Намуналар олишнинг задиркали усули. Майдонли ҳисобланади ва узоқ вақт давомида фойдали компонентлари жуда нотекис тақсимланган кичик қалинликдаги (0,3- 0,4 м дан кам) таналарни кимёвий намуналашда фойдаланилган. Бундай конлар, одатда, селектив қазиб олинган. Ҳозирги даврда қазиб олишнинг юқори самарадор тизими ва технологиясидан фойдаланиш туфайли кичик қалинликдаги таналарни контурлаш мақсадга мувофиқ эмас. Бундан ташқари, бу усулни амалга ошириш жуда кўп меҳнат талаб қилганлиги сабабли ундан амалда бошқа, масалан, жўякли усул натижалари ишончсиз бўлган тақдирлардагина фойдаланилади. Чунки таналарнинг бутун қалинлиги бўйича муайян оралиқларда унинг ётиши (ёки кенглиги) бўйича минерал массаси намунага тушувчи қалинлиги 1-3 см га тенг бўлган қатлам қазиб олиниши лозим. Шунинг учун задиркали усул кимёвий намуналаш учун ўз аҳамиятини йўқотган, технологик синовлар учун катта ҳажмдаги намуналарни механик усулда олишда фойдаланиш мумкин.
Намуналарнинг бир хиллилигига эришиш учун намуналар олишдан аввал забой юзасини яхшилаб текислаш орқали бутун майдон бўйлаб тешиклар чуқурлигини қатъий сақланиши таъминланади. Бу шартларга риоя қилинмаса мўрт ёки юмшоқ минераллардан ҳамда ўта такомиллашган уланишга эга бўлган минераллардан ташкил топган маъданлардан намуналар олишда маълум бир ҳатоликларга йўл қўйилиши мумкин.
Шуни ҳам унитмаслик керакки, тешиклар очилган майдонлар қанча кўп бўлса, уни чуқурлигини назорат қилиш шунча қийин бўлади. Баъзан задирка усулини қўллаш фойдали қазилмаларнинг ўзига ҳос ҳусусиятларига боғлиқ, жумладан, ушбу усулни амфибол–асбест конларида қўллаш яхши самара беради. Бунда намуна материаллари қўлда ажратилади. Шундай қилиб задирка усулини намуналашнинг бошқа усулларида аниқланган камчиликларга аниқлик киритишда назорат усули сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
7.6.Дискрет намуналар(нуқтали, горстли ва штуфли усуллар)
Намуналашнинг нуқтали усули. Ўлчамлари 1,5–3 см ва массаси 10–20 г. баъзан 50 г.гача бўлган (қичик ўлчамли) бўлакчалардан ташкил топган, бутун холда маъданнинг бир қатор нуқталаридан олинган нуқтали намуна материали. Тадқиқ қилинадиган компонентларнинг тарқалиш ҳарактерига боғлиқ равишда маълум тизим бўйича кичик ўлчамли намуналарнинг олиш нуқталари жойлашади. Агар намуналар олиш майдони доирасида компонентлар миқдорининг ўзгарувчанлиги ҳар икки йўналиш бўйича ҳам бир хил бўлса, унда кичик ўлчамли намуналар квадрат тўрлар бўйича олинади, агар ўзгарувчанлик башқасига нисбатан бир йўналиш бўйича катта бўлса, унда тўғри тўрт бурчак, баъзан эса ромбик тармоқлар қабул қилинади(17-расм). Намуна олиш нуқталари тўрнинг тугунларида жойлашган бўлади. Бурдалар зубила ва болға ёрдамида синдириб олинади.
22-расм. Штрек забойидан нуқтали усулда намуналар олиш. Намуналаш тўрлари: а-квадратли; б-тўғри тўртбурчакли; в-ромбик. 1-маъданли тана; 2-маъдан қамровчи жинслардан намуналар олинган нуқталар; 3-маъданлашган зонадан намуналар олинган нуқталар.
Намунани ташкил этувчи бурдалар сони 10 тадан 20 тагача баъзан, ундан ҳам кўп бўлиши мумкин.
23-расм.Ўта нотекс тарқалган мономинерал агрегатли дағал доғли маъданларни намуналашда нуқтали наъмуналаш усули
|
24-расм. Жўякли намуналаш.
а-тўғри кесмада; б-узуқ чизиқли; в-ҳажмли
|
Кичик ўлчамли бурдалар орасидаги масофа компонентларнинг бир текис тарқалмаганлигига боғлиқ: квадратли тўрларда у 10 Х 10 см ёки 20 Х 20см.га, баъзан 50 Х 50 см.га тенг, тўғри тўртбурчакли тўрларда эса 10 Х 20 см ёки 20 Х 40 см.бўлади. Ўзгарувчанлик қанча катта бўлса, шунча кўп бурдалар олинади. Намуналарнинг умумий массаси бурдаларнинг сонига ва массасига тенг бўлади ва 0,2 – 2 кг. атрофида ўзгариб туради.
Нуқтали усулда олинган намуналарнинг ишончлилиги бурдалар сонига тўғри пропорционал бўлади(23-расм). Ушбу усул учун яхлит ва хол-хол, шу жумладан, мономинерал агрегатларда маълум бир қонуният кузатилмайдиган тарқалишга эга бўлган майда томирчали–хол–хол, юпқа йўл–йўлчали ва дағалдоғли текстуралар қулай текстуралар ҳисобланади. Охирги холатлар учун бурдалар олиш усули жўякли усулга нисбатан ишончли натижалар беради(24-расм). Аммо, жуда мўрт маъданли минераллардан ташкил топган дарзли маъданларда ҳамда дағал йўл-йўлчали текстураларга эга бўлган маъданларда йўл–йўлчалар кенглиги намуна заррачалари орасидаги масофага яқин бўлганда ниқтали усул тизимли ҳатоликларга олиб келиши мумкин. Бу усулни турли қовушқоқликка эга бўлган мураккаб минераллардан таркиб топган маъданлар учун ҳам қўллаш тавсия этилмайди, чунки намуна таркибида қовушқоқ минералларнинг ортиб кетиши ҳисобига тизимли ҳатоликлар юзага келади.
Нуқтали усул юқори унимдорликка эга, аммо ишончлилиги бўйича жўякли усулдан кейинги ўринда туради, шунинг учун у ўрта ва катта қалинликдаги маъданли таналардан ташкил топган конлар эксплуатациясида тоғ-тайёрлов ва тозалаш лаҳимларини намуналаш учун энг самарали ҳисобланади. Бу усулнинг юқори самарадорликка эгалиги намуна материалини синдириб олинишидадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |