«Ўзбекистон давлати ва ҳУҚУҚи асослари» (8-синф) дарслиги бўйича саволлар ва жавоблар


«Объектив ҳуқуқ» ва «субъектив ҳуқуқ» деганда нимани тушунасиз?



Download 101,09 Kb.
bet30/61
Sana23.07.2022
Hajmi101,09 Kb.
#843878
TuriКодекс
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   61
Bog'liq
8-синф 222 та кирил

«Объектив ҳуқуқ» ва «субъектив ҳуқуқ» деганда нимани тушунасиз?

Жавоб: «Ҳуқуқ» атамаси икки объектив ҳамда субъектив ҳуқуқ маъносида қўлланилади. Объектив ҳуқуқ – ҳуқуқ нормаларининг йиғиндиси. Субъектив ҳуқуқ эса маълум бир шахс ёки гуруҳга тегишли бўлган ҳуқуқ. Мисол учун ким нингдир уй-жойга бўлган ёки бирор-бир мулкка нисбатан бўлган ҳуқуқи.
Суб ектив ҳуқуқ объектив ҳуқуқсиз мавжуд бўлмайди. Ҳуқуқнинг ўзи эса давлат билан узвий боғлиқдир. Улар бир-бирисиз мавжуд бўлиши мумкин эмас.

  1. Ҳуқуқнинг функцияларини айтиб беринг.

Жавоб: Ҳуқуқ қуйидаги вазифаларни бажаради: тартибга солиш, қўриқлаш ва тарбиялаш. Бу эса ўз навбатида ҳуқуқ функцияларида намоён бўлади.

  1. Ҳуқуқ тартибга солиш функцияси деганда нимани тушунасиз?

Жавоб: Ҳуқуқ тартибга солиш функцияси деганда-жамиятдаги ижтимоий муносабатларни ва алоҳида шахс хулқ-атворини керакли йўналишга солиш тушунилади.

  1. Ҳуқуқнинг қўриқлаш функциясининг моҳиятини айтиб беринг.

Жавоб: Ҳуқуқ қўриқлаш функцияси деганда ҳуқуқий муҳофаза ва юридик масъулият чораларини, уларни қўллаш тартибини ўрнатиш тушунилади.

  1. Ҳуқуқнинг тарбиялаш функциясининг моҳиятини тушунтиринг.

Жавоб:Ҳуқуқнинг тарбиялаш функцияси деганда турмушда нималарни қилиш мумкин, нималар тақиқланишини, ҳар хил вазиятларда қандай ҳаракат қилиш лозимлигини белгилашдан иборат. Зарур бўлганда мажбурлаш услубини, ҳатто жазолашни ҳам назарда тутади.

  1. Ахлоқ билан ҳуқуқ тушунчаларининг ўзаро фарқини айтиб беринг.

Жавоб: Ахлоқ ва ҳуқуқ ўртасидаги асосий фарқлар қуйидагилардир: ҳуқуқ давлат томонидан белгиланган бўлади, ахлоқ (эзгулик ва ёвузлик, адолат ва ноҳақлик кабилар) эса давлатнинг ёрдамисиз ўз-ўзидан шаклланади; ҳуқуқ давлат иродасини, ахлоқ эса жамият аъзоларининг фикри, дунёқараши ҳамда инсоний фазилат ва тушунчаларини акс эттиради; ҳуқуқ нормалари, зарур ҳолларда, давлатнинг мажбурлов кучи орқали, ахлоқ нормалари эса жамоатчилик фи кри орқали қарор топади; ахлоқ нормалари ижтимоий муносабатларнинг кенгроқ доирасини(дўстлик, ўртоқлик ва ҳатто муҳаббатни ҳам) тартибга солади.Ҳуқуқ эса муайян ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган; ҳуқуқда хатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизлик «қо ну ний-ноқонуний»,ахлоқда эса «яхши-ёмон»дея баҳоланади; ҳуқуқ ҳужжатларда аниқ кўринишга эга.


  1. Download 101,09 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish