Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти спорт гимнастика машғулотининг


Умумий ва махсус тайёргарликнинг бирлиги



Download 2,07 Mb.
bet8/34
Sana31.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#521694
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34
Bog'liq
sport-gimnastika-mashg-ulotining-nazariy-asoslari (1)

2.2.2. Умумий ва махсус тайёргарликнинг бирлиги.
Гимнастикачининг ҳар томонлама тайёргарлигини белгиловчи барча жиҳатларнинг йиғиндиси ў қитиш (ў ргатиш), тарбиялаш ва функционал имкониятларни оширишнинг ягона жараёни бўлиб, у бундай тайёргарликни бирмунча тор вазифаларни ҳал қилишга ёшналтирилган махсус тайёргарликка нисбатан умумий деб аташга ҳуқуқ беради.
Ихтисослашган тайёргарлик, бирон-бир сифатни имкон қадар ривожлантириш, ў та мураккаб элементни Ўзлаштириш тайёргарликнинг умумий даражасини кў таргандагина мумкин бўлади. Ўз навбатида, умумий тайёргарликни махсус тайёргарликка хос бўлган вазифаларни ҳал қилиш натижалари йиғиндиси сифатида олиб текшириш мумкин. Гимнастикачилар маҳорати шаклланишининг турли босқичларида умумий ва махсус тайёргарлик воситалари мувозанатини аниқлаш муҳим усулий масала ҳисобланади. «Воронка» қоидасига кўра умумий воситаларининг кенг қў лланиши маҳоратга эришиш босқичларида тораяди, махсус тайёргарлик воситаларидан фойдаланиш эса, аксинча, ў сиб бориши керак.
Умумий ва махсус тайёргарликнинг бирлиги тамойили организм тизимлари бирлиги, шахс ва муҳит бирлиги тўғрисидаги тасаввурларда Ўз биологик ва ижтимоий исботини топади. Махсус машқларнинг у ёки бу функцияларини чегаралаб ривожлантиришга та`сири, шубҳасиз умуман гимнастикачининг организмида акс этмай қолмайди. Мазкур тамойил бир қарашда Ўз аро зид бўлган ҳодисаларни фарқлаш ва айни вақтда бирликда текшириш имконини беради. Масалан, умумривожлантирувчи машқлар – чегаралаб та`сир кў рсатувчи машқлар; УЖТ-МЖТ; катта ҳажмли материал – таснифий дастур; кўпкураш - алоҳида турларга ихтисослашиш; умумий ишчанлик қобилияти – махсус чидамкорлик ва ҳ.к.


2.2.3. Машғулот жараёнининг узлуксизлиги.
Узлуксизлик тамойили йил давомидаги ва кўп йиллик машғулотларни ў тказиш заруриятидан келиб чиқади. Акс ҳолда замонавий спортда юқори натижаларга эришиш тўғрисида ў йлаб ў тирмаса ҳам бўлади. Гимнастикада бу тамойилга риоя қилиш айниқса муҳим, чунки ҳаракат кў никмаларининг пайдо бў лиши доимий мустаҳкамлашни, такрорларни, ҳаракат заҳирасини юзага келтириш эса мунтазамликни талаб қилади.
Узлуксиз машғулотлар ў тказишнинг шарти организм функцияларини Ўз вақтида тиклашдан иборат. Узоқ муддатли шиддатли машғулотлар тикловчи тадбирлар ва дам олишни тақозо этади. Мунтазам машғулотлар натижасида машқланганлик ҳолати пайдо бўлади, у организмнинг муайян юкламаларга мослашганлигини кў рсатади. шума`нода машғулотни организмнинг юкламаларга функционал мослашиши жараёни сифатида тасаввур этиш мумкин.
Юқори натижаларга интилаётган гимнастикачилар деярли ҳар куни ва ҳатто кунига икки маротабалаб машқ қиладилар. Бу ҳолда йилига машғулотларнинг сони йилдаги кунлар сонидан ортиқ бўлади. Узлуксиз машғулотларни асос қилиб олиб, унинг устига янги машқларни Ўзлаштириш ҳамда юкламалар ҳажмини ошириш режаларини қуриш мумкин.
Мустақил машғулотлар туфайли гимнастикачининг қомати шаклланади, мушаклар бў ртиб кЎз га ташланадиган бўлади. Кўп машқ қилган гимнастикачилар тез тикланадилар, қувватни тежаб саралайдилар. Машғулотлар орасидаги танаффуслар анча қисқа муддатда машқланганлик даражасини пасайтиради.



Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish