Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти спорт гимнастика машғулотининг


Такрорлар миқдори, машқларни ў лчаб бериш



Download 2,07 Mb.
bet27/34
Sana31.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#521694
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34
Bog'liq
sport-gimnastika-mashg-ulotining-nazariy-asoslari (1)

3.3.4. Такрорлар миқдори, машқларни ў лчаб бериш
Юкламани бошқаришнинг энг та`сирчан усулларидан бири дарсда машқларни такрорлашлар сонини Ўз гартириб туришдир. Алоҳида элементлар ҳам, бирикмалар ва бутун комбинациялар ҳам такрорланиши мумкин. Вазифалардан қат`и назар (Ўзлаштириш мақсадида, машқланганлик, ишончлилик даражасини ошириш мақсадида такрорлаш), такрорлар миқдори машқларни бажарган сайин пайдо бўладиган толиқиш билан чегараланади. Агар гимнастикачилар дарсда кўпкурашнинг бир турига ўртача 30 дақ. сарфласалар, бу вақтда улар 10-30 уринишни, дақиқасига 1,7-3,7 элементдан (ёки бир уринишда 3,5-4,5 элементдан) шиддат билан 50-100 элементни бажаришлари мумкин.
Машғулотни ташкил этишнинг турли вариантларини кў риб чиқамиз.
Биринчи вариант: Ҳар бир уриниш дам олиш билан навбатланади. Бир уринишда қагча кам элемент бажарилса, дам олиш учун зарур танаффуслар ҳам шунча қисқа бўлади. Тасаввур қилиш мумкин: дақиқасига уч элементдан шиддат билан ишлаганда, гимнастикачилар кўпи билан 5-10 сек. давом этадиган уч элементлик кичикроқ бирикмадан кейин қолган 50-55 сек. давомида дам оладилар ва, шундай қилиб, бир тур бўйича машғулотнинг 30 дақиқалик умумий вақти мобайнида 30 уринишни амалга оширадилар.
Иккинчи вариант: бирикма икки баробар катталаштирилади (уринишда олтитагача элемент бажарилади) ва ҳар бир уриниш дам олиш билан бирга энди 2 дақ. давом этади.
Учинчи вариант: гимнастикачилар 12 элементлик комбинацияларни бажарадилар ва ҳар бир уринишга дам олиш билан бирга 3 дақиқа сарфлайдилар. Бундай ишга ҳам ў ша 30 дақ. кетади.
Шубҳасиз муайян вазиятдан келиб чиқиб машқларнинг ў лчамларини белгилаш вариантлари ранг-баранглиги шу билан чегараланмайди; ў лчамлар ҳар доим ҳаракат вазифаларининг мураккаблиги, шуғулланувчиларнинг тайёргарлиги даражаси, уларнинг айни вақтдаги толиқиш даражаси ва, ниҳоят, спорт-педагогик вазифа тақозо этадиган эҳтиёж билан боғлиқ бўлади.
Яги мураккаб элементларни Ўзлаштир ишда такрорлашлар сонини энг мақбул чегарадан оширмаслик керак. Махсус тадқиқотларнинг (Л.Я.Аркаев, 2004) гувоҳлик беришича, бундай ҳолларда 10-13 уринишдан сўнг гимнастикачилар организмининг функционал ҳолати сезиларли ёмонлашади (ЮҚС ва тикланишнинг Юрак уришлар йиғиндиси ортади, мушаклар кучи ҳамда мушак кучланишларининг такрорланиши аниқлиги пасаяди ва ҳ.к.). мазкур вазиятда бошқа машққа, кўпкурашнинг бошқа турига ў тиш дарсни давом эттириш имконини беради.
Та`кидлаш жоизки, дарс давомида аввалдан ишлаб чиқилган режага Ўз гаришлар киритишнинг кўп ёшллари бор: дарсларнинг умумий вақтини, турлар, уринишлар миқдори ва б.ни Ўз гартириш мумкин. Дарслар шиддатини Ўз гартиришнинг турли вариантлари ҳақида 1-бобда сўз борган эди. Бунга қў ҳимча қилиб айтиш мумкинки, тренер ёшл-ёшлакай дарснинг тузилиши ва жадвалигагина эмас, унинг мазмунига ҳам таҳрир киритиш ҳуқуқига эга. Бироқ режага Ўз гариш киритаётганда тренер «буни нима учун ва нима сабабдан қиляпсиз?» деган саволга жавоб бериши зарур, негаки жорий режага қат`ий риоя қилиш спортчиларнинг иродавий хислатларини тарбиялаш мактаби, айни вақтда режа тузган тренернинг усулий саводхонлигини текшириш ёшли ҳисобланади.

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish