Ўзбекистан темир йўллари


Техникавий-бошқарув актида белгиланган тартибга, ДАТК барча бўлинмаларининг ходимлари риоя этишга мажбур



Download 1,73 Mb.
bet53/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

Техникавий-бошқарув актида белгиланган тартибга, ДАТК барча бўлинмаларининг ходимлари риоя этишга мажбур.
Ҳар бир поездни қабул қилиш ва жўнатиш маршрути олдиндан тайёрланган бўлиши шарт ва кириш (чиқиш) светофори, қабул қилинаётган (жўнатилаётган) поезд машинисти сигналнинг очиқ ҳолатини ўз вақтида илғаб, станцияга киришда поезднинг белгиланган тезлигини пасайиб кетишига ёки станциядан жўнашда поездни кечикишига йўл қўймаслигини ҳисобга олиб, очилиши лозим.
Ҳар бир поездни қабул қилиш ва жўнатишдан олдин станция навбатчиси қабул қилиш (жўнатиш) йўли ва маршрутига чиқиш билан боғлиқ маневрларни, ҳаракат таркибини поездни ҳаракатланиш маршрутига чиқиб кетишини истисно қилиб бўлмайдиган йўлларда стрелкаларни муҳофаза ҳолатига ўтказиш билан маневрларни тўхтатиши шарт.
Станция навбатчиси манёврлар хақиқатда тўхтатилганига ишонч ҳосил қилмасдан туриб поездни жўнатишга сигнални очиши ёки бошқа усулда рухсат бериши тақиқланади.
Маневрларни тўхтатиш, станция навбатчисининг фармойишлар бериш ва ижро этилганига ишонч ҳосил қилиш тартиби станциянинг техникавий-бошқарув актида белгиланади.
Поездларни жўнатишда станцияларнинг саралаш-жўнатиш паркларида маневрларни амалга ошириш тартиби ДАТК ташишларни бошқариш бошқармаси бошлиғи томонидан белгиланади ва станциянинг техникавий-бошқарув актида кўрсатилади.


237. Стрелка ва сигналларни марказлаштириш билан жиҳозланган станцияларда поездларни қабул қилиш ва жўнатиш маршрутларини тайёрлаш бўйича барча операциялар шахсан станция навбатчиси ёки унинг кўрсатмасига биноан марказлаштириш пости оператори томонидан бажарилади. Марказлаштирилган стрелкалар ижро постларидан бошқарилганда поездларни қабул қилиш ёки жўнатиш маршрутларини тайёрлаш хусусидаги барча фармойишларни станция навбатчиси марказлаштириш ижро постларининг операторларига узатади ва фармойишни бошқарув аппаратидаги тегишли ҳаракатлар билан тасдиқлайди. Берилган фармойишларнинг тўғри бажарилганлиги марказий аппарат бошқарув асбобларининг кўрсатмалари бўйича назорат қилинади.
Стрелка ва сигналларни марказлаштириш қурилмаларидан фойдаланиш, шунингдек, станция навбатчилари ва марказлаштириш пости операторларининг поездларни қабул қилиш, жўнатиш ва ўтказиш маршрутларини тайёрлашда амалга оширадиган ҳаракатлари СЦБ қурилмаларидан фойдаланиш тартиби хақидаги Йўриқномада ва станциянинг техникавий-бошқарув актида белгиланади. Марказлаштирилган ва шу билан бирга марказлаштирилмаган стрелкаларга эга станцияларда ходимларнинг ҳаракат тартиби ҳам шу ҳужжатларда белгиланади.


238. Марказлаштирилмаган стрелкали станцияларда поездни қабул қилиш ёки жўнатиш маршрутини тайёрлаш тўғрисидаги фармойишни станция навбатчиси маршрутни тайёрлашда иштирок этаётган барча стрелкали постларнинг катта навбатчиларига аниқ ва равшан, сўзлашувларнинг белгиланган регламентига риоя қилган ҳолда бир пайтнинг ўзида узатиши лозим. Стрелкали постлар катта навбатчиларининг навбатчилиги ташкил этилмаган бўлса, маршрут тайёрлаш тўғрисидаги фармойишлар бевосита стрелкали пост навбатчиларига берилади.
Поездларни қабул қилиш ва жўнатиш маршрутлари тайёрлашда кириш (чиқиш) бўғизида, қабул қилиш йўлининг қарама-қарши томонида жойлашган стрелкали постлар, шунингдек ҳаракат таркиби поездни қабул қилиш ёки жўнатиш маршрутига чиқиб кетиши мумкин бўлган бошқа постлар иштирок этиши лозим.


239. Стрелкали постларга ёки марказлаштириш ижро постларига маршрутни тайёрлаш хақидаги фармойишни станция навбатчиси тегишли сигнални ўз вақтида очилишини таъминловчи барча операцияларни якунлаш вақтини ҳисобга олиб узатиши керак.


240. Маршрутни тўғри тайёрланганлигини станция навбатчиси бошқарув аппаратидаги асбобларнинг кўрсатмалари бўйича текширади.
Бундай асбоблар бўлмаган станцияларда станция навбатчиси маршрутнинг тўғри тайёрланганлигини стрелкали постлар катта навбатчиларининг хабарлари бўйича текшириши шарт.


241. Станциядаги айрим стрелкалар стрелкали постдан анча узоқ масофада жойлашган бўлиб, одатда уларни нормал ҳолатидан чиқаришмаса (асосий йўллар орасидаги тушиш йўллари, асосий ва қабул қилиш-жўнатиш йўлларига туташмалар ва ҳ.з.) бунда уларнинг ҳолатини ва созлигини ҳар бир поездни қабул қилиш ва жўнатишдан олдин эмас, фақатгина навбатчиликка киришиш вақтида даврий равишда текшириш тартиби жорий этилиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу стрелкаларнинг ҳолати ва созлиги, улар маршрутни тайёрлашдан олдин манёвр ҳаракатлари, кўрик, таъмир ва ҳаказолар учун ўтказилган бўлса, албатта текширилиши шарт. Бундай стрелкалар назорат қулфлари билан жиҳозланган бўлиши, уларнинг калитлари бошқарув аппаратида, калитли боғлиқлик бўлмаганда эса, станция навбатчисида сақланиши шарт.
Бундай тартибни қўллаш рухсат этилган станцияларнинг стрелкалар номерлари қайд этилган рўйхати ДАТК минтақавий темир йўл узели бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Бундай стрелкалар ҳолатини текшириш тартиби станциянинг техникавий-бошқарув актида кўрсатилади.


242. Поездни қабул қилиш ёки жўнатиш учун маршрут тайёрлиги тўғрисида хабар берганларидан сўнг, маршрути тайёрланган поезд станцияга келмасдан ёки жўнамасдан туриб стрелкали пост навбатчилари, сигналчилар ва станция навбатчиларининг бошқа ходимларга навбатчиликни топшириши тақиқланади. Поезд келиши ёки жўнашидан аввал навбатчилар алмаштирилган тақдирда, янгитдан навбатчиликка киришган ходим маршрутни навбатчилик­ни топшираётган ходим ўрнатганига қарамасдан, ушбу операциянинг тўғри бажарилганлигига шахсан ўзи ишонч ҳосил қилиши шарт.


243. Одатда юк поездларини йўловчи поезд турган йўл билан йўловчи биноси оралиғидаги йўлда тўхтатиш тақиқланади. Юк поезди йўловчи биноси ва йўловчи поезди оралиғидаги йўлда тўхтатилган фавқулотда ҳолатларда юк поезди ажратилиб, йўловчилар учун ўтиш жойи қилиниши керак (ўтиш кўприги ёки тоннели мавжуд бўлмаса). Бунда тузувчи бригадалари бўлмаган станцияларда ДАТК минтақавий темир йўл узели бошлиғи томонидан ушбу операцияларни амалга ошириш учун жалб этиладиган ходимлар рўйхати кўрсатилган тартиб белгиланади.
Йўловчи поезд турган йўл ва йўловчи биноси оралиғидан поездни, манёвр таркибини ёки локомотивни ўтказиш зарур бўлса, станция ва вокзал навбатчилари йўловчиларнинг чиқиш-тушиш хавфсизлигини таъминлайдиган чораларни кўриши шарт.
Йўловчи биноси ва йўловчи поезди турган йўл оралиғидан поездлар ва маневр таркибларини ўтказиш тартиби станциянинг техникавий-бошқарув актида кўзда тутилиши лозим.


244. Қабул қилиш-жўнатиш йўлларининг электр изоляцияси бўлмаган оралиқ станцияларнинг навбатчилари йўловчи, почта-багаж ва одам ташувчи поездни қабул қилишдан олдин, уни қайси йўлга қабул қилинишини поезд диспетчерига хабар қилиши шарт.


245. Станциянинг техникавий-бошқарув актида кўзда тутилмаган йўлда поездни қабул қилиш ёки жўнатиш поезд диспетчерининг рухсатига биноан фавқулотда ҳолларда рухсат этилади. Бундай йўлларга йўловчи, почта-багаж, йўловчи-юк ва одам ташувчи поездларни қабул қилишга рухсат беришдан олдин поезд диспетчери ўз ҳаракатларини ЯДМ нинг йўналиш бўйича навбатчиси билан мувофиқлаштириши лозим. Бундай ҳолатларда станция навбатчисида маршрутдаги стрелкалар ҳолатини назорат қилиш имконини берувчи бошқарув аппаратлари мавжуд бўлмаса, йўловчи, почта-багаж, йўловчи-юк ва одам ташувчи поездларни қабул қилиш ва жўнатиш маршрутларидаги стрелкаларнинг ўрнатилганлиги станция бошлиғи ёки унинг ўринбосари, станция, пост ёки парк навбатчиси томонидан текширилиши лозим.
Техникавий-бошқарув актида белгиланмаган йўлга йўловчи поезди қабул қилинганлиги, шунингдек, йўловчи поезднинг жадвалда кўзда тутилмаган станцияда тўхтатилганлиги хақида станция навбатчиси локомотив машинистини радио алоқа орқали хабардор қилиши лозим.
Бир машинист томонидан хизмат кўрсатиладиган йўловчи поездини қабул қилиш, жўнатишдан олдин, станция навбатчиси, марказлаштирилган диспетчерлик билан жиҳозланган участкаларда эса - поезд диспетчери, машинистни маршрут тайёрлиги ва сигналларнинг очиқлиги ёки поезднинг мажбурий ушланиб қолиниши зарурати тўғрисида хабарлаши керак. Маҳаллий шароитлардан ва поездлар ҳаракати ҳажмларидан келиб чиқиб, станция навбатчиси бундай хабарни машинистга ўз вақтида етказа олмайдиган станциялар рўйхати ва бунда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тартиби ДАТК раиси томонидан белгиланади.


246. Марказлаштирилган стрелкали станцияларда электр тягали поездларни қабул қилиш ёки жўнатишнинг вариантли маршрутларидан фойдаланиш зарурати туғилса, станция навбатчиси бундай поезднинг ҳаракатланиш маршрутида контакт тармоғининг мавжуд эканлигига ишонч ҳосил қилиши шарт.



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish