9- расм Ҳозирги замон спорт гимнастикасининг пойдевори, унинг таг замини жисмоний тайёргарликдир. Юқори даражадаги жисмоний тайёргарлик-спорт гимнастикасида юқори натижаларга эришишнинг биринчи зарурий шарти. Бу шарт зарур, лекин етарли эмас.
Охир-оқибат спорт-техник натижага эришишнинг ягона ёшли техник ҳаракатлар бўлиб, улар ташқи жиҳатдан гимнастикачининг танаси ва (ёки) тана қисмларининг ҳаракатлари орқали ифодаланади. Ҳар қандай муваффақияцизлик сабаблари турли-туман бўлган техник хатоликларнинг тў ғридан тўғри оқибатидир. Шунинг учун техник тайёргарлик гў ё уйнинг томи бў лса, бу уй жисмоний тайёргарлик пойдевори устига қурилган.
Агар юқори малакали гимнастикачиларнинг интеграл тайёргарлиги тизимини тизимли таҳлил нуқтаи назаридан кузатиб, уни кириш ва чиқиш туйнуклари атамалари асосида тасвирлайдиган бў лсак, у ҳолда техник тайёргарликни шу тизимда чиқиш, жисмоний тайёргарликни эса унга кириш туйнуги деб аташ мумкин. Математик нуқтаи назардан, юқори малакали гимнастикачиларнинг техник тайёрлигини мустақил Ўз гарувчилар функцияси кў ринишида тасаввур қилиш мумкин, улардан энг муҳими жисмоний тайёрлик даражаси саналади.
Спорт-ҳаракат фаолиятини амалга оширувчи жараёнлар сингари гимнастикачиларнинг тайёргарлик турлари ҳам мустаҳкам бў лмаган об`ектлардир. Уларни бир-биридан ажратиб турадиган кескин чегаралари ёқ . Тайёгарлик турлари Ўз аро бир-бирларига та`сир ўтказадилар , кесишадилар, чирмашиб кетадилар ва бир-бирига сингишиб, ноаниқ кўпчиликни ташкил этадилар. Айнан шунинг учун ҳам тайёргарлик концепциясини ишлаб чиқишда биз ноаниқ кўпчиликлар назарияси методологиясидан фойдаландик (93) ва айнан шу ҳолатни интеграл тайёргарлик гулининг бир-бирига чатишган япроқлари акс эттирмоқда.
Миллий терма жамоанинг кўп йиллик тайёргарлиги олдида турган энг муҳим вазифалар тайёргарликнинг олимпия циклидаги асосий босқичларнинг мақсад моделлари ва модел` тавсифномаларида кў рсатилган режадаги спорт-техник натижалар ва ме`ёрий кў рсаткичлар ибораси билан айтганда, бу «мақсад моделига Ўз вақтида чиқиш» демакдир.
Миллий терма жамоа тайёргарлигини бошқаришнинг стратегик мақсади-олдинда турган Олимпиада ўйинларида бутун жамоанинг ҳам, азоларининг ҳам имкон қадар энг яхши натижаларини кў рсатишлари. Тактик мақсади эса тайёргарликнинг олимпия цикли асосий босқичларидаги энг муҳим мусобақаларда тайёргарлик модел` кў рсаткичларига ва режадаги спорт натижаларига эришишдан иборат.
Мазкур натижаларга эришишни та`минловчи функционал ҳолат юқори ва олий спорт формасидир.
Бошқарув деганда ушбу ҳолатда тизимни аввалдан берилган (мақсад) ҳолатга унинг Ўз гарувчиларига та`сир кў рсатиш ёшли билан ў тказиш тушунилади (70). Бизнинг ҳолатимизда Ўз гарувчилар бу гимнастикачиларнинг тайёрлик даражасининг кў рсатикчлари (техник, жисмоний, функционал, руҳий). Биз ривожлантираётган концепцияда мазкур Ўз гарувчиларга та`сир этишнинг асосий воситалари бошқа та`сир воситалари (биомеханик, физиологик, рухий, техник, табиий физик, рухсат этилган фармакологик, тиббий-биологик ва ҳ.к.) билан биргаликда қў лланиладиган педагогик усул ҳамда ёшллар саналади.
Юқори малакали гимнастикачиларни тайёрлаш тизимида ма`лумотларидан фойдаланиш зарур бўлган базавий илмий-спорт фанлари – булар биомеханика, физиология, спорт руҳшунослиги, спорт педагогикаси, жисмоний тарбия ва спорт назариясидир. Бу фанлар тайёргарлик концепциясининг табиий илмий базисини ташкил қилади. Мазкур концепция, шунингдек, спорт тиббиёти, биологияси, мухандислиги ва спорт менежменти Ютуқларидан ҳам фойдаланишни кЎз да тутади. Бу соҳаларда (аввало, биомеханика ва спорт педагогикаси соҳасида) гимнастика модели бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш лозим.
Интеграл тайёргарликнинг муҳим таркибий қисми та`минот тизимидир. Унинг асосий турлари: илмий-усулий та`минот (ИУТ), тиббий-биологик та`минот (ТБТ), моддий-техник та`минот (МТТ), молиявий та`минот (МТ), ходисалар ва заҳиралар билан та`миноти (ХЗТ), ахборот та`миноти (АТ), асослар билан та`минлаш (АБТ). Тайёргарлик дастурини ишлаб чиқишда уни амалга ошириш учун та`минотнинг қайси турлари зарур бў лишини, олимпиада циклида миллий терма жамоасини тў лақонли та`минлаш учун нима ва қанча талаб этилишини аниқ билиб олиш шарт.
Миллий терма жамоанинг асосий ходимлар манбаи унинг захираси – мамлакатнинг ёшлар ва ў смирлар терма жамоасидир. Россиянинг юқори малакали гимнастикачиларни тайёрлаш концепцияси юқорида баён этилган мафкура ва усулиётга таяниб, захира билан аниқ мақсад асосида ишлашни назарда тутади, лекин бунда ўргатиш усулиёти ва тайёргарлик технологиясида муайян фарқлар бор. Терма жамоа тайёргарлигининг ходимлар билан таминлаш хусусий захира хисобига, я`ни Ўз -Ўз ини та`минлаш ёшли билан амалга оширилади.
Тайёргарлик тизими юқорида кў рсатилган та`минот турларига таянади, улар эса айтиб ў тилган ёналиш лар бўйича захира тайёрлаш, илмий татқиқот хамда тажриба конструкторлик ишлари билан биргаликда миллий терма жамоа даражасида юқори даражали гимнастикачиларни интеграл тайёрлаш концепциясининг пойдеворини ташкил этади (6-расм).
Ушбу пойдевор тақсимот шаклда тасвирланган ва ичида интеграл тайёргарлик модели жойлашган тайёргарлик технологиясининг (истиқболли башорат ёндашуви, Ўз иб борувчи ривожланиши ва энг мақбул ошиқчалик) методологик қобиғи учун асос бўлиб хизмат қилади. Унинг учун мақсад модели тизим ҳосил қилувчи омил ҳисобланади, ҳақиқатда эришиш мумкин бўлган спорт натижалари эса чиқиш ў лчамларидир. Юқори малакали гимнастикачиларни интеграл тайёрлаш жараёнини мақбуллаштириш мезонлари мақсад моделларини Ўзлаштириш тезлиги, сифати ва ишончлилигидир.
Яна такрорлаб айтамизки, олимпиада циклларида миллий терма жамоаларнинг тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиш ва лойиҳалаштириш учун спорт мақсадли истиқболли башорат моделлари асос бўлиб хизмат қилади. Интеграл тайёргарликнинг ҳозирги замон технологиясида бундай моделларнинг бутун бир мажмуасидан фойдаланилмоқда. Ушбу моделлар гимнастикани ривожлантириш ёналиш ва истиқболлари, спорт-техника натижаларининг ўсиши ва кучлари нисбатини гимнастик машқлар мураккаблигининг ошиб бориш қонуниятларини, амалдаги мусобақа қоидаси ва гимнастикачиларнинг тайёргарлик даражасини таҳлил этиш асосида ишлаб чиқилади.
Та`кидлаш керакки, айнан спорт-мақсадли истиқболли башорат моделларининг иерархик жиҳатдан тартибга солинган тизими заминида миллий терма жамоанинг кўп йиллик тайёргарлигини самарали режалаштириш, лойихалаштириш, дастурлаш ва назорат қилиш мумкин.
Бу иерархия тизим хосил қилувчи омиллар олдиндаги кўпкураш, алохида турлар бўйича ва жамоа биринчилиги мусобақалари ғолиблариниг машқларни бажариш сифати ва мураккаблиги, мазмуни моделларидир. Мазкур моделларни ишлаб чиқишда асосий чет эллик рақиблар томонидан мусобақа машқларини бажаришни башорат қилинаётган сифати, ишончлилиги ва мураккаблигидан мақбул тарзда Ўз иб ў тиш, бунда олдинда турган мусобақа фаолиятини ҳақиқий функционал талабларидан Юқорироқ натижалар кў рсатиш бош вазифа ҳисобланади.
Кейин мазкур моделларга чиқиш имконини берадиган тайёргарлик турларининг модел` тавсифномалари ишлаб чиқилади. Бу модел` тавсифномаларни биз қотиб қолган ақидалар сифатида эмас, Ўз аро бир-бирини ў рнини тў лдириш хусусиятига эга бўлган мў лжал вариантлари сифатида текширамиз. Масалан ма`лум бир гимнастикачининг кучи камроқ бў лса, у бу камчиликни ў рнини нозик техникаси билан тў лдириши мумкин ва аксинча, лекин бу муайян даражада бўлади.
Кўп йиллик тайёргарлик жараёнида режалаштирилган натижаларга эришишнинг энг муҳим шартларидан бири бош стратегик мақсад Олимпиадаларда белгиланган самарадорлик билан муваффақиятли иштирок этишга бў йсундирилган муайян вазифаларни қў йиб, “мақсад дарахти”ни ишлаб чиқишдир. Асосий кичик мақсадлар қуйидагилар:
-енг мақбул ошиқчаликни (техник, тактик, жисмоний, функционал, руҳий) яратиш;
-янги ў та мураккаб машқларни олдинга Ўз иб кетиб эгаллаш ва тайёргарликнинг жорий босқичи мақсад моделини Ўз вақтида Ўзлаштир иш;
-Ўз иниг асосий ў лчамларига кўра мусобақа ў лчамларидан анча мураккаб бўлган шароитда гимнастикачиларнинг ишончли ва юқори самарадор фаолиятини та`минлаш.
Юқори малакали гимнастикачиларни тайёрлаш концепциясида режалаштириш, лойиҳалаштириш ва дастурлашнинг энг йирик об`екти бу олдиндаги тў рт йиллик олимпиада циклида миллий терма жамоанинг ў қув-машқ жараёни ҳисобланади. Кўп йиллик тайёргарлик жараёнини режалаштириш, дастурлаш ва лойихалаштириш юқорида баён этилган охиридан (мақсаддан) бошидан (дастлабки ҳолатга) ёналиш идаги методология асосида амалга оширилади. Тайёргарликнинг олимпиада циклини режалаштириш асосида мас`улиятли мусобақалар билан якунланувчи мусобақалар олди тайёргарлик босқичининг батафсил ишлов берилган моделларини қайта-қайта такрорлаш тамойили ётади.
Олдиндаги Олимпиада ў йинларига миллий терма жамоанинг тайёргарлик дастурини ишлаб чиқишга ў тган Олипиада ўйинларидан сўнг дарҳол киришиш зарур бўлади.
Моделларни ишлаб чиқиш- бу бир вақтнинг Ўз ида ҳам илм, ҳам сан`ат. Шунинг учун тайёргарлик даврлари ёки босқичлари моделларини, машғулот юкламаси модели ва бошқа истиқбол-башорат моделларини тренерлар, олимлар, шифокорлар ва бошқа юқори малакали мутахассисларнинг ижодий жамоаси биргаликда ишлаб чиқишлари керак. Энг муҳими, бу ҳозирги замон гимнастикаси ва катта спорт муаммоларини мувофиқ тарзда тушунувчи, Ўз ишини ва тайёргарлик технологиясини яхши биладиган илғор фикрловчи хамфикрларнинг (експертлар, назариётчи ва амалиётчилар) кичикроқ жамоаси бў лиши зарур.
Дастурни ишлаб чиқувчилар гуруҳини саралаб олишда ва уни амалга ошириш жараёнида қуйидаги тамойилга риоя қилиш мақсадга мувофиқ: гимнастикачиларни олимлар ёки шифокорлар эмас, балки тренерлар машқ қилдиришлари керак, лекин олим ва шифокорлар иштирок этишлари керак.
Мақсад моделлари ҳар бир янги Олимпиада циклида мураккаблашиб боради. Улар юқори малакали гимнастикачиларга ўргатиш ва машғулотларнинг янги самарали усулий ёшллари ва техника воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда саралаш учун асос бўлиб хизмат қилади. “Мақсадлар дарахти” кў ринишидаги ёйиқ мақсад модели тайёрлик турларининг модел` тавсифномалари ва бошқа моделлар билан бирга махсус хизматда қайд этилади.
Интеграл тайёргарлик технологиясида энг мақбул ошиқчаликнинг яратишнинг асосий воситаларидан бири мусобақа фаолиятиниг асосий ў лчамларини Ўз иб ў тиб моделлаш ва бунда ў қув машқ жараёнини ҳақиқий талабларидан юқорироқ кўрсатгичлар намойиш этиш ҳисобланади. шумақсадда интеграл тайёргарлик жараёнида мусобақа фаолиятини моделловчи махсус машгулотларни бир неча туридан фойдаланилади.
Юқори малакали гимнастикачиларни ма`сулиятли мусобақаларга тайёрлаш техналогиясида мусобақа тури ва гимнастикачиларни алоҳида хусусиятларига мослаштирилган мусобақалар олди тайёргарлиги босқичининг турли моделларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Мазкур босқичлар турли ёналиш даги бир нечта хафталик микроцикллардан иборат бўлади. Уларни ў тказиш жараёнида машғулотлар чоғида босқичма-босқич олдиндаги мусобақа хафтасининг хар ҳил шароитлари моделлаштирилади, тайёрликнинг асосий ў лчамлари бўйича энг мақбул ошиқчалик яратилади, машғулот юкламаларидан кейинги тикланиш масалалари хал этилади. Ушбу микроциклларни сў нгги еттита олимпиада циклларига миллий терма жамоамизнинг тайёргарлиги чоғида биз кўп маротаба синовдан ў тказганмиз.
Мусобақалар олди тайёргарлиги босқичларида энг мақбул ошиқчаликни яратиш учун гимнастикачиларнинг зарбдор модел` микроциклларда мусобақа фаолияти ў лчамларини бир ярим-уч баравар ошириш етарли бўлади. Гимнастикачининг даражаси қанчалик паст бў лса, у ў лчамларни шунчалик кўп ошириши зарур.
Бундай ёндашув кўпгина гимнастикачиларга мусобақаларнинг бошланиши олдидан энг яхши спорт формасини эгаллаш имконини беради.
Ў қув-машқ жараёнини самарадорлигида унинг бошчилигида бошқариш сифати хал қилувчи аҳамиятга эга. Энг мақбул бошқарувни ташкил этиш учун гимнастикачилар машғулот юкламасининг алоҳида ў лчамларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш зарур бўлиб, у ахборотга бойлик мезони бўйича минималлаштирилиши керак. Бу, умуман олганда ҳам, жуда муҳим, лекин мусобақаларга умумий тайёргарлик босқичларида унинг етиб ортади. Гимнастикачиларнинг хақиқий машғулот юкламаси ў лчамлари мунтазам равишда тақсимли мақсадга ёшналтирилган истиқболли- башорат турлари моделлари билан таққосланиши зарур.
Амалиёт юқори малакали гимнастикачиларнинг машғулот юкламаларини барча ў лчамлари бўйича қат`ий ме`ёрлаш мақсадга мувофиқ эканлигини кў рсатди. Машғулот юкламасини ҳар бир дақиқа учун ҳар бир ҳаракатни тақсимлаш ҳолда дастурлаш ва назорат қилиш зарур эмас. Ў қув-машқ жараёнинг бошқариш ва назорат қилиш учун унинг энг мувофиқ ва қулай таркибий қисмлари бу машғулот куни ва хафталик микроцикли ҳисобланади.
Интеграл тайёргарлик концепцияси бутун жамоа тайёргарлигининг умумий стратегиясининг сақлаб қолган ҳолда муайян гимнастикачиларнинг ахволи ва алоҳида хусусиятларига боғлиқ равишда машғулот юкламаси ў лчамларини жорий Ўз гартириб боришларини назарда тутади.
Интеграл тайёргарлик технологиясининг муҳим таркибий қисмларидан бири миллий терма жамоага саралаш тизимидир. Унинг асосида спорт тамойили етиши керак.
Замонавий гимнастиканинг профессионаллашуви бутун йиллик цикл мобайнида мусобақа фаолиятига тайёрликнинг юқори даражасини тутиб туришда ифодаланади. Бу табиий равишда ў тиш даврининг йилига бир-икки хафтага қисқаришига олиб келади. Зеро, бу даврда гимнастикачилар етарлича фаоллик билан шуғулланишда давом этадилар.
Бизнинг кўп йиллик тажрибаларимиз шуни кў рсатдики, машғулот юкламаларининг хажми ва моделлигининг тўғри ме`ёрлаб, уни педагогик, жисмоний ва табиий-биологик воситалардан мажмуали фойдаланиш билан уйғунлаштириш циклида яққол кў риниб турган ў тиш даврисиз юқори даражадаги изчанликни тиклаш ва ушлаб туриш имконини беради.
Бизнинг технологиямиз бўйича рухий тайёргарлик масалаларини хал этиш асосан педагогик воситалар ёрдамида амалга оширилади. Махсус жисмоний ва техник тайёргарликнинг юксак даражаси, шунингдек, ў қув-машқ жараёнида мусобақа фаолияти шароитининг кўп ў лчамли моделини яратиш. Энг мақбул жисмоний, техник ва руҳий ошиқчаликни та`минлайди, натижада, мусобақа ва маҳғулотлар чоғида салбий руҳий омилларнинг та`сири анча камаяди.
Шунинг учун миллий терма жамоа таркибига кирувчи юқори малакали гимнастикачиларни тайёрлаш жараёнида профессионал руҳшунослар хизматидан мунтазам равишда фойдаланишнинг долзарблиги анча пасаяди. Шунга қарамай, уларнинг махсус рухшуносликка оид ахборот тақдим этиб туриш билан боғлиқ хизматлари фойдалигина эмас, балки зарур ҳамдир. Шунингдек, рухшуноснинг муайян спортчи билан алоҳида ишлаши ҳам мумкин. Бироқ бизнинг бу борадаги қатор уринишларимиз ҳозирча жиддий ижобий натижа бергани ёқ .
Юқори малакали гимнастикачиларни тайёрлашда талаб энг катта бўлган фанлар аро ёналиш бу, бизнингча, педагогик рухшуносликдир. Машҳур гимнастикачиларни болалик йилларидан бошлаб тарбиялаган тренерлар ички ҳиссиётига таяниб педагогик руҳшуносга айланадилар. Назаримизда, уларни ажойиб педагогик амалиётчи руҳшунослар ҳисобласак бўлади.
Миллий терма жамоа қошида албатта юқори малакали олим ва экспортчилардан иборат мажмуали илмий гуруҳ (МИГ - КНГ) ташкил этиш зарур. Улар амалий татқиқотларни муофиқлаштириш, миллий терма жамоа тайёргарлигини илмий-усулий жиҳатдан та`минлашни амалга оширадилар, жумладан, ҳар бир янги мажмуали мақсадли дастурни ишлаб чиқиш ҳамда асослашда иштирок этадилар. Ихчамгина МИГнинг фаол ҳаракатлари ҳар қандай олий тоифали миллий терма жамоанинг муваффақиятли тайёрланиши учун зарур шарт хисобланади.
Тў рт йиллик олимпиада циклида миллий терма жамоанинг тайёргарлигини бошқариш тизими тайёргарликнинг боришини таҳлил этиш ва дастурга Ўз гартиришлар киритишига (тахрир қилиш) асосланади. Миллий терма жамоага номзодларнинг алоҳида иш режаларининг таҳлил этиш ва жорий тахрир учун МИГ экспертларининг шифокорлар билан биргаликда олиб борган мунтазам текширув материаллари дастлабки манба бўлиб хизмат қилади.
Мазкур материаллар асосида жорий олимпиада циклининг хар бир тайёргарлик йили охирида усулий тавсияномаларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда қуйидаги ма`лумотларнинг қиёсий тахлилини ў тказиш зарур;
-миллий терма жамоага асосий номзодларнинг йил давомидаги барча мусобақалари ва назорат машғулотлари натижалари;
-ў тказилган текширув ма`лумотлари;
-тайёргарликнинг мақсад моделларига мослигини эришилган кў рсатгичлари.
Аниқланган тафовутлар миллий терма жамоанинг тайёргрлик дастури ҳамда алоҳида режаларини таҳрир қилиш бўйича тавсияномаларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.