ПЕРЕГОНДА ТУТАШУВЛАР МАВЖУДЛИГИДА
ПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТИ
120. Перегонда ёрдамчи пост хизмат кўрсатмайдиган туташув мавжуд бўлганда, туташув стрелкаси ҳолати жезл ёки жезл-калит билан каттиқ бирикувчи туташув стрелкасининг назорат қулфи калити ёрдамида назорат қилинади.
121. Ёрдамчи пост хизмат кўрсатмайдиган туташувга вагонларни қўйиш (тозалаш) зарурати туғилганда, локомотив жўнаган станциясига қайтса ёки қўшни станцияга йўналса, машинистга жезл билан туташув стрелкасининг назорат қулфи калити ҳам берилади. Қўшни станция навбатчиси локомотив вагонларни туташувга қўйиш (олиш) учун жўнагани ҳамда станцияга қайтгани хақида ҳам хабар беради.
122. Перегонда ёрдамчи пост хизмат кўрсатадиган туташув бўлган ҳолларда, ушбу пост перегоннинг бирон-бир станцияси билан қўшимча жезл алоқаси орқали боғланади.
Қўшимча алоқанинг аппарат ва жезлларидаги серия ва ёзувлари перегон аппаратиники билан бир ҳил бўлиши керак.
Перегонда поездлар мавжуд бўлмаса, перегон станцияларини боғловчи аппарат жуфтликларида - жуфт, станцияни пост билан боғловчи аппаратларда эса – тоқ сонли жезллар бўлади.
Поездларнинг станциялар оралиғидаги ҳаракатида ёрдамчи постлар иштирок этмайди. Туташув стрелкалари қуйидагиларни истисно қиладиган тегишли боғлиқлик билан жиҳозланади:
пост навбатчисида олинган жезл мавжуд бўлмаганда стрелкаларни ўтказиш;
туташув стрелкаси нормал ҳолатта - асосий йўл бўйича ўрнатилгунча, жезлни постга ўрнатилган аппаратга солиш.
123. Ёрдамчи пост хизмат кўрсатаётган туташувга поезд жўнатилаётганда, станция навбатчиси ўзи томонга поезд жўналтилаётганини пост билан келишиб, қўшни станцияга сўров юборади ва кўшни станция навбатчиси розилига билан, ушбу станцияга жўнатилаётган поезд машинистига бериш учун жезлни олади. Поезд жўнагани хақида пост ва қўшни станция навбатчиларига телефон орқали хабар берилади.
124. Поезд ёрдамчи постга етиб келиб, туташувга олингандан сўнг, стрелка нормал ҳолатга келтирилади, пост навбатчиси аппаратга туташувга етиб келган поезд жезлини жойлайди ва иккала станция навбатчиларига поезднинг етиб келган ва асосий йўлни бўшатган вақтини айтади. Шундан сўнг, пост жезл алоқаси билан боғланган станция навбатчисига жезлни қўшимча аппаратдан асосийсига ўтказиш учун олишга рухсат беради.
125. Поезд постдан бирон-бир станцияга пост жезл алоқаси билан боғланган станция навбатчисининг рухсати билан олинган жезл бўйича жўнатилади.
Ушбу станция навбатчиси поездни жўнатиш эҳтимолини қўшни станция навбатчиси билан келишади ва жезлни асосий аппаратдан қўшимчасига олиб қўяди.
126. Ўтказиш қобилиятини кўпайтириш мақсадида йўл постлари очилган перегонларда поездларнинг жезл системаси бўйича ҳаракатланиши ДАТК раиси тасдиқлаган йўриқнома бўйича амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |