Ўзбекистон републикаси



Download 9,62 Mb.
bet45/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

7.5.Катта ҳажмли намуналар(ялпи намуналаш усуллари)
Намуналашнинг ялпи усули энг ишончли ва шу билан бирга энг кўп меҳнат талаб қилувчи усул ҳисобланади. Ундан асосан уч ўлчам бўйича компонентларнинг тарқалиши ўта нотекис бўлганда ҳамда катта ҳажмда намуналар олишга эҳтиёж туғилганда, масалан, технологик синовлар ўтказиш учун қўлланилади. Намунага тоғ лаҳимларининг муайян қазиш оралиғи ёки забойидан бутун қазиб олинган жинс массаси олиниши мумкин. Ушбу усулда тоғ лаҳимлари ўтиш жараёнида қазиб олинган барча маъданли масса намуна сифатида олинади. Материални олиш одатда механизациялаштирилган бўлиб, тоғ лаҳимларини ўтиш жараёни узликсиз давом этади. Ялпи олинган намуналар массаси 1,5–5 тоннани, баъзан ўн ва ҳатто минг тонналарни ташкил этиши мумкин. Намуна массаси қанча катта бўлса, қимматли минерал кристаллари ёки фойдали қазилма монолити шунча йирик, миқдори кам ва нотекис тарқалганлик даражаси катта бўлади. Баъзан конларнинг эксплуатацион синовлари даврида ялпи олинган намуналарнинг барчаси, корхона ёки унинг айрим участкаси томонидан бир сменада, суткада ёки бошқа вақт бирлигида қазиб олинадиган маъданли массани ташкил қилиши ҳам мумкин.
Агар фойдали қазилма танасининг қалинлиги унча катта бўлмаса, тоғ лаҳимларини портлатиш усулида ўтиш вақтида маъдан аралашмаси ва ёндош жинслардан ташкил топган ялпи намуналар маъдан массасига келиб қўшилади. Баъзан қалинлиги анча катта, тузилиши мураккаб бўлган маъданли таналардан олинган ялпи намуналарнинг натижаларига асосланиб маъданларнинг табиий турлари ёки саноат навларини алоҳида ажратишга эришиш мумкин.
Ялпи олинган намуналар катта ҳажмга эга бўлганлиги сабабли уларни олиш вақтида кўпинча қисқартиришга тўғри келади. Маъсалан, шурфдан маъдан намунасини чиқаришда дастлабки намуна массасига ва уни ташкил этувчи бўлакларнинг йириклигига боғлиқ равишда намуналарнинг ҳар учинчиси, тўртинчиси, еттинчиси ва х.к. қолдирилади.
Маъданлар вогонеткаларда ташилганда ҳам худди шу ишлар бажарилади. Баъзан ер юзига чиқариб берилган маъданли масса намуналарга ажратиш майдончаларига тўкилиб, у ерда аралаштирилади ва лопаткалаш йўли билан қисқартирилади. Кичик порцияларда қисқартириш намуналарнинг дастлабки ҳоссаларини сақланишини энг ишончли таъминлайди.
Ҳажмий усул кристаллар ва монолитлар қийматини, уларнинг физик ҳоссаларини сақланганлиги бўйича катта аҳамиятга эга бўлган ўзига хос фойдали қазилмаларни, масалан, слюдалар, оптик хом ашёлар, безак ва қимматбаҳо тошлар, қурилиш тошлари кабиларни ўрганиш мақсадида намуналар олиш учун кенг қўлланилади. Бундан ташқари, ҳажмий усул нодир металли маъданларни тадқиқ қилишда, баъзи бир техник ва технологик намуналар олишда ҳамда бошқа намуналаш усуллари натижаларини қайта текшириб кўриш мақсадларида амалга оширилади.
Ялпи намуналаш энг қиммат намуна олиш тури бўлиб, намуналарни қайта ишлашга катта сарф ва ҳаражатлар талаб этилади. Кимёвий намуналаш бундан мустасно. Баъзан ялпи усулга сарфланган сарф – ҳаражатлар йўл–йўлакай маҳсулотлар ҳисобланган слюдалар, исланд шпатлари, тоғ хрусталлари, олмослар, феруза кристаллари ва х.к. ҳамда баъзи бир қимматли металлар–қалай, симоб, олтин, платина ва бошқаларни олиш ҳисобига қисман қопланади.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish