Ўзбекистан темир йўллари



Download 1,73 Mb.
bet54/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

ПОЕЗДЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


247. ТФҚ нинг 238 бандига мувофиқ, поездлар станцияга техникавий – бошқарув акти билан бу мақсадлар учун мўлжалланган бўш йўлларга, фақат очиқ кириш сигналида, йўловчи поездлар эса, бундан ташқари, йўл автоматик локомотив сигнализацияси билан жиҳозланган йўлларга қабул қилиниши лозим. Бундай қурилмалар билан жиҳозланмаган йўлларга йўловчи поездларини, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб, қабул қилиш тартиби ДАТК раиси томонидан белгиланади.
ТФҚ нинг 236 бандига мувофиқ, станция навбатчиси поездларни вақтида қабул қилиниши учун бўш йўллар мавжуд бўлишини таъминлаши шарт. Поезднинг берк кириш сигнали олдида заруратсиз ҳар бир тўхташи учун станция навбатчиси жавобгардир.
Поездларни қабул қилиш хавфсизлигини таъминлаш учун станция навбатчиси қуйидагиларга амал қилиши шарт:
а) станциянинг техникавий-бошқарув актида белгиланган ихтисослашишга мувофиқ, поездларни ҳаракат таркибидан бўш йўлларга қабул қилиш;
б) йўлларни келаётган поездлар билан банд этилиш кетма-кетлигини олдиндан режалаштириш ва шунга мувофиқ равишда ҳар бир поездни тайёрлаш учун йўлни тайёрлаш;
в) қабул қилиш-жўнатиш йўллари ҳолати (бўш ёки бандлиги) ҳисобини юритиш (бошқарув асбобларининг кўрсатмалари, ижро этилган ҳаракат графиги бўйича ва бошқа усуллар билан).


248. Марказлаштирилмаган стрелкали станцияларда станция навбатчиси, стрелкали постлар катта навбатчилари ва стрелкали пост навбатчилари поездларни қабул қилишдан олдин маршрутни тайёрлашнинг қуйидаги тартибига риоя этишлари шарт:
а) поездни қабул қилиш учун бўш йўл бўлса, станция навбатчиси қабул қилиш маршрутига кирувчи барча стрелкали постлар катта навбатчиларини (катталарнинг навбатчилиги ташкил этилмаган бўлса, стрелкали пост навбатчиларини) чақириб, уларга маршрутни тайёрлаш хақида фармойиш беради.
Станция навбатчисининг кўрсатмасига биноан стрелкали пост навбатчиларидан бири, бошқаларнинг телефон олдида хозирлигида ушбу фармойишни такрорлайди, бошқа барчалар эса унинг тўғрилигини "Тўғри" деб тасдиқлайдилар. Фармойиш тўғри тушунилганига ишонч ҳосил қилиб, станция навбатчиси уни "Бажарилсин" сўзи билан тасдиқлайди;
б) маршрутни тайёрлаш хақидаги фармойишни қабул қилиб, стрелкали постларнинг катта навбатчилари уни ижро этиш учун дарҳол ўз ҳудудидаги стрелкали постлар навбатчиларига узатишлари ва тўғри қабул қилинганлигига ишонч ҳосил қилишлари шарт.
Маршрутни тайёрлашда иштирок этаётган барча ходимлар фармойишни ижро этишга дарҳол киришмоқлари лозим.
Агар маршрутни тайёрлашда иштирок этаётган пост ҳудудида манёвр ишлари амалга оширилаётган бўлса, дарҳол тўхтатилиши, манёвр таркиби қабул қилинаёттан поезд ҳаракатига ҳалал бермайдиган йўлда жойлаштирилиши, бу хақда станция навбатчиси мазкур Йўриқноманинг 236 бандига мувофиқ станция техникавий-бошқарув актида кўзда тутилган тартибда ишонч ҳосил қилиши керак.
Манёврлар станциянинг қарама-қарши четида амалга оширила­ётган бўлса, тегишли стрелкали пост навбатчиси стрелкаларни манёвр таркиби қабул қилиш йўлига чиқиб кета олмайдиган қилиб ўрнатиши ва уларни ёпиши лозим.
Маршрутни тайёрлаш мобайнида стрелкали постлар навбатчилари станцияда белгиланган тартибда қабул қилиш йўли бўшлигини текшириши, стрелкаларни керакли ҳолатга ўтказиши, маршрутга кирувчи ҳар бир стрелкада острякларнинг ромли рельсларга жипс туташганини текшириши ҳамда уларни закладка ва назорат стрелка қулфи билан беркитиши лозим.
Ҳудудларда ишни стрелкали пост катта навбатчилари бошқараётган бўлса, улар ўз ҳудудида стрелкали пост навбатчилари томонидан маршрутни тўғри тайёрланганини шахсан текширишлари шарт, йўлнинг бўшлиги текширилганига ишонч ҳосил қилиб, ёпилган стрелкаларнинг калитларини олиб қуйишлари лозим;
в) маршрутни тайёрлаш билан боғлиқ барча операциялар якунланиб, уларнинг тўғри бажарилганига тўлиқ ишонч ҳосил қилганидан сўнг маршрутни тайёрлашга топшириқ олган ҳар бир стрелкали пост катта навбатчиси (ёки стрелкали пост навбатчиси) маршрутни тайёрлиги ва йўлнинг бўшлигини хабар қилиш учун станция навбатчисини чақиради.
Маршрутни тайёрлиги тўғрисидаги хабарни станция навбатчиси маршрутни тайёрлаш топшириғи берилган барча стрелкали постлар навбатчилари телефонда ҳозирлигида қабул қилиши шарт. Улар маршрутнинг тайёрлиги хусусида навбатма-навбат хабар берадилар.
Белгиланган маршрутда стрелкалар ҳолатини назорат қилишга имкон берувчи бошқарув аппаратлари мавжуд станцияларда станция навбатчиси маршрутни тайёрлаш хақидаги топшириқ тўғри бажарилганлигига асбобларнинг кўрсатмалари бўйича ҳам ишонч ҳосил қилади;
г) маршрутнинг тўғри тайёрланганлиги, йўлнинг бўшлиги, маршрутга туташ йўл ва стрелкаларда манёврлар ушбу Йўриқноманинг 236 бандига мувофиқ тўхтатилганига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, станция навбатчиси кириш светофорини очади ёки сигнални бошқариш амалга ошириладиган стрелкали пост навбатчисига уни очиш тўғрисида фармойиш беради;
д) стрелкали пост навбатчилари тайёрланган маршрутни муҳофаза қилишлари ва ёндош йўлларда ўтиш мавжудлигини диққат билан кузатишлари шарт, сигналлари ўрнатилган поездларни стрелкали постлар навбатчилари станциянинг техникавий-бошқарув актида кўрсатилган жойларда кутиб олишлари лозим;
е) поезднинг ҳаракати мобайнида стрелкали пост навбатчилари вагонларнинг ҳолатига, очиқ ҳаракат таркибида юкнинг тўғри жойлашганлигига, кўзда тутилган сигналларнинг мавжудлигига ва ҳаказоларга эътибор қилишлари шарт. Аниқланган барча меъёрдан четлашувлар хусусида дарҳол стрелкали пост катта навбатчисига ёки станция навбатчисига хабар қилишлари, ҳаракат хавфсизлигига ёки одамлар ҳаётига таҳдид қилувчи ҳолатларда эса, поездни тўхтатиш чораларини кўришлари шарт.
Таркибига қабул қилиш йўлини чегараловчи стрелка кирган стрелкали пост навбатчиси ортидаги сигналларнинг мавжудлиги бўйича поезднинг тўлиқ таркибда етиб келганлигига ишонч ҳосил қилиши, уни чегара устунчалари оралиғида жойлашганлигини текшириши ва бу хусусда станция навбатчисига хабар бериши шарт.
Поезд келганидан (ўтганидан) сўнг стрелкали пост навбатчилари, алоҳида фармойишни кутмасдан стрелкаларни нормал ҳолатга, йўл банд бўлса, бўш йўл йўналишига ўрнатишлари лозим.
Стрелкали постнинг бир навбатчиси иккита постга хизмат кўрсатадиган станцияларда поездларни қабул қилиш маршрутини тайёрлаш, шунингдек, келаётган поездларни кутиб олиш тартиби станциянинг техникавий-бошкарув актида белгиланади.


249. Кириш светофори очилиб улгурган бўлса, станция навбатчиси қабул қилиш маршрутини ўзгартириш хақида кўрсатма бериш хуқуқига эга эмас.
Поездни бошқа бўш йўлга қабул қилиш учун маршрутни ўзгартириш зарур бўлган фавқулотда ҳолларда станция навбатчиси кириш светофорини ёпиши, машинистни огоҳлантириши, белгиланган маршрутни бекор қилиши ва шундан сўнггина маршрутни тайёрлашга янги топшириқни белгиланган тартибда бериши шарт.


250. Станцияга кетма-кет бир нечта поездни қабул қилиш зарур бўлса, улардан бири учун маршрут тайёрлиги хақидаги хабарни олган станция навбатчиси кейинги поезд учун маршрутни тайёрлаш тўғрисида стрелкали постлар навбатчиларига кўрсатма беришига рухсат этилади. Бундай ҳолатларда биринчи поезд тўлиқ таркибда етиб келиб, кириш светофори ёпилгандан сўнг, дарҳол иккинчи поездни қабул қилиш маршрути тайёрланади. Биринчи поезд маршрутига кирмайдиган стрелкалар аввалдан ўрнатилиб, ёпилиши мумкин.
Иккинчи поезднинг маршрути тайёр эканлиги тўғрисида хабар станция навбатчисига биринчи поезднинг келганлиги хақидаги маълумот билан бир пайтда узатилади.


251. Поездни қабул килишдан аввал йўлнинг бўшлигини текшириш тартиби станциянинг техникавий-бошқарув актида белгиланади. Бунда қуйидаги текшириш усуллари қўлланиши мумкин:
қабул қилиш-жўнатиш йўллари электр изоляция билан жиҳозланган станцияларда бошқарув аппаратлардаги назорат асбоблари бўйича;
йўлнинг маълум қисми бўшлигини техникавий-бошқарув актида кўрсатилган станция ходимининг (бир ёки бир нечта, уларнинг ишлаш ҳудудларига боғлиқ) текширилаётган ҳудуд яхши кўринадиган жойгача бориб келиш усули билан аниқланади;
сутканинг қоронғи вақтида ва кундузи кўриниш ёмон бўлганда - стрелкали пост навбатчиси ёки шу мақсадда махсус ажратилган ходим қабул қилиш йўлини бошдан оёқ юриб ўтиш усули билан;
станциядан тўхтамасдан ўтадиган поездларнинг ортидаги сигнали бўйича (йўлнинг бутун қисми яхши кўриниб турганда).
Зарур ҳолатларда станция навбатчисининг фармойиши билан бир ёки бир неча йўлларнинг бўшлиги олдиндан текширилиши мумкин. Бунда поездни қабул қилиш маршрути тайёрлангандан сўнг, олиб қўйиладиган, кўчириладиган қизил сигналлар билан ҳар бир текширилган йўлни иккала томонидан тўсиш усули қўлланади.
Техникавий қурилмалар, иш шароитлари ва йўлларнинг жойлашувига боғлиқ равишда текширувнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилиши мумкин, аммо бу ҳолда белгиланган тартибга аниқ риоя қилиш билан поездни банд йўлга қабул килиниши истисно килиниши керак.


252. Станцияга қабул қилиш йўлининг фойдали узунлигига жойлашмайдиган поезд келаётган бўлса, станция навбатчиси радио алоқа орқали ушбу поезд машинистига қабул қилиш йўлининг чиқиш (маршрут) светофоридаги ойдин-оқ чироқ бўйича қизил чироғи ўчган ҳолатда тўхтамасдан (команда ёки тўхташ сигналини олгунича) ўтишга рухсат бериши мумкин.
Келаётган поезднинг машинисти бундай рухсатни олмаса, чиқиш (маршрут) светофорининг ойдин-оқ чироғида, ушбу светофордан ўтмасдан тўхташи лозим.
Чиқиш светофорининг рухсат кўрсатмаси бўйича жўнатиш учун ушбу поездни зарур ҳолларда тисариш сигнал бўйича ёки станция навбатчиси тисариш маршрутини аввалдан тайёрлагандан сўнг, радио алоқа орқали машинистга узатадиган кўрсатма бўйича амалга оширилади.


253. 1 классли хавфли юк (ВМ)ли ва ногабарит юкли поездлар станциянинг техникавий-бошқарув актида кўрсатилган йўлларга қабул қилиниши лозим.
Ногабарит ва 1 классли хавфли юк (ВМ)лар ортилган поездларни қабул қилиш ва жўнатишда риоя этилиши лозим бўлган хавфсизлик чоралари ДАТК нинг махсус йўриқномалари билан белгиланади.



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish