«№ ... поезд ... соат .... минутда жўнаб кетди (ўтди)».
Поездда темир йўллар бўйлаб хавфли юкларни ташиш қоидаларида санаб ўтилган 1 классли хавфли юк (портловчи моддалар) (кейинчалик – 1 классли (ВМ) хавфли юклар) ортилган вагонлар бўлса, хабар қилишда унинг номерига «ВМ» харфи кўшиб айтилади (масалан, «2783ВМ»). Шунингдек, қуйидаги турдаги поездлар жўнаганида (ўтганида) ҳам унинг номерига тегишли ҳарфлар қўшиб хабар қилинади: бир машинист хизмат кўрсатадиган йўловчи поездларга «М», оғир юклига «Т», узун таркиблига «Д», оғирлиги оширилганига «ПВ», узунлиги оширилганига «ПД», бирлаштирилганига «СП». Ногабаритли юк ортилган поездлар жўнатилганида поезднинг номерига «Н» ҳарфи ва «-» белгисидан сўнг, темир йўл из эни 1520 мм бўлган темир йўллар бўйлаб ногабарит юкларни ташиш бўйича Йўриқномада белгиланган, юкнинг ногабаритлиги зонаси ва даражасини тавсифловчи рақамли индекс қўшиб хабар қилинади (масалан, 2785Н-0430).
Поезднинг келгани (қайтгани) тўғрисида қуйидаги шаклда хабар қилинади:
«№ ... поезд ... соат ... минутда келди (қайтди)».
Поезд сурувчи локомотив билан ҳаракатланаётган бўлса, жўнаши ва етиб келиши тўғрисидаги хабарларга «сурувчи билан» сўзлари қўшиб айтилади.
Автоблокировка билан жиҳозланган икки йўллик участкаларда тўғри йўлдан ҳаракатланган поезднинг қўшни (ортда қолган) станцияга келган вақтини хабар қилмаса ҳам бўлади. Бу ҳолда поездлар ҳаракати журналида қўшни олдинда жойлашган станцияга поезднинг келишиш вақти кўрсатилмайди.
Автоблокировка билан жиҳозланган жадал ҳаракатли икки йўллик участкаларда фақатгина графикдан четга чиқиб ҳаракатланаётган поездларнинг етиб келиши, жўнаши ва ўтиши хақида станциядан станцияга хабар қилиниши, поезд диспетчерига эса, бундан ташқари, участкада жойлашган ҳар бир станциядан эмас, факат айримларидан хабар берилиши белгиланиши мумкин. Ушбу тартиб одамларни ташиш учун мўлжалланган (кейинчалик – одамли поездлар) юк поездлари ва номерларига тегишли ҳарф ва рақамли индекс қўшиладиган поездларга таалуқли эмас.
Ижро этилган ҳаракат графигини автоматик ёзиш қурилмалари билан жиҳозланган икки йўллик ва бир йўллик участкаларда ҳам поездларни келиши, жўнаши ва ўтиши тўғрисида поезд диспетчерига хабар беришнинг юқоридаги каби тартиби жорий қилиниши мумкин. Бундай участкаларнинг рўйхати ва поездларни келиши, жўнаши ва ўтиши хақида хабар бериш тартиби ДАТК раиси томонидан белгиланади.
Ҳар бир поезднинг хақиқатда жўнаган, келган ёки ўтган вақтини станция навбатчиси (станция навбатчиси ҳузуридаги оператор) поездлар ҳаракати журналида кайд этиши шарт, бунда тегишли ҳарф ёки индекслар қўшилган поездларнинг номерлари, журналда ҳам шу ҳарф ва индекслар билан ёзилади.
12. Йўллар, стрелкали ўтказгичлар, СЦБ, алоқа ва контакт тармоғи қурилмаларини носозлигини (шахсан ёки ходимлар берган маълумотларга асосан) аниқлаган станция навбатчиси бу тўғрида йўллар, стрелкали ўгказгичлар, СЦБ, алоқа ва контакт тармоғи қурилмаларини кўрикдан ўтказиш Журнали (кейинчалик - кўрик журнали) га ёзув киритиши ва тегишли йўл, сигнализация ва алоқа дистанциясининг ушбу қурилмаларга хизмат кўрсатувчи ходимига (йўл устаси, электромеханик ва ҳ.з.) ва навбатчи муҳандисига (диспетчерига) хабар бериши лозим.
Бундан ташқари, ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солиши ёки поездлар ҳаракатини тўхтатиб қолиши мумкин бўлган техник қурилмаларнинг ҳар қандай носозлиги хақида станция навбатчиси поезд диспетчерига ҳам хабар қилиши лозим.
Носозлик тегишли ходим томонидан бартараф этилгани хусусида кўрик журналида ушбу ходим ва станция навбатчисининг имзоси билан тасдиқланган ёзув киритилади.
Поезд радио алоқасининг носозлиги юзага келган ҳолда локомотив (моторвагон поезди), махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби машинисти бу хақда поезд диспетчери ёки станция навбатчисига энг яқин жойашган алоҳида пункт ёки переезддан (машинист ёрдамчиси, кондуктор, йўловчи поезд бошлиғи (механик-бригадари) ва бошқалар орқали) хабар бериши ва перегонни чегараловчи станция навбатчилари томонидан узатиладиган поезд диспетчери буйруғи бўйича, локомотив ажратилмасдан поезд радио алоқаси қурилмалари алмаштирилиши (таъмири) ёки локомотив алмаштирилиши ёки йўловчи поезди локомотиви бир машинист билан бошқарилганда ёрдамчи локомотив талаб этилиши амалга оширилувчи энг яқин жойлашган станциягача ҳаракатланиши керак.
Агар СЦБ қурилмаларининг носозлиги таклиф сигнали кнопкасидан пломбани узиш билан боғлиқ бўлса, кўрик журналига киритиладиган ёзувда таклиф сигналининг пломбаси узилгани ҳам кўрсатилади, масалан:
Do'stlaringiz bilan baham: |