Ўзбекистан темир йўллари


-боб. ПОЕЗД ДИСПЕТЧЕРИНИНГ ИШИ



Download 1,73 Mb.
bet58/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

10-боб. ПОЕЗД ДИСПЕТЧЕРИНИНГ ИШИ


273. ТФҚ нинг 233 бандига мувофиқ, участкада поездларнинг ҳаракатига фақат бир ходим - хизмат кўрсатаётган участкасида поездлар ҳаракати графигининг бажарилишига жавобгар поезд диспетчери раҳбарлик қилиши шарт.
Поезд диспетчерининг буйруқлари, фаолияти участкада поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ ходимлар томонидан бажарилиши шарт.
Поезд диспетчеридан ташқари, участкада поездлар ҳаракати тўғрисида тезкор кўрсатмалар бериш тақиқланади.


Поезд диспетчери қуйидагиларга амал қилиши шарт:
а) ҳаракатнинг белгиланган ҳажмини таъминлаш, поездлар ҳаракатини жадаллаштириш, уларни станцияларда ишланиш вақтини қисқартириш учун техника воситаларидан максимал равишда фойдаланиши, вагон паркидан, локомотивлардан ва ўтказиш қобилиятидан имкони борича самарали фойдаланиши;
б) станциялар фаолиятини назорат қилиши, ҳаракат графиги ва поездларни тузиш режаларига мувофиқ поездларни тузиш ва жўнатиш бўйича топшириқлар бажарилиши чораларини кўриши;
в) станция навбатчиларига, зарурат туғилганда поездлар локомотивлари машинистларига ҳам поездлар ҳаракати тўғрисида кўрсатмаларни ўз вақтида бериши;
г) поездларни перегонларда ҳаракатланишини, станциялар томонидан поездлар ўз вақтида қабул қилиниши, жўнатилиши ва ўтказилиши, айниқса, СЦБ ва алоқа қурилмаларининг нормал иши бузилганда, йўловчи, почта-багаж, юк-йўловчи, одамлар ташийдиган, оғирлиги ва узунлиги орттирилган, узун таркибли, оғир юкли, 1 классли хавфли юклар (ВМ) ва ногабарит юкли поездлар бошқа поездлар билан кесишганда ва ўзиб ўтганда кузатиб бориши;
д) ҳаракат графигини бажарилиши, хавфсизликни таъминлаш, локомотив бригадаларининг белгиланган тўхтовсиз ишлаш даври бузилмаслиги учун чоралар кўриши.
Станция навбатчилари навбатчилиги бекор қилинган диспетчерлик марказлаштириш билан жиҳозланган ҳамда кам фаолиятли участкаларда, бир машинист билан хизмат кўрсатиладиган поездлар ҳаракати тартиби ва бундай участкаларнинг рўйхати ДАТК раиси томонидан белгиланади.
Диспетчерлик марказлаштириш билан жиҳозланмаган, поездлар ўта жадал ва жадал ҳаракатланадиган участкаларда поезднинг бир машинист билан бошқарилишига станция бўйича навбатчилар мавжуд бўлган ҳолларда йўл қўйилади.


274. Навбатчиликка киришган поезд диспетчери поездлар ҳолати билан танишиши, барча станция навбатчиларининг навбатчиликка киришганлигини текшириши, соатларни созлаш учун уларга аниқ вақтни айтиши, станциялардаги ҳолат, участкада амал қилаётган огоҳлантиришлар билан танишиши, шароитдан келиб чиқиб станцияларга келгусидаги ишлар, жумладан, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар бериши лозим.
Марказлаштирилган диспетчерлик билан жиҳозланган йўлларда навбатчиликка киришаётган поезд диспетчери техник қурилмаларнинг созлигини текшириши ва станция бошлиқлари ёки поездларни қабул қилиш ва жўнатиш юклатилган бошқа ходимлар орқали станция участкаларидаги ҳолат билан танишиши шарт.


275. Ижро этилган ҳаракат графигини автоматик ёзиб борадиган қурилмалар (поездографлар) билан жиҳозланмаган участкаларда поезд диспетчери участкада жойлашган станциялардан ҳар бир поезднинг келган, жўнаган ёки ўтган вақти тўғрисида маълумот олиши шарт. Бундай маълумотларни олганда станциялар томонидан поездларни, айниқса, 1 классли хавфли (ВМ) юкли ва ногабарит юкли, оғир юкли ва узун таркибли, узунлиги ва оғирлиги орттирилган поездларни белгиланган тартибда номерланиши ва индексланишига алоҳида эътибор бериши керак.
Жадал ҳаракатли, шунингдек, ижро этилган ҳаракат графигини автоматик ёзиб борадиган қурилмалар (поездографлар) билан жиҳозланган участкаларда маълумотларни узатиш тартиби ушбу Йўриқноманинг умумий қоидалари 11 бандига мувофиқ ДАТК раиси томонидан белгиланади.


276. Поезд диспетчери ижро этилган ҳаракат графигини юритиб, унда поездлар ҳаракати, шунингдек, участкадаги нормал фаолиятнинг бузилишининг барча ҳолатлари ва уларнинг сабабларини қайд этиб боради.
Ижро этилган ҳаракат графигида қуйидагилар қайд этилади:
а) поездлар ва поезд локомотивларининг номерлари, машинистларнинг фамилиялари, поездларнинг оғирлиги ва шартли узунлиги, ўтказишнинг алоҳида шароитларини талаб қилувчи поездлар. Тегишли ҳарф ва индекслар қўшилган поезд номерлари ижро этилган ҳаракат графигида ушбу ҳарф ва индекслар билан қайд этилади;
б) участка станциялари бўйлаб поездларнинг жўнаш, келиш ва ўтиш вақтлари;
в) локомотивлардан фойдаланиш хақидаги маълумотлар;
г) сутканинг белгиланган даврларида станцияларнинг поезд ва юк иши хақидаги маълумотлар;
д) оралиқ станцияларда қабул қилиш-жўнатиш йўлларининг алоҳида вагонлар ёки таркиблар билан банд этилиши;
е) участка ва перегон станцияларининг асосий ва қабул қилиш- жўнатиш йўллари контакт тармоғида кучланишнинг ўчирилиши;
ж) тезликни пасайтиришни талаб этадиган амалдаги огоҳлантиришлар;
з) поездларнинг нотўғри йўл бўйлаб ҳаракати;
и) ҳаракатни таъминловчи перегонлар, йўллар ва бошқа қурилмаларнинг ёпилиши.
Поездлар жадал ҳаракатланадиган айрим участкаларда поездлар ҳаракати ва юк ишига тааллуқли, поезд диспетчери учун зарур маълумотларни ёзиш мақсадида автоматлаштирилган иш жойи асбоблари ва аппаратурасидан фойдаланиш, шунингдек, диспетчерга ёрдам кўрсатиш учун операторлар ёки ДАТК ЯДМ бошлиғи кўрсатмаси бўйича ташишларни ташкил қилиш бошқармаси бошқа ходимлари тайинлаш мумкин.


277. Участкадаги поездлар ҳаракатига тааллуқли барча фармойишларни поезд диспетчери станция навбатчиларига ва поездлар ҳаракати билан боғлиқ бошқа ходимларга, зарур ҳолатларда диспетчерлик фармойишлари журналида қайд этиладиган (ёзиладиган) буйруқлар шаклида узатади.
Поезд диспетчерининг диспетчерлик алоқа воситалари орқали бўйича сўзлашувлари сўзлашувларни қайд этиш магнитофон лентасида ёзилиши лозим.


278. Қуйидаги буйруқлар диспетчерлик фармойишлари журналида қайд этилиши шарт:
а) перегонларнинг ёки алоҳида йўлларнинг (жумладан, электропоездлар ҳаракатланадиганларни кучланиш ўчирилиши сабабли) очилиши ва ёпилиши тўғрисида;
б) икки йўлликдан бир йўллик ҳаракатга ўтиш ва икки йўллик ҳаракатни тиклаш тўғрисидаги;
в) поездлар ҳаракатида сигнализация ва алоқа воситаларининг бир туридан иккинчисига ўтказилиши;
г) поездларни икки томонлама автоблокировка билан жиҳозланмаган нотўғри йўлдан жўнатилиши;
д) поездларни вақтни тақсимлаш усули билан жўнатилиши тўғрисида (ушбу Йўриқноманинг 14 бобида кўзда тутилган ҳолатларда ва тартибда);
е) 1 классли хавфли (ВМ) юкли ва ногабарит юкли поездларнинг жўнатилиши тўғрисида;
ж) йўловчи, почта-багаж, йўловчи-юк ва одамлар ташийдиган поездларни станциянинг техникавий-бошқарув актида бу мақсадлар учун кўзда тутилмаган йўлларга қабул қилиниши ва шундай йўллардан жўнатилиши тўғрисида;
з) графикда кўзда тутилмаган поездларни тайинлаш, уларнинг ҳаракатланиш тартиби ва бекор қилиниши тўғрисида. Участка бўйлаб якка локомотивлар, махсус ўзи юрадиган ҳаракат таркиби ва хўжалик поездларини ўтказиш тўғрисидаги буйруқлар қайд этилмаслиги мумкин;
и) автоматик локомотив сигнализациясининг носозлигида поездларнинг ҳаракати тўғрисида;
к) кечикаётган йўловчи поездларнинг ўтиш тартиби тўғрисида;
л) бир машинист хизмат кўрсатадиган йўловчи поездларнинг жўнатилиши тўғрисида;
м) ушбу Йўриқноманинг 31, 38 бандларида кўзда тутилган ҳолатларда.
Участкада поездлар ҳаракати билан боғлиқ бошқа буйруқлар диспетчерлар ихтиёрига ҳавола этилади.
Диспетчерлик фармойишлари журналида, шунингдек, поезд локомотивлари машинистларига йўлланган барча қайд этилувчи буйруқлар ҳамда ушбу участка поезд диспетчерига қўшни участкалар поезд диспетчерлари томонидан йўлланган барча буйруқлар ёзилиши лозим.
Диспетчерлик буйруқларини ёзиш вақтини қисқартириш мақсадида ДАТК ташишларни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи рухсати билан энг кўп бериладиган буйруқлар матнлари туширилган махсус штамплар қўлланиши мумкин. Диспетчерлик буйруқлари шахсий компьютерлардан фойдаланиб, ушбу Йўриқномада кўзда тутилган шакллар бўйича буйруқ матнларини ёзиш билан қайд этилиши мумкин.
Диспетчерлик фармойишлари журналида поезд диспетчерлари томонидан навбатчилик қабул қилинганлиги ва топширилганлиги ҳам қайд этилади.


279. Қайд этилувчи диспетчерлик буйруқларини станция навбатчилари ёки операторлар диспетчерлик фармойишлари журналига ёзиб қўядилар.
Диспетчерлик буйруғини ёзгандан сўнг станция навбатчиси ёки оператор унинг мазмунини диспетчерга сўзма-сўз такрорлайди ва ўзининг фамилиясини айтади. Буйруқ тўғри қабул қилинганлигига ишонч ҳосил қилган диспетчер уни «Бажаринг» сўзлари билан тасдиқлайди.
Буйруқни текшириш вақти ва уни қабул қилган шахснинг фамилияси поезд диспетчери ва станция журналларида қайд этилади.
Поезд диспетчери буйруғини оператор қабул қилиб, ёзиб олганда, танишиши ва ўқиб, имзо чекиши учун уни дарҳол станция навбатчисига тақдим этади.
Машинистга йўлланган буйруқ шахсан поезд диспетчери томонидан станция навбатчиси орқали узатилади.
Диспетчер ёки станция навбатчиси узатилган буйруқни тўғри тушунганлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Машинистнинг фамилияси ва буйруқни узатиш вақти мос равишда поезд диспетчери ёки станция журналида қайд этилади.


280. Диспетчерлик буйруғи бир нечта станцияга йўлланганда, текшириш мақсадида буйруқ матни поезд диспетчерининг кўрсатмасига биноан бирон станция навбатчиси томонидан узатилади, бошқа станцияларнинг навбатчилари эса бу вақтда буйруқнинг тўғри ёзиб олинганлигини текширадилар.


281. Бир йўллик перегон ёки икки ва кўп йўллик перегонларда бир ёки бир нечта асосий йўллар поезд диспетчери томонидан қуйидагиларга асосланиб ёпилади:
а) режада кўзда тутилган йўл-таъмир ёки қурилиш ишлари, шунингдек, контакт тармоғида таъмир ишлари бажарилганда, ДАТК ЯДМ бошлиғининг фармойиши билан;
б) йўлда тўхтаб қолган поезд машинистидан олинган талаб ёки йўлнинг, иншоот ва қурилмаларнинг ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи кутилмаган носозлиги пайдо бўлганда йўл, сигнализация ва алоқа, электр таъминоти дистанцияси ходимларининг ва бошқаларнинг талабига кўра.
Поезд диспетчери диспетчерлик фармойишлари журналига қабул қилинган талабни келиб тушган вақти ва кимдан келиб тушганини қайд этиб ёзиши шарт.
Барча ёзма талаблар, хабарномалар, телеграммалар ва телефонограммалар диспетчерлик фармойишлари журнали билан бирга сақланиши лозим.


282. Перегон (йўлни) ёпилиши тўғрисидаги буйруқни поезд диспетчери перегонни чегараловчи станцияларга ва перегонда мавжуд йўл постларига қуйидаги (намунавий) шакллардан бири бўйича узатади:



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish