Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти спорт гимнастика машғулотининг


Эркак ва аёл гимнастикачиларнинг тайёргарлигидаги



Download 2,07 Mb.
bet33/34
Sana31.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#521694
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
sport-gimnastika-mashg-ulotining-nazariy-asoslari (1)

4.3. Эркак ва аёл гимнастикачиларнинг тайёргарлигидаги
ў хшаш ҳамда фарқли жиҳатлари
Юқорида баён этилганларнинг ҳаммаси эркаклар гимнастикаси учун ҳам, аёллар гимнастикаси учун ҳам бир хил даражада тааллуқли бўлиб, Россия эркаклар ва аёллар миллий жамоаларининг тайёргарлигида қў лланилади. Айни вақтда гимнастикачи аёлларни юқори натижаларга тайёрлашнинг Ўзига хос хусусиятлари бор. Та`кидлаш жоизки, спорт гимнастикаси бўйича аёллар тренерларининг фикрлаш ёшсини эркаклар тренерларидан барибир фарқ қилади. Аёллар гимнастикасида зиддиятлар одатда кўпроқ бўлади.
Эркаклар ва аёллар гимнастикаси орасидаги асосий фарқ шундан иборатки, аёлларда 4 та снаряд бўлиб, улардан учтаси сакраш билан боғлиқ (сакраш, хода ва эркин машқлар), эркакларда эса олти хил снаряд қў лланилиб, улардан фақат иккитасигина сакраш билан боғлиқ. Бунда от устида ва ҳалқаларда бажариладиган машқларнинг хеч қандай умумий жиҳати ёқ . Шунинг учун эркаклар гимнастикаси ҳаракатлар нуқтаи назаридан анча мураккаб. Юқори малакали гимнастикачи аёллар, гимнастикачи эркаклар билан баробар (хатто кўпроқ ҳам) машқ қиладилар. Кўпкурашнинг барча турларида тў лақонли комбинацияларни Ўзлаштир иб олиш учун уларнинг вақти мў лроқ, шу туфайли ҳам гимнастик маҳорат чў ққиларига чиқиш ёшли аёллар гимнастикасида эркаклар гимнастикасига нисбатан қисқароқ.
Шуни та`кидлаш ў ринлики, сў нгги йилларда эркаклар ва аёллар кўпкураш турларида машқларни хусусиятлари ва мазмуни нуқтаи назаридан сезиларли яқинлашиш юз берди. Масалан, акробатик ва таяниб сакрашни бажариш техникаси таркиби ва тузилишига кўра эркаклар ва аёллар учун бир хил. Эркаклар ва аёллар гимнастикаси кўпкурашидаги бошқа ў хшаш турларида, айниқса яккачў п ва хар хил баландликдаги брусларда техника деярли бир хил.
Ҳозирги замон гимнастикасида худди миллий гимнастика бў лмаганидай, эркаклар ёки аёлларга хос техника ҳам ёқ . Техника яхши ёки ёмон, тўғри ёки нотўғри бў лиши мумкин. Ундаги тафовутлар жинс ёки ёшдан кўра антропометрик ма`лумотларга эга, исте`додга, гимнастикачи эркак ва аёлларнинг асосий тайёргарлиги сифати ҳамда жисмоний тайёргарлиги даражасига боғлиқ.
Эркак ва аёл гимнастикачилар орасида мавжуд фарқлар энг аввало эркак ва аёллар гимнастика снарядларининг тузилишига хос хусусиятлар эркак ва аёл организмларининг анатомик-физиологик ҳамда руҳий хусусиятлари билан белгиланади. Бу хусусиятларни юқори малакали эркак ва аёл гимнастикачиларни таёрлашда э`тиборга олиш зарур, лекин уларга ҳаддан ортиқ аҳамият бериш ярамайди. Эркаклар гимнастикаси кўпроқ куч қувват талаб қилади, аёлларники эса эгилувчанликка мойил, ифодалироқ, бадиийроқдир.
Гимнастикачи аёллар ва эркакларни (умуман барча спотчиларни ҳам), жинсидан қат`ий назар шартли равишда 3 тоифага бў лиш мумкин. Биринчи тоифа вакиллари, одатда, мусобақада қандай тайёр бў лсалар, шундай тайёргарлик даражасига мувофиқ иштирок этадилар-бироқ яхшироқ, бироз бў шроқ, лекин фарқи катта эмас. Мусобақа ҳаяжони уларнинг натижаларига кам та`сир этади. Машғулотлар чоғида яхши чиқмаган машқалар мусобақада ҳам яхши чиқмайди ва, аксинча кутилмаган хатоликлар бунда нисбатан кам учрайди. Бу спортчиларнинг ишончли, яхши башорат қилиш мумкин бўлган тоифасидир. Терма жамоа таркибида булар, одатда, ў ртачалар қаторида мустаҳкам турадилар.
Иккинчи тоифа вакиллари кўпинча мусобақаларда тайёргарлик даражсига кўра имкониятларидан пастроқ натижа кў рсатадилар. Стартолди ҳаяжонлари ва мусобақалардаги безовталик уларнинг спорт - техник натижаларига салбий та`сир кў рсатади. Улар машғулотларда бехато амалга оширган машқларини бузиб бажарадилар. Юқори малакали гимнастикачилар орасида бу турдаги кишилар анча кам учрайди.
Учинчи тоифа вакиллари, одатда, мусобақаларда машғулотлардагидан яхшироқ иштирок этадилар. Бу спортчилар на рақиблардан, на хакамлар ва на томошабинлардан чў чимайдилар. Улар мусобақалашишни яхши кў радилар, Ўз иродаларини жамлашни биладилар, керак пайтда нимага қодир эканликларини кў рсата оладилар. Улар стартолди безовталигини боса биладилар. Мусобақа ҳаяжони уларга куч беради, фойда келтиради. Мусобақа беллашувлари қанчалик қизғин бў лса, улар шунчалик ишончли, яхшироқ курашадилар. Булар кучли, интилувчан фе`лли, иродали кишилардир.
Улар мусобақаларда кўпинча машғулотларда эплолмаган машқларини яхши бажарадилар. Хатто жаҳон гимнастикасининг энг Юксак намояндалари орасида ҳам бундай кишилар жуда камёб. Улар сирасига мамлакатимиз гимнастикасининг машҳур вакиллари Виктор Чукарин, Лариса Латинина, Борис Шахлин, Николай Андриянов, Александр Дитятин, Дмитрий Билозерчев, Юрий Королёв, Виталий Шчебро, Светлана Хоркинани киритиш мумкин. Бу тоифа гимнастикачиларнинг ёрқин вакили Сиднейдаги ХХВИИ Олимпиада ў йинларининг мутлақ чемпиони Алексей Немовдир.
Юқори малакали гимнастикачи эркаклар ва аёлларнинг ў қув-машқ жараёнини қуришда уларнинг руҳий тузилиши ва юқорида тасвирланган тоифалардан қай бирига мансублигини э`тиборга олиш зарур. Бошқа шарт-шароитлар тенг бўлган ҳолларда иккинчи тоифага кирадиган гимнастикачилар кўпроқ жадал сур`атларда машқ қилиш керак. Зарур мусобақа ишончлилиги ва талаб этилган натижаларни та`минлаш учун улар комбинацияларни тўла ҳолда бажаришлари лозим.
У ёки бу тоифага мансублик худди руҳий тузилиш каби ма`лум даражада туғма бўлади. Бироқ ирсий хусусиятларга боғлиқ бў лсада, бу мансублик мутлақо қат`ийлик, Ўз гармас нарса эмас. Ички ва ташқи омиллар та`сирида бу тоифадан иккинчи тоифага ў тишлар бў лиши мумкин. Масалан, бир мусобақа натижаларига кўра гимнастикачини иккинчи тоифага, иккинчи мусобақадан кейин эса учинчи тифага киритишга тўғри келади. Ҳатто бир мусобақанинг натижаларига қараб кўпинча гимнастикачини турли тоифаларга мансуб деб топиш мумкин. Фақат узоқ муддатли педагогик кузатишлар ва рухшуносликка оид махсус тестлар ёрдамида гимнастикачининг ҳақиқий руҳий тузилишини аниқлаш ва шу асосда уни у ёки бу тоифага киритиш мумкин.
Юқори малакали гимнастикачи қизлар ва йигитлар билан ишлаш тажрибаси уларни тайёрлаш жараёнларида ў хшаш жиҳатлар анчагина эканлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини беради. Турли жинсдаги гуруҳлар билан ишлашда тафовутларга қараганда ў хшашликлар кўпроқ.
Машғулот усулиятидаги асосий фарқ шундаки, гимнастикачи аёлларга вазифаларни кўпроқ тушунтириш, такрорлаш керак. Улар гў ё яхши Ўзлаштир иб олинган унсурлар ва комбинацияларни тез-тез унутиб, «ёқ отиб» қў ядилар. Гимнастикачи аёлларга ахборотлар анча тозаланган ҳолда етказилиши, топшириқлар батафсил, қат`ий тарзда, нима қилиш кераклиги ҳақидаги аниқ изоҳлар билан берилиши лозим. Аёллар учун бу изоҳлар ҳис-ҳаяжон билан, эркаклар учун мантиқли ва қисқа, лў нда ҳолда тақдим этилади. Аёлларга ахборот тез-тез оз-оздан бериб борилиши керак. Лекин умуман олганда, юқори малакали гимнастикачи эркаклар ва аёлларни тайёрлаш методологияси, технологияси ва мафкурасида кескин тафовут ёқ .


Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish