Ўзбекистан темир йўллари


АВТОБЛОКИРОВКА НОСОЗЛИГИДА ИШЛАШ ТАРТИБИ



Download 1,73 Mb.
bet8/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

АВТОБЛОКИРОВКА НОСОЗЛИГИДА ИШЛАШ ТАРТИБИ




30. Агар тўғри ўрнатилган маршрутда ва биринчи блок-участка бўшлигида (бошқарув асбобларнинг кўрсатмалари бўйича) чиқиш светофори очилмаса, поезд тўғри йўл бўйлаб икки йўллик перегонга қуйидаги тартибда жўнатилиши мумкин:
чиқиш светофоридаги таклиф сигналига биноан;
жўнатилаётган поезд машинистига радио алоқа орқали узатиладиган қайд этилувчи буйруқ билан:


«Буйруқ № _____. Сана ______. Вақт ________(соат, минут).
____ йулдаги № _____ поездга чиқиш (маршрут) светофорининг литер _____ тақиқловчи кўрсатмасида асосий йўлдан жўнашга ва биринчи ўтиш (чиқиш, маршрут) светофоригача литер ____ юришга, сўнгра автоблокировка сигналларига биноан ҳаракатланишга рухсат бераман. ДСП____».


I-пункти тўлдирилган яшил рангли бланкдаги (ДУ-54 шаклидаги бланк) рухсатномага асосан.


31. Бир йўллик перегонга ёки икки томонлама автоблокировкали икки йўллик перегоннинг нотўғри йўлидан чиқиш светофорининг тақиқловчи кўрсатмасида поезд қуйидаги тартибда жўнатилиши мумкин:
а) ушбу Йўриқноманинг 30 бандида кўрсатилган шаклда, поезд машинистига радио алоқа бўйича узатиладиган станция навбатчисининг қайд этилувчи буйруғи буйича;
б) I-пункти тўлдирилган яшил рангли бланкдаги (ДУ-54 шаклидаги бланк) рухсатномага асосан.
Поездни таклиф сигнали бўйича бир йўллик перегонга ва икки йўллик перегоннинг нотўғри йўли бўйлаб жўнатиш тақиқланади.
Поездни жўнатишдан олдин станция навбатчиси қуйидагиларни бажариши шарт:
перегон (йўл) нинг қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланаётган поездлардан бўшлигини тасдиқловчи, поезд диспетчерининг буйруғини қабул қилиши:


«№____ поездга _____ асосий йўл бўйича станциядан чиқиш светофорининг тақиқ кўрсатмасида жўнашга рухсат бераман. Перегон (перегоннинг асосий йўли) қарама-қарши йўналишдаги поездлардан бўш. ДНЦ ____».


Бундай буйруқ чиқиш светофорининг тақиқ кўрсатмасида бир ёки бир нечта (бирин-кетин) бир йўналишда ҳаракатланаётган поездларни жўнатиш учун ҳам берилиши мумкин;
жўнаб кетаётган поезд йўналишида блок-системани ўрнатиш;
аппаратдан тегишли перегон (перегон йўли) жезл-калитини чиқариш. Чиқарилган жезл-калит жўнаётган поезд амалда перегонни эгаллагандан сўнг (у биринчи узоқлашиш блок-участкасига кирганидан сўнг) аппаратга қайтарилади.
Ўтиш светофорларисиз, йўналишни ўзгартириш қурилмалари билан жиҳозланмаган, бошқарув аппаратларида жезл калитлари бўлмаган бир йўллик перегонларга чиқиш светофорининг тақиқ кўрсатмасида поездларни жўнатиш тартиби ДАТК раиси томонидан белгиланади. Бу ҳолларда поездлар "а" ва "б" бандларда кўрсатилган рухсатномалар бўйича жўнатилади.
Локомотив светофорининг кўрсатмалари бўйича нотўғри йўлдан ҳаракатланиш автоблокировкаси билан жиҳозланган икки йўллик перегонларда, качонким нотўғри йўлнинг чиқиш светофори очилмаган ёки мавжуд бўлмаган ҳолларда поездлар автоблокировканинг амалда бўлиши якунлангандан сўнг жўнатилади.


32. Биринчи блок-участканинг бўш эканлигига ишонч ҳосил қилмасдан туриб, автоблокирока билан жиҳозланган перегонга чиқиш светофорининг тақиқ кўрсатмасида поездни жўнатиш станция навбатчисига тақиқланади.
Агар илгари жўнатилган поезд биринчи блок-участкани ўтиб кетишига зарур вақтдан сўнг ҳам бошқарув асбоблари унинг бандлигини кўрсатса, ҳамда тўғри тайёрланган маршрутда чиқиш светофори очилмаса, станция навбатчиси ихтиёрида бўлган бошқа воситалар билан (илгари жўнатилган поезд машинисти билан радио алоқа орқали сўзлашиб, переезд навбатчилари ва бошқа ходимлар хабарлари бўйича) биринчи блок-участканинг бўш эканлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Агар станция навбатчиси 10 минут давомида илгари жўнатилган поезд қаердалигини аниқлай олмаса, кейинги поезд чиқиш светофорининг тақиқ кўрсатмасида жўнатилиши мумкин, аммо бу ҳолда етакчи локомотивнинг машинисти станциядан жўнашдан олдин радио алоқа орқали ёки яшил рангдаги рухсатнома бланкасида қайд этилиб, биринчи блок-участканинг бўшлиги хусусида маълумот йўқлиги хақида огоҳлантирилиши лозим.
Шу сингари ҳолатларда ўтиш светофорлари бўлмаган, автоблокировкалик қисқа перегонларга СЦБ қурилмалари тизими ва иш шароитларига боғлиқ равишда поездларни жўнатиш тартиби, ДАТК ташишларни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи томонидан белгиланади.


33. Жўнатилаётган поезднинг (бир йўллик перегонга, шунингдек икки йўлли перегонга ҳам) тақиқ кўрсатмали маршрут светофордан ўтиши, станция навбатчиси томонидан светофор чегараловчи йўл участкасининг бўшлигини текширилгандан сўнг, ушбу Йўриқноманинг 30 бандида кўзда тутилган рухсатномаларга асосан амалга оширилади.


34. Чиқиш светофоридаги таклиф чироғи, 1-пункти тўлдирилган яшил бланкдаги рухсатнома (ДУ-54 шаклидаги бланк) ёки радио алоқа орқали узатилган станция навбатчисининг қайд этилувчи буйруғи машинистга ёпиқ чиқиш светофоридан ўтиш ва поездни биринчи ўтиш светофоригача (ўтиш светофори бўлмаган перегонларда эса, қўшни станциянинг кириш светофоригача) поездни 20 км/соат дан ошмаган тезликда ўта эҳтиёткорлик билан ҳамда ҳаракатга тўсиқ учраганда дарҳол тўхташга тайёр ҳолда юритиш, сўнгра автоматик блокировка сигналларига риоя қилиш хуқуқини беради.
Кўрсатилган рухсатлар маршрут светофорининг носозлигида машинистга шу сингари тартибда чиқиш (ёки кейинги маршрут) светофоргача ҳаракатланиш хуқуқини беради.
Станциядан юқорида кўрсатилган рухсатлар бўйича жўнатилган поезднинг автостопли автоматик локомотив сигнализация билан жиҳозланган участкалардан ҳаракатланганида, агар биринчи блок-участканинг бўшлиги хусусида маълумот бўлса, поезд перегонга киргандан сўнг, локомотив светофорида яшил, сариқ ёки сариқ билан қизил чироқ ёнса, машинист биринчи ўтиш светофоригача локомотив светофорининг сигнал кўрсатмаларига биноан ҳаракатланиши мумкин.
Локомотив светофорнинг оқ чироғи ёнганда ёки биринчи блок-участканинг бўш эканлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаганда машинист биринчи ўтиш светофоригача 20 км/соат дан ошмаган тезликда, сўнгра автоматик блокировка сигналларига биноан ҳаракатланиши лозим.


35. Гуруҳ светофорининг носозлигида поездлар ушбу Йўриқноманинг 30 ва 31 бандларида кўзда тутилган тартибда станция навбатчисининг қайд этилувчи буйруғи ёки I-пункти тўлдирилган яшил бланкдаги рухсатнома (ДУ-54 шаклидаги бланк) бўйича жўнатилади.


36. Чиқиш светофорида йўналишнинг маршрут (оқ ранг) кўрсаткичи носозлигида поездлар очиқ чиқиш светофорида жўнатилади, аммо бундай ҳолатда станция навбатчиси машинистга шахсан, поезд радио алоқаси ёки поездлар ҳаракатига алоқадор бирон станция ходими орқали кўрсаткичнинг носозлиги ва поезд ҳаракатланаётган йўналишда маршрутнинг тайёрлиги хусусида хабар қилиши лозим.


37. Светофорларнинг каллаклари ёки бошқарув аппаратида (табло) да яқинлашув ва узоқлашув участкаларининг носозлигида, поездларни қабул қилиш ва жўнатиш автоматик блокировка бўйича, станция навбатчисининг (телефон ёки радио алоқа орқали) поезд диспетчери, қўшни станцияларнинг навбатчилари, локомотивларнинг машинистлари ва бошқа ходимлар билан сўзлашувлари асосида амалга оширилади. Поездларни қабул қилиш ва жўнатиш маршрутларини тайёрлаш жараёнида станция навбатчиси станция СЦБ қурилмалари назорат асбобларининг носозлигида ушбу Йўриқноманинг 13-бобида белгиланган тартибга риоя қилиши лозим.


38. Перегон хақиқатда бўш бўлиб, назорат асбоблари унинг бандлигини кўрсатганда ва бу ҳолда ҳаракат йўналишини (бир йўллик ёки икки томонлама автоблокировкали икки ва кўп йўллик перегонларда) ўзгартириш талаб этилса, шунингдек асосий режим дастаклари (кнопкалари) ёрдамида йўналишни ўзгартириш мумкин бўлмаган бошқа ҳолатларда, ёрдамчи режим дастаклари (кнопкалари) мавжуд бўлса, бундай ўзгариш ушбу дастаклар ёрдамида перегоннинг бўшлигини текшириб кўргандан сўнг уни чегараловчи станциялар навбатчиларига бериладиган поезд диспетчерининг қайд этилувчи буйруғи бўйича амалга оширилади:



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish