«Ҳуқуқ тизими» деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Ҳар қандай жамиятда шу жамият аъзоларининг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш учун маълум бир ҳуқуқ тизими зарур. Бу тизим турли-туман, лекин ўзаро мустаҳкам алоқада бўлган ҳуқуқ нормалари йиғиндисидан ибо рат бўлади.Ҳуқуқ тизими – бу жамиятдаги мавжуд ҳуқуқ нормаларининг бир бутун воқелик сифатида ҳаракатланиши, ҳуқуқ нормалари ва соҳаларини муайян изчилликда, ўзаро узвий алоқадорликда жойланиши. Қайси ҳуқуқ нормасини қайси объектга нисбатан ишлатиш лозимлигинианиқ лаштириш учун уларни турларга ажратиш лозим. Ҳуқуқ тизими, аввалам бор, ҳуқуқ тармоқлари (соҳалари) деб номланувчи алоҳида тармоқларга ажратилади. Бунда, давлатдаги ижтимоий муносабатларнинг хилма-хиллиги эътиборга олинади. Айнан шу муносабатлар ҳуқуқий тартибга солиш (бошқарув)нинг предметини ташкил қилади. Ҳуқуқий тартибга солиш (бошқариш) усули эса, ҳуқуқ нинг ижтимоий муносабатларга таъсир кўрсатишга ёрдамлашадиган йўл лари, усуллари, воситаларининг йиғиндисидир.
«Ҳуқуқий тартибга солиш предмети»нинг мазмунини айтиб беринг.
Жавоб: Қайси ҳуқуқ нормасини қайси объектга нисбатан ишлатиш лозимлигини аниқлаштириш учун уларни турларга ажратиш лозим. Ҳуқуқ тизими, аввалам бор,ҳуқуқ тармоқлари (соҳалари) деб номланувчи алоҳида тармоқларга ажратилади. Бунда, давлатдаги ижтимоий муносабатларнинг хилма-хиллиги эътиборга олинади. Айнан шу муносабатлар ҳуқуқий тартибга солиш (бошқарув)нинг предметини ташкил қилади.
«Ҳуқуқий тартибга солиш усули» деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Ҳуқуқий тартибга солиш (бошқариш) усули эса, ҳуқуқнинг ижтимоий муносабатларга таъсир кўрсатишга ёрдамлашадиган йўллари, усуллари, воситаларининг йиғиндисидир.
Ҳуқуқий соҳаларнинг қандай асосий турлари мавжуд?
Жавоб: Ҳуқуқий соҳаларнинг асосий турларига қуйидагилар киради: Конституциявий ҳуқуқ соҳаси – бу ҳуқуқ тармоғи ҳуқуқ тизимидаги энг асосий ҳуқуқ соҳаси. Чунки, унда ҳуқуқнинг бош тамойиллари, давлатнинг ҳуқуқий қиёфаси белгилаб берилади. Консти туциявий ҳуқуқ томонидан давлат, жамият ва шахслар ўрта сидаги муносабатлар тар тибга солинади. Унда давлат суверенитети, давлатнинг сиёсий, бош қарув шакли, маъмурий-ҳудудий тузилиши, давлат ор ганларининг ҳуқуқий мақоми, инсонларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият нинг ўзига хос хусусиятлари каби муҳим масалалар мустаҳкамланган.
Меҳнат ҳуқуқи соҳаси орқали – корхоналар, ташкилотлар ва уларнинг ходимлари ўртасидаги меҳнат муносабатлари тартибга солинади.
Фуқаролик ҳуқуқи соҳаси орқали – мулк билан алоқадор ҳамда номулкий муносабатлар тартибга солинади.
Оила ҳуқуқи соҳаси орқали – оиладаги, оила ва никоҳ билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинади.
Экология ҳуқуқи соҳаси орқали – табиатни муҳофаза қилиш жараёнида юзага келадиган муносабатлар тар тибга солинади.
Жиноят ҳуқуқи соҳаси орқали – қандай хатти-ҳаракатлар жамият учун хавфли эканлиги белгиланади, уларни содир этганлар қандай жазоланиши ва бу борада юзага келадиган барча муносабатлар тартибга солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |