Ўзбекистон републикаси


Намуналашнинг шпурли усули



Download 9,62 Mb.
bet44/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

Намуналашнинг шпурли усули. Бу усул кенг тарқалмаган ва разведканинг якунловчи босқичларида ва эксплуатация даврида маъдан маҳсулдор тўпламлар қалинлигига аниқлик киритиш учун қўшимча сифатида қўлланилади. Намуна лар перфораторлар ёрдамида шпурлар қазиш вақтида ҳосил бўлувчи бурғилаш чанги ёки шламидан олинади. Шпурлар узунлиги одатда 1,5-3, баъзан 4-6 м ни ташкил этади(21-расм).

21-расм. Узун шпурлар билан ер ости разведкасини олиб бориш.
1- маъданли тана; 2 – карбонатли жинслар
Шпурли намуналаш, жўякли намуналаш усулидан унча катта фарқ қилмайди. Шпур юзаси тўғри цилиндрик шаклга эга бўлади, шунинг учун материаллар миқдорининг пропорционаллиги жўякли намуна олишга нисбатан намуналар узунлиги бўйича бир хил сақланган бўлади деб ҳисоблаш мумкин. Дарзликлари кўп бўлган маъданларда шпурлар бурғулашда одатда, материалларнинг йўқотилиши содир бўлади. Ҳаво ёрдамида бурғулашда дарзликлардаги майда ва енгил минерал заррачаларнинг йўқотилиши билан бирга маъданда металлар миқдорини тугаб қолишини ҳам кузатиш мумкин. Сув ёрдамида шпурларни бурғулаш жараёнида энг йирик ва оғир заррачалар дарзликларга тушиб қолиши оқибатида металлар миқдорини пасайиши содир бўлади.
Шпурларни сув ёрдамида бурғулашда материалларни йиғиш қуйидагича амалга оширилади: шпур 140 мм. чуқурликгача бурғулангандан сўнг, хосил бўлган шламни тиндиргичга оқизиш учун потрубка қўйилади. Шламнинг тўла чўкишига эришиш учун камида тўртта тиндиргич бўлиши керак. Биринчи тиндиргичда 68% шлам, иккинчисида 16%, учинчисида 10% ва тўртинчисида 6% шлам тўпланади. Тиндиргичлардаги шламлар йиғиб олиниб қуритилади ва хеч бир қўшимча ишловларсиз кимёвий лабораторияларга юборилади.
Шпурларни ҳаво ёрдамида бурғулашда чангларни тўплаш чангтутгичлар ёрдамида амалга оширилади. Чангтутгичлар бурғулаш чангларини 75 – 90% гача, зич, бир хил таркибли маъданлар чангини эса ҳатто 100% гача йиғиб олиш имконини беради.
Шпурли усул тағ лаҳимлари билан тўла очиб бўлмайдиган катта қалинликка эга бўлган маъданли таналардан намуналар олиш учун энг қулай ҳисобланади. Шпурлар ҳам худди жўяклар каби маданлашган жойларнинг энг катта ўзгарувчанлигини кузатиш йўналиши бўйича жойлашади. Маъдан танаси қалинлигига кўндаланг ётган тоғ лаҳимларида бурғулаш–портлатиш ишлари учун қазилган шпурларнинг остки қисми намуналар олиш учун ярақли ҳисобланади. Бу хол лаҳимлар ўтиш жараёнларини тўҳтатмасдан давом эттириш имконини беради. Маданларнинг ётиш йўналиши бўйича ўтилган тоғ лаҳимлари деворларидан штуфлар бурғулаш мақсадга мувофиқ.
Одатда перфораторлар ёрдамида шпурларни 7–8метргача, колонкали перфораторларда эса 50–70 метргача чуқурликда қазиш мумкин.
Шпурли усулнинг асосий камчилиги шундаки, намуна материаллари бўйича маъданли тана чегарасини, унинг тузилишини, маъданнинг табиий турлари ва саноат навлари контурларини аниқлаш қийин ёки бунинг иложи йўқ. Шпурларни кичик қатламли маъданли таналар учун қўллаш мумкин эмас.
Шпурли усулнинг ютуқлари намуналар олишнинг механизациялаштирилганлигида, кўпинча, усулни тоғ лаҳимларини ўтиш билан бирга олиб бориш мумкинлигида, усулнинг юқори унимдорликка эга эканлигида, чангларни тутиб қолишда қулай меҳнат шароитларини яратилганлигида ва кимёвий таҳлил учун намуналарни қайта ишлаш заруриятининг йўқлигидадир.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish