Ўзбекистон републикаси



Download 9,62 Mb.
bet48/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

7.7. Намуналарни қайта ишлаш
Намуналар олиш операциясидан кейинги операция–намуналарни қайта ишлаш операцияси бўлиб, бунда намуна материаллари таҳлил қилишга тайёрланади. Намуналарни қайта ишлаш намуна мақсадидан келиб чиқиб кўплаб усулларда қайта ишланиши мумкин. Намуналарни қайта ишлаш усулларига майдалаш, қисқартириш, ювиш, концентратларга ажратиш ва бошқа усуллар киради. Бу операцияга қўйиладиган бош талаб–намунанинг вакиллилигини сақлаб қолишдир. Масалан, кимёвий таҳлилга юборилаётган намуна, таркиби бўйича дастлабки намунанинг таркиби билан бир хил бўлиши лозим.
Намуналарни қайта ишлашдан мақсад муайян физик-механик ҳолатда ва минерал модда массасидан лаборатория ва технологик синовлар учун яроқли масса олишдир. Намуналашнинг кимёвий ва геокимёвий турларида намуналарни қайта ишлаш жараёнида таҳлил учун зарраларининг диаметри < 0,1 мм.гача майда эзилган кукун сифатидаги массаси бир неча граммдан (спектрал таҳлил учун) п • 100 г гача бўлган намуналар олинади. Намунанинг бошланғич массаси одатда тортиб олинган массадан бир неча бор, уни ташкил этувчи қисмининг ўлчами эса 2-3 карра ортиқ бўлади. Шунинг учун намуналарни қайта ишлаш жараёнидаги кетма-кет бажариладиган бир қатор операцияларга бурдалаш, майдалаш, эзиш, элаш, аралаштириш ва қисқартириш операциялари киради. Аналитик аниқланиши лозим бўлган тартиб олинган намуналардаги компонентлар миқдори қайта ишлашнинг ҳар қандай босқичида ҳам уларнинг дастлабки намунадаги миқдорига мос келиши керак.
Намуналарни қайта ишлаш асосан уч босқичда олиб борилади (20-расм). Биринчи босқичда материал намуна йирик бурдаланади (10 мм гача). Бу учун 58-ДР ва 40-ДР русумли лаборатория майдалагичларидан фойдаланилади. Иккинчи босқичда 59-ДР русумли валикли майдалагичда зарралар ўлчами 4-1,5 мм гача майдаланади. Якунловчи босқичда 0,07 мм гача (намуна массаси катта бўлганда) - 60-ДР русумли дискли ишқалаб майдалагичда, намуна массаси 50 грамгача бўлганда- 75 БДР-4 русумли титратиб эловчи ускунадан ўтказилиб толқонга айлантириб майдаланади. Намуналарни майдалаш учун ҳам ўқли ёки шарли тегирмонлардан ва СМБ механик ишқалаб майдаловчи ускуналардан фойдаланилади.
Элакдан ўтказишда намуна зарраларининг ўлчамлари бўйича синфларга ажратилади. Бурдалаш ва майдалашдан олдин, ортиқча бурдаламаслик учун, ёрдамчи элакдан ўтказиш ишлари амалга оширилади ва майда синфлар ажратиб олинади, бунинг учун мос келувчи грохотлар ва элаклардан фойдаланилади. Ушбу операциялардан сўнг элакдан ўтказиш ва элаш ишлари назорат қилинади.
Назорат элагидан ўтмаган зарралар такрорий майдалаш учун орқага қайтарилади. Зарраларни ўлчамлари бўйича ажратиш қўл ёки 138-Гр русумдаги лаборатория механик майдалагичларда ва 71бТр русумли элаш анализаторларида амалга оширилади. Толқонга айлантирилган намуна материали элакдан ўтказилмайди ва эланмайди, чунки анча миқдордаги чанг зарралари бўлган бу жараённи ҳаволи муҳитда бажариб бўлмайди. Щекали ва валикли майдалагичлар, ишқалаб майдаловчи ускуналар, элакдан ўтказувчилар ва элакли анализаторларнинг конструкцияси маҳсус асбобсозлик институтларида ва фирмаларда яратилади.
Ҳар бир босқич бошлангунга қадар қисқартирилган намуна массаси (Q) ва энг йирик зарралар ўлчамининг (d) оптимал нисбати Ричардс – Чечотта формуласи бўйича ҳисоблаб топилади.
Q = kd2,
бунда коэффициент к намуна массасида фойдали компонентнинг тақсимланиш ҳарактерига боғлиқ. Бу коэффицент ўхшашлик бўйича ёки экспериментал йўл билан аниқланади. Унинг қиймати текис тақсимланганда - 0,1-0,2, нотекис тақсимланганда - 0,3-0,4, жуда нотекис тақсимланганда - 0,5-1,0 бўлади. Формула бўйича намуна массасини аниқлаб, олдин яхшилаб аралаштириб, кейин қисқартирилади. Катта ҳажмли намуна материали қаттиқ ва силлиқ майдонда лопатка ёрдамида аралаштирилади.
Намуна массаси кўп бўлмаганда ҳалқа ёки конус усулида аралаштирилади. Намуна кварталлаш ёки жўякли ажраткичлар ёрдамида бўлинади. Охирги кварталлашда намунанинг икки қарама-қаршидаги улушлари таҳлил учун умумлаштирилади, қолганлари эса дубликат сифатида сақланади.
Минерал хом ашёнинг табиий турлари ва саноат навларининг алоҳида таналари контурига кирувчи ягона намуналар дубликатларидан гуруҳли намуналаролинади. Олинаётган материал массаси намуна узунлигига пропорционал бўлиш лозим. Намунанинг қисқартирилган минерал массасидан технологик намунани шакллантириш учун фойдаланиш мумкин.

25-расм. Дастлабки намуналарни қайта ишлаш схемаси.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish