Ўзбекистон републикаси



Download 9,62 Mb.
bet40/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

Геокимёвий намуналаш энг юқори самарали ва арзон намуналаш тури бўлиб, кам миқдорли элементларнинг спектрал, атом-абсорбцион ва бошқа таҳлил усуллари ёрдамида аниқлаш имконини беради. Бу намуналаш тури нафақат геокимёвий масалаларни ечиш, балки сочилиш ореолларини ўрганиш, фойдали компонентлар миқдори паст бўлган намуналарни бракка чиқариш, қимматбаҳо кимёвий таҳлил усулларини ўтказмасдан туриб ҳам амалий аҳамиятга эга бўлган қўшимча элементларни аниқлаш имконини беради.
Геофизик намуналаш бошқа турлар орасида минерал масса геофизик усуллар ёрдамида ўрганилиши билан фарқ қилади ва бунда намуна механик, кимёвий ва ҳарорат таъсирига учрамасдан, амалда ўзгаришсиз қолади. Бу такрорий геофизик синовлари ва бошқа таҳлиллар ўтказиш имкониятини беради. Геофизик намуналаш бевосита тоғ лаҳимларида ва бурғи қудуқларида намуна олмасдан фойдали компонентлар миқдорини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Ундан бурғилаш чанги, майдаланган намуна ва бошқа минерал массани экспресс-таҳлил қилиш учун ҳам фойдаланилади.
Ядро-физик намуналаш гамма-гамма, нейтрон-нейтрон, рентгенорадиометрик ва бошқа усулларни ўз ичига олади ва разведканинг якуний босқичларида ва қалай, вольфрам, қўрғошин, рух, мис, сурьма, темир конлари ва фойдали қазилмаларнинг бошқа турларини эксплуатация қилишда кенг қўлланилади. У юқори сезгирлиги, бажарилишининг тезкорлиги, универсаллиги, нисбатан оддийлиги ва осонлиги билан ҳарактерланади. Намуналаш жараёни разведканинг ҳар қандай технологик босқичида ва фойдали қазилмани қайта ишлаш даврида амалга оширилиши мумкин. Бунда табиий ётган маъданларни намуналаш амалий қимматга эга бўлади. Гамма-гамма ва нейтрон-нейтрон намуналаш учун СРП-68, РС-3, СГСЛ "Филигрань", "Фреска" ва бошқа аппаратуралардан, рентген-радиометрик намуналашда эса “Минерал”, РРША-1 ва бошқалардан фойдаланилади.
Технологик намуналаш минерал хом–ашёларни қайта ишлашнинг самарали схемаларини яратиш ёки мавжуд схемаларнинг қўлланишини текшириш ҳамда технологик кўрсатгичларни белгилаш мақсадларида ўрганилади. Технологик намуналаш минерал хом ашёларнинг технологик хоссалари, асосан бойитиш усуллари - гравитация, флотация, электромагнит, кимёвий тикланиш ҳамда суюқланиш қаби ҳоссаларини аниқлашга имкон беради. Технологик синов натижаларидан фойдаланиб, хом–ашёларни қайта ишлаш кўрсатгичларининг маъданлар таркибига боғлиқлигини ва заҳираларини аниқлаш учун фойдаланиш мумкин. Улар конларни геологик–иқтисодий жихатдан баҳолашда ва тоғ–кон саноати корхоналарини лойиҳалашда катта аҳамиятга эга.
Технологик синовлар лаборатория шароитларида, яримсаноат тажриба қурилмаларида ёки ишлаб чиқариш цехларида ўтказилиши мумкин. Ушбу синовлар учун намуна миқдори етарли бўлиши ва қайта ишлаш учун келтирилган маъданларнинг табиий турлари ва саноат навларининг товар ҳолидаги таркибини акс эттириши лозим. Бу айниқса тафсилий разведка ва торазведка босқичларида катта ҳажмдаги технологик намуналар синовдан ўтказиладиган қиммат турувчи яримсаноат ва завод ҳамда жуда муҳим синовларда зарур бўлади. Технологик намуналаш натижалари бўйича фойдали компонентларни комплекс рентабелли ажратиб олишни ва чиқиндиларни утилизация қилишни таъминловчи минерал хом ашёни қайта ишлашнинг рационал схемаси ва оптимал режими ишлаб чиқилади.
Эксплуатация қилинаётган конларда товар маъданлари сифати геологик-технологик ҳариталаш ёрдамида таъминланади. У технологик намуналаш натижалари бўйича ўтказилади ва ундан қазиб олишнинг оптимал технологик схемасида комплекс фойдаланилади.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish