Ўзбекистан темир йўллари


«Буйруқ №____. Вақти: соат, минут»



Download 1,73 Mb.
bet57/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

«Буйруқ №____. Вақти: соат, минут».
«№ _____ поезднинг машинисти. Мен, _______ станциясининг навбатчиси _________ йўл бўйлаб кириш светофорининг тақиқ кўрсатмасида ҳаракатланишга рухсат бераман. Қабул қилиш маршрути тайёр. ДСП __________ (фамилия)».


Поезд нотўғри йўлдан ҳаракатланиб, ушбу йўлда кириш светофори бўлмаганда қайд этилувчи буйруқ қуйидаги шаклда узатилади:


«Буйруқ №____. Вақти: соат, минут».
«№ _____ поезднинг машинисти. Мен, _______ станциясининг навбатчиси ___________ нотўғри йўлдан _____ йўл бўйлаб ҳаракатланишга рухсат бераман. Қабул қилиш маршрути тайёр. ДСП ________ (фамилия)».


Буйруқни такрорлаб ва уни тўғри тушунилгани хусусида станция навбатчисидан тасдиқ олганидан cўнг, машинист поездни станцияга киритади.
Кириш светофорининг тақиқ кўрсатмасида поездни станцияга ҳаракатланиши тўғрисидаги станция навбатчисининг машинист буйруғи кириш светофори («Станция чегараси» сигнал белгиси) ёнида ўрнатилган махсус телефон орқали ҳам худди шу каби шаклларда узатилади. Бундай телефонлардан фақат локомотив бригадалари фойдаланиши мумкин.
Одатда, радио алоқа орқали буйруқ машинистга олдиндан, поезд станцияга яқинлашганда узатилади. Махсус телефон орқали буйруқ машинистга поезд кириш светофори («Станция чегараси» сигнал белгиси) олдида тўхтаганидан сўнг узатилади.


268. Марказлаштирилган диспетчерлик участкаларида кириш светофорининг тақиқ кўрсатмасида поезд станцияга ушбу Йўриқноманинг 66 бандида кўзда тутилган тартиб бўйича қабул қилинади.


269. Кириш светофорининг тақиқ кўрсатмасида станция навбатчисининг ёзма рухсатномаси бўйича поезд станцияга фақат фавқулотда ҳолатларда, бу мақсад учун ушбу Йўриқноманинг 265 бандида кўзда тутилган рухсатномаларнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш имкони бўлмаганда қабул қилинади. Ёзма рухсатнома қуйидаги шаклда тўлдирилади:


«№ _______ поезднинг машинистига станциянинг­ ­­______ йўлига ҳаракатланишга рухсат берилади. Қабул қилиш маршрути тайёр. ДСП (имзо)».


Рухсатнома тўлдирилган кун, ой, вақт (соат, минут) кўрсатилиб, станциянинг штемпели ва станция навбатчисининг имзоси билан тасдиқланади.
Келаётган поезд машинистига ёзма рухсатномани тақдим этиш учун станциянинг техникавий-бошқарув актида кўзда тутилган тартибда стрелкали постлар навбатчилари, сигналчилар, марказлаштирилган постлари операторлари, тузувчи бригада ишчилари ва бошқа ходимлар жалб этилиши мумкин.


270. Машинистга ёзма рухсатномани тақдим этиш учун тайинланган ходимлар поезднинг кириш (маршрут) светофори, нотўғри йўл бўйлаб эса (ушбу йўлда кириш светофори бўлмаганда), «Станция чегараси» сигнал белгиси олдида, кириб келаётган поезд томонга кундузи ёйилган қизил байроқни, кечаси эса қўл сигнал фонарининг қизил чироғини кўрсатиб кутиб оладилар. Поезд тўхтагандан сўнг ёзма рухсатнома машинистга тақдим этилади.


271. Станция йўлларининг бўш участкаларига (йўловчи, одамлар ташийдиган ва 1 классли хавфли юк (ВМ) ортилган поездлар банд этганларидан истисно) тиклаш, ўт ўчириш поездлари, ёрдамчи локомотивлар, вагонсиз локомотивлар, қор тозалагичлар, махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби, шунингдек, хўжалик поездлари (перегонни беркитилиши билан ишлар амалга оширилганда) зарур ҳолатларда фақат кириш сигналининг тақиқ кўрсатмасида, ушбу йўриқноманинг 265 бандида кўрсатилган рухсатномалар бўйича қабул қилинади. Бунда локомотив (махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби) машинистлари станцияга қабул қилиш тўғрисидаги рухсатнома узатилиши (жумладан, кириш светофорида таклиф чироғи ёнишидан аввал) билан бир пайтда тўхташ зарур бўлган жой хақида огоҳлантирилиши лозим.
Бундай ҳолатда кириш светофорининг тақиқ кўрсатмасида станцияга харакатланаётган локомотив машинистлари (махсусв ўзи юрар ҳаракат таркиби ҳайдовчилари) хабарда кўрсатилган жойда тўхташлари, сўнгра сигналлар ёки станция навбатчисининг, марказлаштириш пости операторининг, стрелкали пост навбатчисининг ёки сигналчининг кўрсатмаларига биноан ҳаракатланишлари лозим.


272. Техникавий фойдаланиш қоидаларининг 238 бандига мувофиқ ишлаб чиқиладиган станция йўлларииинг маълум участкаларига сурувчи локомотивлар, станцияда жойлашган депога ёки қўшни станцияда жойлашган деподан поезлар таркибига қараб ҳаракатланаётган локомотивларни қабул қилиш тартиби уларни станция чегарасидан белгиланган жойгача – манёвр светофоригача ёки «Сурувчи локомотивнинг тўхташ жойи», «Поезд таркибига ҳаракатланаётган локомотивнинг тўхташ жойи», «Депога қараб ҳаракатланаётган локомотив (моторвагон поезд) нинг тўхташ жойи» махсус кўрсаткичгача ҳаракатланишини, шунингдек, ушбу локомотивларни станция йўллари бўйлаб кейинги ҳаракатланиш тартибини кўзда тутиши лозим.
Ушбу ҳаракатчан бирликларни станцияга кириши учун махсус манёвр сигналининг рухсат кўрсатмасида ёки кириш светофориниш тақиқ кўрсатмасида поездни станцияга қабул қилиш учун ушб Йўриқноманинг 265 бандида кўзда тутилган рухсатномалардан бири хизмат қилиши мумкин. Белгиланган тартиб станциянинг техникавий-бошқарув актида кўрсатилади ва депога келаётган барча сурувчи локомотивлар ва локомотив (моторвагон поездлар) машинистларига эълон килинади.



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish