Поездлар ҳаракат графигида «окно»лар куннинг қоронғи вақтларига тўғри келган участкаларда, ишлар раҳбари иш жойининг ёритилишини таъминлаши керак. ТФҚ нинг 138 бандига мувофиқ, Ишларни бажариш учун бир йўлли участкаларда перегонни ва икки йўлли участкаларда бир ёки бир нечта йўлларни ёпиш, агар бу қўшни темир йўллар билан белгиланган ҳаракат ўлчамларининг ўзгаришига олиб келмаса, ДАТК ташишларни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи билан келишилган ҳолда ДАТК ЯДМ рухсати билан амалга оширилади. Агар йўлларни ёпиш қўшни темир йўллар билан белгиланган ҳаракат ўлчамларини ўзгартиришга олиб келса, бу қўшни темир йўл раҳбарияти билан келишилган ҳолда ДАТК раиси рухсати билан бажарилади.
Поездларнинг компания бошқа участкалари бўйлаб айланма йўллардан ҳаракатланишига олиб келадиган перегон ва йўлларни ёпиш ДАТК рухсати билан амалга оширилади.
Ўз хусусиятлари бўйича перегонни, перегоннинг асосий йўлини ёки станцияни ёпилишини талаб қиладиган таъмирлаш ва қурилиш ишларини бажариш учун ДАТК ЯДМ бошлиғининг рухсати олиниши керак. Шундай рухсатнинг мавжудлигида перегоннинг (перегон ёки станция йўлининг) ишлар бошлангунга қадар ва улар тамомлангандан сўнг беркитилиши ва очилиши поезд диспетчери буйруғи билан амалга оширилади.
215. Ишларни амалга ошириш рухсатномасида перегон ёки алоҳида йўлнинг келишилган беркитилиш вақти, бу ишларга умумий раҳбарлик қилувчи шахснинг фамилияси кўрсатилиши керак. Ишлар раҳбари фамилияси ва лавозимини поезд диспетчери перегонни чегараловчи станциялар навбатчиларига етказиши керак.
Перегон ва станцияда ишларни амалга ошириш учун ДАТК минтақавий темир йўл узели бошлиғи рухсатномасида ушбу ишларга раҳбарлик қилувчи мавжуд бўлмаганда, «окно»ларни тақдим қилиш тақиқлананди.
216. Перегон ёпилишидан аввал ишлар раҳбари перегонни чегараловчи станциянинг навбатчиси ва поезд диспетчерига ёпилган перегонга хўжалик поездларини жўнатиш кетма-кетлигини, ҳар бир поезд учун ёпиқ перегонда (ёки асосий йўлда) дастлабки тўхташ километри ва ишлар якунлангандан сўнг қайтиши лозим бўлган станцияни кўрсатиб талабнома тақдим этиши ва диспетчерлик кўрсатмалари журналида қайд киритиши лозим.
217. Перегон (йўл) ёпилиши билан боғлиқ ишларни бошлаш фурсати етгач, поезд диспетчери перегонни поездлардан бўшлигини ёки икки ва кўп йўллик участкаларда тегишли йўлни бўшлигини аниқлаб, перегонни ёки асосий йўлни чегараловчи станцияларнинг навбатчиларига ва ишлар раҳбарига ёпиш тўғрисида буйруқ беради.
Иш бажарилаётган жойда поезд диспетчери билан телефон ёки радио алоқаси мавжуд бўлмаган фавқулотда ҳолатларда перегонни ёки йўлни хақиқатда ёпилгани хусусида буйруқ иш жойига энг яқин бўлган станция навбатчиси томонидан (телефон ёки иш жойидан юбориладиган ташувчи орқали) ишлар раҳбарига етказилади.
Ишлар раҳбари поезд диспетчерининг (ёзма, телефон ёки радио алоқа орқали узатилган) буйруғини олгунича ва ишлар бажариладиган жой белгиланган сигналлар билан тўсилмагунча ишни бошлаш тақиқланади.
218. Иншоот ва қурилмаларни таъмирлаш учун ёпилган перегон (ёки перегоннинг йўли) га хўжалик поездлари, шу жумладан ўзи юрар ҳаракат таркибининг алоҳида бирликлари (кейинчалик ушбу Йўриқноманинг 8-бобида перегонга жўнатилганда - хўжалик поездлари деб юритилади) ни жўнатиш диагонали бўйлаб қизил полосали оқ бланкадаги рухсатнома (ДУ-64 шаклидаги бланк ___-бетда келтирилган) бўйича ушбу Йўриқноманинг 259 банди талабларини бажариш билан жўнатилади. Ишлар раҳбарининг буюртмасига мувофиқ рухсатномада ҳар бир поезднинг перегондаги дастлабки тўхташ жойи (километри) кўрсатилади.
219. Ёпиқ перегонда (йўлда) бир пайтнинг ўзида бир неча, шу жумладан турли ташкилотларга тегишли, аммо ушбу Йўриқноманинг 215 бандига мувофиқ ДАТК минтақавий темир йўл узели бошлиғининг рухсатномасида қайд этилган бир ходимнинг раҳбарлиги остида бўлган хўжалик поездлари ишлаши мумкин.
Ҳар бир хўжалик поезди локомотиви машинисти диагонали бўйлаб қизил полосали оқ бланкдаги рухсатномада кўрсатилган жойгача бориши лозим. Дастлабки поезд белгиланган тезлик билан юради, кейингиларининг тезлиги 20 км/соат дан ошмаслиги лозим, бунда поездлар орасидаги масофа 1 км дан кам бўлмаслиги керак. Жўнаш станциясидан ишлар амалга ошириши жойигача бўлган масофа йўлдош хўжалик поездлари орасидаги 1 км лик интервални таъминламаса, ҳар бир хўжалик поездига бериладиган оқ рангдаги қизил полосали рухсатномада ишлар раҳбари талабномасига биноан, дастлабки тўхташ жойларининг пикети ва километрлари кўрсатилиши керак.
Ёпиқ перегонга турли алоҳида пунктлардан бир-бирига қараб хўжалик поездлари жўнатилганида, иккала станция навбатчилари поезд диспетчери кўрсатмасига биноан оқ рангдаги қизил полосали бланкдаги рухсатномаларда жўнатилиш сабаблари ёзувидан кейин қуйидаги шаклдаги ёзувни киритадилар: