«____» __________ 20___ й. соат ____ мин ____. Навбатчиликни қабул қилдим. ДСП _____ (имзо).
«____»___________20___ й. соат ___ мин ____. Навбатчиликни топширдим. ДСП ______ (имзо).
Навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш тўғрисидаги матндан аввал, ҳисоблагичларнинг (поездлар келишини назорат қилувчи, таклиф сигналлари ёки маршрутни сунъий бўлиш қурилмаларини сунъий ишлаб кетишининг ҳисоблагичлари мавжуд ҳолатда) кўрсатмалари, шунингдек, станция навбатчиси постидаги қаттиқ назорат рўйхатига кирувчи анжомлар мавжудлиги ёзилади.
15. Навбатчиликни қабул қилгандан кейин станция навбатчиси қуйидагиларни бажариши шарт:
а) поезд тузувчилари, станция марказлаштириш пости навбатчилари, марказлаштириш пости операторлари, стрелкали постлар навбатчилари, сигналчилар ва бошқаларни ишга чиққанликларини текшириш;
б) ушбу ходимлар орқали улар хизмат кўрсатаётган иш жойларининг аҳволини, айниқса, станциянинг техникавий-бошқарув актига мувофиқ ҳаракат таркиби тўғри маҳкамланганлигини текшириш;
в) камчиликлар мавжуд бўлса, нормал ишни ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши, зарурат ҳолларида бу хусусда станция бошлиғига хабар бериши.
16. ДАТК раиси томонидан айрим алоҳида пунктларда ташишларни ташкил қилиш бошқармасининг навбатчи ходимлари штати тугатилганда, СЦБ қурилмаларининг мавжуд тизимига боғлиқ ҳолда бундай алоҳида пунктларда поездларни қабул қилиш, жўнатиш вa маневрлар бажаришнинг бeлгилaнгaн тартиби ўрнатилиши лозим.
2-БЎЛИМ
ПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТИ ВА МАНЁВР ИШЛАРИ
1-боб. ПОЕЗДЛАРНИНГ АВТОМАТИК БЛОКИРОВКАДА
ҲАРАКАТИ
17. Икки йўналишда ҳаракатланиш учун автоблокировка билан жиҳозланган бир йўллик перегонларда, поездларнинг ҳаракати иккала йўналишда ҳам амалга оширилади.
Ҳар бир йўл бўйлаб ҳоҳ бир томонлама, ҳоҳ икки томонлама автоблокировка ўрнатилган икки йўллик перегонларда, жуфт поездларнинг ҳаракати бир йўлдан, тоқлариники эса бошқа асосий йўлдан амалга оширилиб, уларнинг ҳар бири шу йўналишдаги поездлар учун тўғри йўл ҳисобланади.
Икки томонлама автоблокировка ўрнатилган икки йўллик перегонларда, агар йўлларнинг ҳар бири асосан бир йўналишда ҳаракатланадиган поездларни ўтказишга мўлжалланмаган бўлса, ушбу йўлларнинг ҳар бири бўйлаб бир йўллик ҳаракат қоидаларига риоя этган ҳолда, икки томонга ҳам ҳаракат амалга оширилиши мумкин.
Бундай ва кўп йўллик перегонларда ҳар бир асосий йўл бўйлаб ҳаракат тартиби темир йўл ҳудудида ДАТК раиси томонидан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |