1-жадвал
Машғулот микроциклларининг алоҳида кунлари гимнастикачилар юкламаларининг тахминий ҳажми
Маш-ғулот даври
|
Маш-
ғулот хусуси
яти
|
Эркаклар
|
Аёллар
|
Спорт усталари
|
Спорт усталигига номзодлар
|
Спорт усталари
|
Спорт усталарига номзодлар
|
Элементлар миқ.
|
Комбинациялар миқ.
|
Элементлар миқ.
|
Комбинациялар миқ.
|
Элементлар миқ.
|
Комбинациялар миқ.
|
Элементлар миқ.
|
Комбинациялар миқ.
|
Тайёрлов
|
Асосий машғулот
|
200-400
|
0-5
|
150-300
|
0-5
|
300-700
|
0-10
|
250-600
|
0-10
|
«Зарбдор» машғулот
|
500
|
10-15
|
400-500
|
50-10
|
750-800
|
10-20
|
400-700
|
10-16
|
Мусобақа
|
Асосий машғулот
|
300-450
|
10-15
|
250-400
|
5-10
|
400-600
|
10-20
|
300-500
|
12-16
|
«Зарбдор» машғулот
|
450
|
20-22
|
350-400
|
15-20
|
550-700
|
24-30
|
450-600
|
18-24
|
* Таяниб сакрашлар сони комбинациялар миқдорига кирмайди
2.2.5. Машғулот юкламалари Ўз гаришининг (ўсиши нинг) тў лқинсимон шакли
Гимнастикадаги машғулот жараёни бўйича кўп сонли тадқиқотлар юкламалар Ўз гаришидаги умумий қонуниятни - тў лқинсимонликни юзага чиқарди. Ф.И. Гримол`ский, М.А. Упрен, Е.А. Земсков, У.Х. Ниёзбеков ва бошқалар томонидан ў тказилган тадқиқотлар шуни кў рсатадики, ушбу қонуниятни ҳисобга олган ҳолда машғулот жараёнини қуриш (бир дарсда ҳам, машғулот микроциклида ва узоқ муддатли вақт кесмаларида ҳам) – энг мақбул ёшл. 2, 3-расмларда машғулот босқичи, микроцикли (4, а, б, в -расмлар) ва бир дарс куни учун типик бўлган юклама Ўз гаришининг тў лқинсимон хусусияти кў рсатилган (2 - расм).
3 – расм.
Эҳтимол, машғулот юкламаларини уларнинг ҳажм ҳамда шиддат жиҳатидан тў лқинсимон Ўз гаришларига кўра қў ллаш, толиқиш ва тикланиш жараёнларининг Ўз аро алоқаси билан, физиологик жараёнларнинг ритми билан боғлиқ. Бир неча машғулот кунлари (машғулот микроцикли, 4 а, б, в – расмларга қаранг) юкламаларини қамраб олиб, тавсифлайдиган кичик тў лқинларни, бир неча микроцикллар юкламасини бирлаштириб масалан, тайёргарлик даврида (2-расмга қ.) ва мусобақа даврида (3-расмга қ.) машғулот босқичини (мезоцикл) тавсифлайдиган ў рта тў лқинларни, ва ниҳоят, узоқ муддатли вақт кесмасида (ярим йиллик ҳамда йиллик макроциклларда) Юклама Ўз гаришларининг (ўсиши нинг) умумий ёналиш ини ифодаловчи катта тў лқинларни бир-биридан фарқлаш қабул қилинган.
4– расм
2.2.6. Машғулот жараёнининг цикллилиги.
Цикллилик тамойили мустаҳкам ҳаракат кў никмалари шаклланишини, машқланганликнинг муайян даражасига ва спорт формаси ҳолатига эришишни та`минловчи вазиятларнинг кўп маротаба такрорланиши зарурати туфайли мавжуддир. Кундан-кунга гимнастикачилар кўпкурашнинг барча турларидаги машқларни такрорлайверадилар. Ҳар бир шундай машғулот куни Ўзига яраша вазифаларнинг нисбатан ёпиқ халқасидан иборат бўлган кичкина цикл ҳисобланади. Бир неча кун (кўпинча календар ҳафтаси доирасидаги) машғулот микроциклини ташкил этади. Йирикроқ цикллар каттароқ вақт оралиқларини – бир неча ҳафтадан ярим йил ёки бир йилгача муддатни Ўз ичига олади. Лекин, агар гимнастикачиларнинг кўп йиллик машғулотларини назарда туцак, улар ҳам худди шундай такрорланадилар. Аммо машғулот циклларининг турли босқичлари, даврлари, макроциклларининг ёпиқ халқаси цикллардан ҳар бирининг тўла ёпиқлиги, бир-биридан айрилигини назарда тутмайди. Бутун жараён тузилишининг тавсифи учун спирал бўйича ривожланиши модели кўпроқ мос келади. Бу спиралнинг ҳар бир ў рамида ё спирал бў йлаб юқорига – тайёргарликнинг янада юқори даражасига эришиши учун, ёки пастга (мазкур кў рсаткичларни тушириш ҳоҳиши мавжуд бў лса) ёшналтирилган машғулот жараёни ўсиши акс этади. Гимнастикада машғулот умумий тамойиллари тў грисидаги айтилган барча фикрларга хулоса ясаб, биринчи навбатда, ушбу тамойиллар бирлигини та`кидлаш зарур. Бу бирлик шаклан хилма-хил, моҳиятан кўп омилли спорт фаолиятининг туб ма`носидан келиб чиқади. Ў қитиш (ў ргатиш), тарбиялаш ҳамда функционал имкониятларни кенгайтириш жараёни бирлиги дидактик тамойиллар (онглилик ва фаоллик, кў ргазмалилик, тушунарлилик ва индивидуаллаштириш, тизимлилик, талабларни тобора орттириб бориш) ва машғулот тамойиллари бирлиги сифатида қаралиши керак. Ва, ниҳоят, уларнинг умумийлиги ҳам. Мазкур тамойилларга кўра бир дарс ҳам, кўп йиллик машғулотлар жараёни ҳам ташкил этилиши мумкин. Тайёргарликнинг барча босқичларида: бошловчилар билан ишлашда ҳам, юқори малакали гимнастикачилар билан ишлашда ҳам шу тамойилларга риоя қилиш лозим (4 – расм).
5 – расм
Do'stlaringiz bilan baham: |