Ўзбекистан темир йўллари


ПЕРЕГОНДА ТЎХТАБ ҚОЛГАН ПОЕЗДГА ОРТИДАН



Download 1,73 Mb.
bet45/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

ПЕРЕГОНДА ТЎХТАБ ҚОЛГАН ПОЕЗДГА ОРТИДАН


КЕЛАЁТГАН ПОЕЗД ЛОКОМОТИВИ ТОМОНИДАН
ЁРДАМ КЎРСАТИЛИШИ


205. Автоблокировка ва поезд радио алоқаси билан жиҳозланган участкаларда, кўриниш яхши бўлган шароитда, перегонда тўхтаб қолган поездга ёрдам кўрсатиш учун қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:
перегонда тўхтаб қолган поезддан кейин бораётган якка локомотив;
перегонда тўхтаб қолган поезддан кейин бораётган юк поезди таркибидан ажратилган локомотив;
локомотивини узмасдан ортдан келаётган юк поезди.
Ёрдам кўрсатишнинг у ёки бу усули поезд диспетчери томонидан юзага келган вазият ҳар томонлама баҳолангандан сўнг иккала локомотивнинг машинистига берадиган қайд этилувчи буйруғи асосида амалга оширилади.
Ёрдам кўрсатиш учун локомотивни одамли поезддан ва 1 классли хавфли юк (ВМ) ортилган поезддан ажратиш тақиқланади. Бундай поездлардан, локомотивни таркибдан узмасдан ёрдам кўрсатиш учун ҳам фойдаланиш тақиқланади.


206. Ёрдам перегонда тўхтаб қолган поезддан кейин бораётган якка локомотив томонидан кўрсатилса, буйруқ қуйидаги шаклда узатилади:


«№_______ поезди локомотиви машинисти. Олдинда тўхтаб қолган №_________ поездга ёрдам кўрсатинг. ДНЦ _________».


Ёрдам ортдан келаётган юк поездидан ажратиладиган локомотив томонидан кўрсатилса, буйруқ қуйидаги шаклда узатилади:


«№_______поезд машинистига. Поезд таркибини маҳкамланг, ундан ажралинг ва олдинда тўхтаб қолган №__________ поездга ёрдам кўрсатинг. ДНЦ _______».
Бундай буйруқни беришдан аввал поезд диспетчери локомотив узилиши лозим бўлган поезд таркиби қулай профилда жойлашганини, уни тормоз бошмоқлари ва қўл тормозлари билан ушбу Йўриқноманинг 189 бандида кўзда тутилган тартибда кетиб қолишидан маҳкамлаш мумкинлигига ишонч ҳосил қилиши шарт. Вагонларни кетиб қолишдан маҳкамламасдан туриб локомотив машинистига локомотивни поезд таркибидан ажратиш тақиқланади.


207. Ёрдам кўрсатиш учун фойдаланиладиган локомотив машинистларига поезд диспетчерининг буйруғини олгандан сўнг банд блок-участкага кириб, олдинда турган поезд олдида тўхташ имконини берувчи тезликда ҳаракатланишга рухсат этилади. Ушбу поезд таркибига етмасдан туриб машинист тўхташи, охирги вагоннинг автоулагичини шахсан кўздан кечириши, локомотив автоулагичини "буферга" ҳолатига маҳкамлаши, шундан кейингина эҳтиёткорлик билан таркибга юриб бориши лозим. Суриш биринчи поезднинг машинисти берадиган сигнал (кўрсатма)га асосан бошланади, шундан сўнг иккала локомотивнинг машинистлари ўзаро радио орқали алоқа қилиб, ҳаракатларини мувофиқлаштиришлари шарт. Ёрдам кўрсатишга эҳтиёж қолмагандан сўнг иккинчи локомотив, етакчи локомотивнинг сигнали (кўрсатмаси)га биноан суришни тўхтатади. Ёрдам тўхтаб қолган поезднинг ортидан келаётган якка локомотив томонидан кўрсатилган бўлса, суришни тўхтатгандан сўнг у автоблокировка сигналлари бўйича ҳаракатни мустақил давом эттиради.
Ёрдам орқадан келаётган поезддан ажратилган локомотив томонидан кўрсатилган бўлса, ушбу локомотив суришни тўхтатгандан сўнг ортда қолган таркибга қайтади, бунда, ёрдам кўрсатиш жараёнида поезд билан биргаликда олдиндаги станцияга етиб келган бўлса, перегонда қолган таркибга станция навбатчисининг кўрсатмасига биноан, перегонни эгаллаши учун қўшимча рухсатсиз қайтади. Ортда қолган таркибга етиб бормасдан туриб машинист локомотивни тўхтатади ва автоулагични бириктиришга тайёр эканлигига шахсан ишонч ҳосил қилади. Локомотивни таркибга уланиш учун кейинги ҳаракати алоҳида эхтиёткорлик билан амалга оширилади.
Локомотив уланиб, тормозлаш ҳаво магистрали белгиланган босимгача тўлдирилгандан сўнг автотормозларнинг қисқа синови ўтказилади, шундан сўнг локомотив бригадаси ходимлари ёки бош кондуктор вагон ғилдираклари остидан тормоз бошмоқларини чиқариб оладилар ва қўл тормозлари қўйиб юборилади.


208. Перегонда тўхтаб қолган поездга орқадан келаётган пoeзд томонидан етакчи локомотивини ажратмасдан ёрдам кўрсатилишига фавқулотда ҳолатларда, фақат ДАТК раиси томонидан белгиланган участкаларда ҳамда ёрдам кўрсатишда фойдаланиладиган поезднинг узунлиги ва оғирлиги белгиланган меъёрлардан ошмаган ҳолатлардагина рухсат берилади. Шу усулда ёрдам кўрсатиш рухсат этилган перегон ва участкаларни белгилаш билан бир вақтнинг ўзида ДАТК раиси томонидан ушбу жараённи амалга оширишда ходимларнинг (поезд диспетчерлари, поезд локомотивларининг машинистлари, станция навбатчилари ва ҳ.з.) бажарадиган ишлари ҳам тайин этилиши лозим.


209. Перегонда ажраб кетган юк поезди қисмларини бирлаштиришда ушбу Йўриқноманинг 197 бандида кўзда тутилган ҳолатларда фақат узилиш рўй берган таркиб машинистининг илтимосига кўра ёрдам кўрсатилади. Ёрдам якка локомотив томонидан ёки узилиб кетган поезддан кейин бораётган юк поезди томонидан локомотивини ажратмасдан туриб кўрсатилиши мумкин.
Бундай ҳолатларда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги диспетчернинг буйруғи қуйидаги шаклда узатилади:



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish