Ўзбекистон републикаси


Разведка босқичлари ва уларнинг вазифалари



Download 9,62 Mb.
bet53/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

8.2. Разведка босқичлари ва уларнинг вазифалари
Разведка ишлари қидирув ишларини нисбатан анча кўп меҳнат ва маблағ талаб қилади. Разведка ишларини бажаришда тоғ-капитал ишларининг ҳаражатларига яқин бўлган катта ҳажмдаги меҳнат, материал ва энергия талаб этилади. Бу ҳаражатлар разведка маълумотларининг сифати ва ишончлилигини таъминловчи оптимал ҳажмгача (муайян давр учун) кетма-кет ошиб бориши билан боғлиқ. Шу туфайли разведка жараёни услубий жихатдан ягона босқичлар деб аталувчи поғоналар бўйича амалга оширилади.
Разведка босқичлари коннинг умумий майдонида ёки унинг бир қисмида объектнинг геологик нобиржинслилигини ўрганиш, заҳираларини ҳисоблаш ва геологик-саноат томондан баҳолаш бўйича лойиҳада белгиланган вазифаларни ечиш мақсадида ўтказилувчи геологик разведка ишлари комплексини бирлаштиради.
Ўтган асрнинг етмишинчи йилларига қадар разведканинг уч босқичига: дастлабки, тафсилий ва эксплуатацион разведка босқичларига амал қилинган. Кейинчалик, кўпчилик ишлаб турган тоғ-маъдан корхоналарининг хом ашё базасини ривожлантириш заруриятидан келиб чиқиб, уларнинг эксплуатация муддатини узайтириш ёки ишлаб чиқариш қувватини ошириш мақсадида, конларнинг тоғ ажратмаси учун ажратилган умумий майдонида ёки уларнинг алоҳида участкаларида разведка ишлари ҳажми ошиб борди. Бундан ташқари, фойдали қазилма таналарининг структуравий ва бошқа нобиржинслилик хусусиятларини, маъданлар таркибини ўрганишга, уларни қайта ишлаш технологияси, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, навбатдаги бешйилликда ўзлаштирилиши режалаштирилаётган конларнинг тафсилий разведка маълумотларни олиш учун қўйиладиган талаблар ошди. Бу эса қўшимча: а) саноат томонидан ўзлаштирилмаган коннинг торазведкаси; б) қазиб олинаётган коннинг торазведкаси каби иккита кичик босқичдан иборат бўлган конларнинг торазведка босқичини киритишни тақоза этди.
Конларининг дастлабки ва тафсилий разведкаси ҳамда торазведка ишларини молиялаш давлат бюджети маблағлари ҳисобига соҳа тамойили бўйича амалга оширилади. Эксплуатацион разведка корхонанинг асосий фаолияти ҳисобидан ўтказилади ва молиялаштирилади.
Юқорида қайд қилиб ўтилганидек, разведка жараёнининг босқичлилиги конни кетма-кет ўрганиш тамойилидан келиб чиқади. Халқ хўжалигини ривожлантириш учун муҳим бўлган йирик конларда бундай ишлар тўлиқ ҳажмда ва белгиланган кетма-кетликда амалга оширилади.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish