Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти спорт гимнастика машғулотининг


ИИИ. СПОРТ ГИМНАСТИКАСИ ДАРСЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ



Download 2,07 Mb.
bet16/34
Sana31.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#521694
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34
Bog'liq
sport-gimnastika-mashg-ulotining-nazariy-asoslari (1)

ИИИ. СПОРТ ГИМНАСТИКАСИ ДАРСЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ.


3.1. Дарсларнинг тузилиши.
Спорт гимнастикаси дарслари турларининг ранг-баранглиги унинг мураккаблиги ва бир машғулот доирасида ҳам, узоқ муддатли тайёргарлик жараёнида ҳам гимнастикачи ва тренерлар ҳал этиши шарт бўлган кўплаб вазифаларга боғлиқ. Бироқ, бир дарс Ўз ёналиш и бўйича иккинчисидан ҳар қанча фарқ қилмасин, уларнинг ҳар бири алоҳида тайёрлов, асосий ва якуний қисмларнинг айириб кў рсатилишини кЎз да тутувчи умумий ёналиш ларга бў йсунади.
Ҳар қандай дарснинг тайёрлов қисми шуғулланувчиларни ташкил этиш, уларни ишчи вазиятга олиб кириш учун ёшналтирилган. Буни ў тказишнинг восита ва шакллари ҳам турли бў лиши мумкин. Улар машғулотлар соҳасидаги қандайдир назарий қоидалар ҳақидаги ма`лумотлар, кундалик ахборот, гуруҳни сафлаш, аввалги машғулотда олинган видео – ёки кинофил`м намойиши бў лиши мумкин.
Ў қув машқ хусусиятли дарслар турлари орасида тайёрлов қисмига ажратиладиган кўпроқ вақт бадан қиздириш машқларига бағишланади – бу таянч-ҳаракат аппарати ва бутун организмни дарснинг асосий қисмидаги асаб-мушак ҳамда функционал жиҳатдан жиддий зў риқишларга тайёрлаш демакдир.
Шаклан тайёрлов қисми гуруҳли (умумий сафда) ва алоҳида (мустақил ёки тренер раҳбарлигида. Бу шакл тайёргарлиги юқори гимнастикачиларнинг машғулотларига хосдир) бўлади. Моҳиятан, бадан қиздириш машқлари 2 қисмдан иборат бў лиши керак: умумий тайёргарлик қисми – у ҳаракат аппаратини ҳар томонлама фаоллаштириш ҳамда организмнинг функционал аҳволини яхшилашга ёшналтирилади ва ихтисослашган қисм. Ихтисослашган қисм гимнастикачиларни дарснинг кейинги қисмида бўладиган асосий фаолиятга бевосита тайёрлашга ва руҳан ҳозирлашга қаратилади. Бадан қиздириш машқларининг умумтайёргарлик қисмида гигиеник гимнастика заҳирасидаги ан`анавий машқлардан ташқари ҳаракатли ў йинларни ҳам, мини футболни ҳам муваффақият билан қў ллашлари мумкин бў лса, ихтисослашган қисмда тор ихтисослик доирасидаги, хусусиятлари жиҳатидан кўпкурашнинг биринчи туридаги машқларга яқин турадиган соф гимнастика машқларидан фойдаланилади.
Машҳур гимнастикачиларнинг тажрибаси ҳамда махсус тадқиқотлар қуйидаги тавсияларни беришга имкон яратади:
- бадан қиздириш машқлари натижасида спортчилар чиндан ҳам таналарида иссиқлик ҳис этишлари керак. Бу машқларни «тер чиққунча» бажариш тавсия этилади. Тажрибали спортчилар бадан қиздириш қисмида кийимни алмаштиришни кЎз да тутадилар. Умумтайёргарлик қисмини иссиқроқ либосда ўтказадилар . Кейин устки кийимни бирмунча енгил ва қуруғига алмаштирадилар;
- бадан қиздириш учун хареографик машқлардан фойдаланиш керак. Ихтисослашган бадан қиздириш машқлари чоғида ёшлкада, батутда, чуқурга акробатик сакрашларни уйғунлаштириб бажариш мақсадга мувофиқдир. Бундай бадан қиздириш машқларини бажаришда ўргатиш билан боғлиқ бў лган, лекин шуғулланувчиларнинг кўп кучи ва диққатини талаб этмайдиган айрим вазифалар бажарилади:
- бадан қиздириш машқлари қисмининг чЎз илиб кетишига ёшл қў ймаслик керак;
- машқлар шиддатини аста-секин, бироқ оғишмай ошириб бориш лозим;
- бадан қиздириш машқлари чоғида шуғулланувчиларнинг ҳиссий ҳолатини кў тариш, уларда кў таринки кайфиятни юзага келтириш зарур;
- бадан қиздириш машқларининг умумий қисмини имкон бў лса, мусиқа остида ў тказиш керак;
- бадан қиздириш учун қў лланиладиган айрим машқларни бажариш вақтида гимнастик услуб талабларидан четга чиқиш мумкин (масалан, яккакураш турларига ў хшаш жуфтликда бажариладиган машқлар, ҳаракатли ў йинлар, бў шашиш, силкитишлар ва ҳ.к.); руҳан ҳозирлайдиган хусусиятли айрим машқлар эса албатта мазкур қонунларга қат`ий риоя қилган ҳолда бажарилиши шарт.
Бадан қиздириш машқлари қисмини ў тказишнинг замонавий усулларидан бири «айланма», дарснинг асосий қисмидаги машқлар кетма-кетлиги ва мазмунини кичик ҳажмда олдиндан бажариш усулидир.
Мусобақаларга тайёрланиш вақтидаги дарсларда режага мувофиқ равишда мусобақа шароитига яқинлаштирилган шароитда барча кўпкураш турлари машқ қилинганда, гимнастикачилар бадан қиздириш учун Ўз дастурларидан айрим ҳаракатларни бажариб, барча кўпкураш турларини «синовдан ўтказадилар ». Бадан қиздириш машқларининг бу шакли кўпинча бевосита мусобақалар олдидан ў тказиладиган бир соатлик руҳий ҳозирланиш машғулотига айланиб кетади. «Айланма» бадан қиздириш машқлари МЖТ дарслари олдидан ҳам айланма усул билан бажарилиши керак бўлган машқларни «синаб кў риш» ёрдамида ў тказилади.
Бошловчи гимнастикачилар билан бўладиган дарсларнинг тайёргарлик қисмини унга кўпроқ вақт ва диққат ажралган ҳолда ў тказиш мақсадга мувофиқдир. Бу бадан қиздириш пайтида фойдаланиладиган машқларни бажаришда амал қилинадиган ҳаракатлар мактабини Ўзлаштириш бўйича вазифаларнинг жиддий бир қисми билан боғлиқ равишда зарурдир. Машғулотнинг тайёргарлик даврида ҳам бадан қиздириш мусобақа давридаги қисқа ва шиддатли машғулотларга нисбатан узоқроқ ва ҳажмлироқ бўлади. Мусобақа даврида тажрибали гимнастикачилар кўпкураш турларидаги бадан қиздириш билан боғлиқ кўпгина вазифаларни идиомотор ҳозирлик ёшли билан ҳал этадилар.
Дарснинг асосий қисми энг узоқ давом этадиган қисм, унда машғулотнинг айни шу даврида гимнастикачилар олдида турган асосий вазифалар Ўз ечимини топади. Асосий қисмнинг тузилиши, мазмуни, ташкил этиш шакллари тў лалигича бу вазифаларнинг моҳиятига боғлиқ. Шубҳасиз асосий диққат-е`тибор машқларнинг техникасини, умуман мусобақа дастурини Ўзлаштир ишга қаратилади. Шунга кў ра, дарснинг асосий қисмини ў тказишнинг бу энг кенг тарқалган шакли гимнастик кўпкураш турларида энг турли-туман вариантларда ташкил этилган машқлар ҳисобланади. Асосий қисмни ташкил этиш масалалари ва ў тказиш услубияти бобнинг кейинги бў лимларида дарсларнинг ҳар хил турларига тавсиф берилганда анча муфассал кў риб чиқилади, чунки дарснинг Ўз ги ахос хусусиятлари айнан унинг асосий қисмига қараб белгиланади.
Якунловчи қисм дарсни тугаллайди. У, ҳаракат вазифалари ҳамда спорт залидаги дарснинг якунини назарда тутадиган бў лсак, энг қисқа қисмдир. (10-15 дақ.). Куч зў риқишлари, қў л-оёқ бў ғинлари ва умуртқага берилган зарбдор юкламалардан сўнг қў лда ёки оёқда вертикал ва қия ҳолатда ҳаракациз осилиб туриш (1 дақиқагача) тавсия этилади (яхшиси махсус халқаларда), бў шашиш машқлари қў лланилади (яхшиси ётган ҳолда). Дарснинг якуний қисмини тиклаш тадбирлари тизимининг энг муҳим қисмларидан бири сифатида олиб текшириш лозим. Шунинг учун якуний қисм сў нггида гигиеник ва тиклаш тадбирлари (душ, уқалаш ва ҳ.к.) тавсия этилади.



Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish