Ўзбекистон републикаси



Download 9,62 Mb.
bet47/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

Намуналашнинг горстли усули. Тоғ масссини технологик (синдириб олинган) намуналашда қўлланилади. У амалда нуқтали усулдан фарқ қилмайди. Ҳар иккала усул ҳам кимёвий намуналаш билан боғлиқ.
Намуналашнинг штуфли усули. Бу усулдан техник ва минералогик намуналаш мақсадида фойдаланилади. Штуфли намуналарнинг массаси 1-2 килограмм бўлиб, маъданлар ва ёндош жинсларни микроскопик ўрганиш мақсадида шаффоф ва аншлифлар тайёрлаш учун олинган яхлит бўлаклардир. Ушбу намуналаш усули кенг тарқалган усул бўлиб, қидириш ишларида (металлометрик суръатга олиш ишларини ўтказишда) бирламчи геокимёвий ореолларни аниқлаш учун, разведка ишларида фойдали қазилмаларнинг минералогик таркибини, петрографик ҳусусиятларини ва баъзи-бир физик ҳоссаларини(ҳажмий оғирлигини, ғоваклигини, намлигини, мустаҳкамлигини ва х.к.) ўрганиш учун қўлланилади. Агар фойдали қазилма танаси мураккаб тузилишга эга бўлса, унда штуфларни ҳар бир маъдан турининг тарқалганлик даражасидан келиб чиқиб пропорционал равишда олиш лозим. Штуфлар тури уларнинг минерал таркиби ва текстура–структура ҳоссалари бўйича визуал аниқланади.
Қоидага кўра, штуфли усул маъданларнинг кимёвий таркибини ўрганиш ва маъданли таналарни контурлаш учун ярақсиз, чунки штуфларни олишда субъективликка йўл қўйилади, бу эса намуналар олишда маълум даражада ноаниқликларни келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Фақат айрим ҳолларда, масалан, маъданлашиш ўта тенг тарқалган ҳолларда штуфли усул маъданнинг кимёвий таркиби тўғрисида баъзи бир тасаввурларни бериши мумкин.
Штуфли усулнинг ютуқлари: аниқлашнинг жуда тезликда амалга оширилиши ва юқори унимдорликга эгалигидир(тоғ лаҳимларини қазиш ҳаракати тўхтатилмайди).
Бурғи қудуқларини намуналаш чизиқли усулга яқин бўлган усулда амалга оширилади. Колонкали бурғилашда намуна керндан, у етарли ёки умуман бўмаганда–шламдан олинади. Тоғ жинслари ёки маъданларнинг устуни ҳисобланган керн гидравлик ёки механик зарба таъсирида ўқи бўйлаб иккига бўлинади. Намуналаш ҳажми кичик бўлганда керн болға ёрдамида парчаланиши мумкин. Керн устунининг биринчи ярими намуна учун олинади, иккинчиси эса дубликат сифатида сақланади. Намуна қирқиш ва тешиш усули ёрдамида ҳам олиниши мумкин. Кернни қирқишда унинг бўйлама ўқи бўйлаб сақлаш учун сегмент кесиб олинади. Қирқилган материал кимёвий намуна сифатида фойдаланилади, керннинг қолган қисмидан бошқа турдаги таҳлиллар учун фойдаланиш мумкин. Тешиш усули ёрдамида тузли жинсларнинг кернидан намуналар олинади. Бурғи қудуқлари маъданли таналар йўналишига кўндаланг мўлжалланганлиги сабабли уларнинг учраш бурчаги 30° дан кам бўлмаслиги туфайли бутун оралиқдаги керн намуналанади. Намунанинг узунлиги маъданли таналар қалинлиги ва ички тузилиши, сифат таркибининг ўзгарувчанлик хусусиятларига боғлиқ бўлади. Маъданли таналар қалинлиги катта бўлганда у 2 дан 5 м гача боради.
Конларни зарба-канатли бурғи қудуқлари ёрдамида разведка қилишда шламдан намуна олинади. Очиқ усулда қазиладиган конларининг эксплуатацион разведкасида унинг асосий воситаси портлатиш, шарошкали ёки пневмозарбали бурғилаш ҳисобланувчи бурғи қудуқларидан намуна шламдан ёки бурғилаш чангидан олинади. Бурғи қудуқларини ҳаво-сувли аралашма билан тозалашда намуналаш маҳсус шламтутгичлар ёрдамида амалга оширилади. Қўлда ёки механик айланма - зарбали усулда бурғилашда намуна олиш желонка, қошиқ, парма, маҳсус намунаолгич ва тупроқ сўргичлар ёрдамида амалга оширилади.
Намуна олиш параметрларига намунанинг геометрияси ва массаси, улар орасидаги масофа ва олинган намуналарнинг умумий сони киради. Намуна олиш нуқталари орасидаги масофа маъданлашувнинг ўзгарувчанлик даражасига боғлиқ бўлади. Вариация коэффициенти қанча катта бўлса, бу масофа шунча кичик бўлади. Одатда намуналар орасидаги масофа маъданли таналар йўналишига мўлжалланган чизиқли кесим бўйича аниқланади. Маъданли тана ўзининг қалинлиги бўйича лаҳимлар кесмаси ичига тўғри келган ҳолларда, намуналаш забойнинг силжиш қийматига нисбатан каррали масофаларда амалга оширилади. Фойдали компонент жуда нотекис тақсимланганда забой ҳар бир портлатишдан сўнг, яъни ҳар 1,5-2 метрдан намуналар олинади; маъданлашув нотекис бўлганда - 4-6 метрдан, текис бўлганда - 6-15 метрдан ва жуда текис бўлганда - 15-50 метрдан намуналар олинади. Қалинлиги ва штрек кесмасининг ўлчамлари анча катта бўлганда ўртача намуналаш тўри билан разведка тўри бир хил бўлади, чунки намуналаниши лозим бўлган қалинлиги бўйича тўлиқ кесилган маъданли таналар разведка қирқимларига мос тушади. Бу маҳсулдор ётқизиқлар ётиши (кенглиги) бўйича қазилган лаҳимларни намуналашга ҳам тааллуқли. Кичик қалинликдаги таналар бўйича олиб борилган қазиш ишлари давомида деворлари ҳар 5-10 метрда намуналанади.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish