушбу ишлар учун тайёрланаётган қирқими унча катта бўлмаган қаватларда, горизонтларда, блоклар гуруҳларида амалга оширилади. Конни очиқ усулда қазиб олишда карьер зиналарида ёки полигонларда бурғи қудуқларида портлатиш тизими синаб қўрилади. Разведканинг бу натижалари жорий режалашда фойдаланилади.
Биргаликда бажариладиган эксплуатацион разведка блокларда, камераларда, карьер зиналарида ёки бевосита ҳар қандай очувчи забойда ўтказилади ва фойдали қазилмани қазиб олишни тезкор режалаштириш учун хизмат қилади.
Эксплуатацион разведка жараёнида фойдали қазилма таналари контурига, уларнинг ётиш шароитларига, ички тузилишига, заҳираларнинг сифати ва миқдорига, маъданларнинг фазовий ҳолатига, саноат турлари ва навларига, гидрогеологик, тоғ-геологик ва конни қазиб олишнинг бошқа омилларига аниқлик киритилади. Эксплуатацион намуналашлашда олинган натижалар ҳамда маълумотлар маъданларни қазиб олишни жорий ва тезкор режалаштириш, заҳираларини юқорироқ тоифаларга ўтказиб қайта ҳисоблаб чиқиш ва казиб олишга тайёрланган ва тайёр заҳираларни ажратиш, режадаги ва амалдаги йўқотиш ва ифлосланишларни аниқлаш, конни қазиб олиш тўлиқлиги, сифати ва технологиясини назорат қилиш учун фойдаланилади.
Геология–разведка босқичларининг вазифалари. Дастлабки разведканинг бош вазифаси–фойдали қазилмаларнинг саноат аҳамиятини, тавсилий разведка кетма–кетлигини ва саноатда ўзлаштирилишини аниқлаш мақсадида иқтисодий жихатдан баҳолашдир.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish