Ўзбекистан темир йўллари


«Сизлардан охирга бўлиб № ____ поезд етиб келди. Сизлардан



Download 1,73 Mb.
bet28/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

«Сизлардан охирга бўлиб № ____ поезд етиб келди. Сизлардан охирги бўлиб №____ поезд жўнатилган. Менда _____ дона жезл бор. Перегон бўш. Телефон алоқасига ўтаман (имзо)».
130. Электр-жезл тармоғи тузатилгандан сўнг ва бу хақда электромеханик кўрик журналига ёзув киритгандан сўнг, аммо поезд диспетчерлик алоқаси тузатилмаганда, станция навбатчиси қўшни станцияга қуйидаги поезд телефонограммасини узатади:


«Электр-жезл тармоғи фаолияти соат _____ минутда тикланди. Сизлардан охирги бўлиб №____ поезд етиб келди. Сизларга охирги бўлиб №____ поезд жўнатилди. Жезллар бўйича ҳаракатланишга ўтишингизни сўрайман (имзо)».


Қўшни станция навбатчиси, перегоннинг бўшлигига амин бўлиб, жавоб беради:


«Сизлардан охирги бўлиб №_____ поезд етиб келди. Сизларга охирги бўлиб №______ поезд жўнатилди. Перегон очиқ. Жезллар бўйича ҳаракатланишга ўтаман (имзо)».


131. Жезл йўқолганда, шунингдек, етиб келган ёки ўтиб кетган поезддан олинмай қолганда, станция навбатчиси кўрик журналига ёзув киритади ва поезд диспетчерига ахборот беради. Перегоннинг бўшлиги ва станция аппаратларида уни чеклайдиган жезллар хақиқатдан ҳам борлигини текшириб, поезд диспетчери телефон алоқага ўтишга буйруқ беради.
Электр жезл тармоғи фаолиятини тиклаш учун станция навбатчиси СЦБ электромеханигидан аппаратдан яна битта жезлни олишни талаб қилади. Аппаратдан олинган жезл электромеханикда сақланиши керак.
Жезлнинг олинганлиги хақида электромеханик ва станция навбатчиси кўрик журналига ёзув киритишлари шарт. Бу хақда поезд диспетчерига ахборот берилгандан сўнг, электр жезл тизим тикланади.
Йўқолган жезл топилганда, станция навбатчиси электромеханикка хабар беради, жезлни эса, то электромеханик илгари олинган жезл билан бирга жезл аптаратига жойлаштиргунича ўзида сақлаб туради ва бу хақда кўрик журналига ёзув киритилади.


132. Бирон станциядаги аппаратда жезллар сони перегондаги иккала аппаратдаги жезлларнинг умумий миқдорининг тўртдан биридан камайса, ушбу станция навбатчиси жезллар сонини регулировка қилиш зарурлиги тўғрисида электромеханикка хабар беради.
Электромеханик перегонни чегараловчи станция навбатчисига учраб, унинг ҳузурида жезл аппаратини очиши ва жуфт сондаги миқдорда жезллардан олиши, бу хақда станция навбатчиси билан биргаликда кўрик журналига олинган жезллар сонини кўрсатиб ёзув киритиши шарт.
Олинган жезлларни электромеханик жезллар миқдорини регулировка қилиш зарурати тўғрисида хабар қилган станция навбатчисига етказади. Жезллар станция навбатчиси ҳузурида жезл аппаратига солиниши лозим, бу хақда электромеханик кўрик журналига аппаратга солинган жезллар миқдорини кўрсатиб, ёзув киритади.
СЦБ электромеханигининг жезлларни регулировка қилиш хақидаги ёзувлари станция навбатчиларининг имзолари билан тасдиқланиши шарт.
133. Йўл блокировкаси билан жиҳозланган айрим бир йўллик перегонларда улардан фойдаланиш тўхтатилган даврда, поездлар ҳаракатини электр жезл алоқаси бўйича ўрнатишга рухсат этилади.
ДАТК раисининг кўрсатмасига биноан бундай перегонлар резерв сифатида электр жезл алоқаси билан жиҳозланади. Асосий алоқа воситаларидан резерв алоқага ва қайтадан асосий алоқага ўтиш белгиланган тартибда - поезд диспетчерининг буйруғига биноан амалга оширилади.



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish