«______ йўлда турган №_____ поезднинг машинисти. Гуруҳ сигнали Сиз учун очилган. Жўнашга рухсат. ДСП ____ ».
Чиқиш гуруҳ светофори очиқ ҳолла локомотив машинистига тақдим этиладиган, II пункти тўлдирилган, яшил рангдаги рухсатнома бланкаси билан ҳам поезд жўнатилиши мумкин (ДУ-54 шаклидаги бланк ___ бетда келтирилган).
24. Коида бўйича, чиқиш светофорлари бўлмаган йўллардан поездларни жўнатишга рухсат этилмайди.
Истисно ҳолатларда бундай йўллардан поездларнинг жўнатилиши, чиқиш светофори носоз ҳолатлардаги каби, ушбу Йўриқноманинг 30 ва 31 бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Поезднинг бош томони чиқиш светофоридан ташқарида жойлашган ҳолатларда ҳам, шу жумладан, ушбу светофорнинг ўз-ўзидан ёпилиши натижасида поезд унинг ташқарисида тўхтаган ҳолларда ҳам, қачонким локомотивнинг машинисти ёпилиш сигналини илғаб, поезд сигнални босиб ўтгандан сўнг поездни тўхтатса, станциядан поездлар шу тартибда жўнатилади.
Агар поезднинг етакчи локомотиви рухсат кўрсатмаси чиқиш (маршрут) светофоридан ташқарида бўлса, радио алоқа орқали машинистга қуйидаги шаклда қайд этилувчи буйруқ берилиши керак:
«______йулдаги №_______ поезднинг машинисти. _____ чиқиш (маршрут) светофори Сиз учун очиқ. Жўнашга рухсат бераман. ДСП ____».
Бундай ҳолатда машинистга тақдим этиладиган, II пункти тўлдирилган яшил рухсатнома бланкаси (ДУ-54 шаклидаги бланк) билан ҳам поезд жўнатилиши мумкин.
Етакчи локомотив, тескари томонида такрорловчи каллак билан жиҳозланган чиқиш светофоридан ташқарида бўлса, поезд такрорловчи каллакдаги рухсат кўрсатмасига биноан жўнатилади.
25. Агар чиқиш (маршрут) светофорининг рухсат кўрсатмасида такрорловчи светофорда яшил чироқ ёнмаса, бу ҳолда такрорловчи светофор олдида турган жўнашга тайёр йўловчи поезди локомотивининг машинистига станция навбатчиси (шахсан ёки поезд радио алоқаси ёки поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган станциянинг бирорта ходими орқали) такрорловчи светофорнинг носозлиги, поездни ҳаракатга келтириш имконияти, чиқиш (маршрут) светофоргача ҳаракатланиб, сўнгра унинг кўрсатмаларига риоя этиши тўғрисида хабар қилиши лозим.
Такрорловчи светофорнинг олдида турган йўловчи поезди чиқиш (маршрут) светофорининг таъқиқ кўрсатмасида жўнатилаётганда, машинистга станциядан жўнатиш учун тақдим этилаётган ёки радио алоқа орқали узатилаётган рухсат, бир пайтнинг ўзида ёнмаётган такрорловчи светофордан ўтиб кетишга ҳам рухсат деб ҳисобланади.
Поезд станциядан тўхтамасдан ўтганда, станция навбатчиси поезд биринчи (энг яқин) яқинлашиш участкасига кирганда радио алоқа орқали машинистни (маршрут ёки чиқиш светофори олдидаги) такрорловчи светофорнинг носозлиги тўғрисида огоҳлантириши лозим. Бундай хабарни қабул қилгандан сўнг машинист ҳаракатни локомотив ва чиқиш ёки маршрут светофорининг кўрсатмаларига биноан давом эттиради.
26. Перегоннинг бошидан охиригача ҳаракатланадиган сурувчи локомотивли поезднинг жўнатилиши ва ҳаракатланиши ушбу перегонда автоматик блокировка сигналларига биноан амалга оширилади.
Перегондан қайтадиган сурувчи локомотив уланган поезднинг жўнатилиши ва ҳаракатланиши автоматик блокировка сигналларига биноан амалга оширилади, перегондан қайтиш учун эса сурувчи локомотивнинг машинистига жўнаш станциясида жезл-калит берилади.
27. Жўнатилиш станциясига қайтадиган хўжалик поездини перегонга иш бажариш мақсадида жўнатиш (перегон ёпилмаган ҳолларда) автоматик блокировка сигналларига биноан (очиқ чиқиш светофори бўйича) амалга оширилади.
Поезд орқага жезл-калит бўйича қайтади, ушбу калит станциядан жўнаш олдидан ишлар раҳбари (бош кондуктор) га, перегондан қайтиш олдидан машинистга топшириш учун берилади.
Жезл-калит, шунингдек, ёрдамчи пост хизмат кўрсатмайдиган перегонлардаги туташмаларга вагонларни киритиш ва олиб чиқишда ҳам қўлланиши мумкин.
Локомотив светофорларининг кўрсатмаларига биноан поездларга нотўғри йўлдан ҳаракатланишга имкон берувчи қурилмалар билан жиҳозланган икки йўллик перегонларда, поездни жезл-калит билан фақат тўғри йўлдан жўнатишга рухсат этилади.
Ўзиюрар махсус ҳаракат таркибининг икки ва ундан ортиқ бирлигидан ташкил топган хўжалик поездларининг калит-жезл билан жўнатилишига, улар перегонда ажратилмагандагина йўл қўйилади.
28. Жезл-калит носоз бўлган ёки умуман бўлмаган истисно ҳолларда перегондан қайтадиган, сурувчи локомотив уланган хўжалик поездларини фақат телефон алоқа воситаларига ўтилганидан сўнггина жўнатиш рухсат этилади.
Бундай ҳолларда етакчи ва сурувчи локомотивлар машинистларига йўл хатлари (қоғозлари) берилади (ДУ-50 шаклидаги бланк __-бетда келтирилган).
29. Махсус ўзи юрадиган ҳаракат таркиби перегонга автоблокировка сигналлари бўйича жўнатилади, бу ҳолларда автоблокировка участкаларида ҳаракатланаётган махсус ўзи юрадиган ҳаракат таркиби рельс занжирини ишончли тарзда шунтлаши лозим. Бу махсус ўзи юрадиган ҳаракат таркибининг паспортида кўрсатилиши лозим.
Олиб қўйиладиган турдаги ҳаракат бирликлари (дрезиналар, таъмирловчи миноралар, йўл вагончалари ва ҳ.з.) ғилдирак жуфтлари изоляцияга эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |