Замонавий узлуксиз таълимни рақамлаштириш: педагогика соҳасида



Download 5,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/313
Sana11.10.2022
Hajmi5,24 Mb.
#852407
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   313
Bog'liq
нашриётга туплам конференция Mundarijali

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конститутцияси. 

Т.:Ўзбекистон, 1992. 
2.
Ўзбекистон Республикаснинг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни 
(2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган)/. –Т.:Ўзбекистон, ЎРҚ 637-
сон. 
3.
Мирзиёев Ш.М. Миллий ғоя Ўзбекистонни ривожлантириш 
стратегияси. – Т.: Маънавият, 2022. 
4.
Назаров Ҳ., Остонов Қ. Математика тарихи, Тошкент, 1996. 
5.
Аҳмедов А. Улуғбек. Тошкент, «Фан». 1991 
 
 
КОММУНИКАТИВ ТРЕНИНГЛАР - БЎЛАЖАК 
ЎҚИТУВЧИЛАР МУЛОҚОТ МАДАНИЯТИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛИ СИФАТИДА 

Ядгарова О.И.- Самарқанд давлат
чет тиллар институти таянч докторанти 
 
Аннотация:
ушбу мақолада таълим муассасаларида бўлажак 
ўқувчиларнинг мулоқот маданиятини шакллантиришнинг шарт-
шароитлари ва хусусиятлари бунда коммуникатив тренингларнинг 
аҳамияти ҳақида маълумот берилган. 
Калит сўзлар: 
мулоқот, маданият, педагогик мулоқот, 
коммуникатив тренинг, педагогик фаолият, тарбиявий фаолият. 
Аннотация:
в данной статье представлена информация об 
условиях и особенностях формирования культуры общения будущих 
педагогови о важмости коммуникативного тренинга. 
Ключевые 
слова: 
общения,культура 
общения, 
коммуникативный тренинги педагогическая деятельность, учебная 
деятельность, воспитательная деятельность. 
Мулоқот маданиятининг тарбияловчи имкониятларини рўёбга 
чиқариш кўп жиҳатдан бўлажак ўқитувчининг шахсий сифатлари 
билан белгиланишини таъкидлаб ўтиш лозим. Педагогик мулоқот 
маданиятининг ҳар жиҳатдан тўғри танланган, бўлажак ўқитувчининг 
маънавий савияси, бетакрор хусусиятларига мувофиқ келувчи 
услубий қуйидаги вазифалар мажмуини ҳал қилишга ёрдам 
беради[1]:


110 
биринчидан, мулоқотда ҳар бир ўқувчига алоҳида эътибор ва 
дилкашлик, синф жамоаси билан умумий мулоқот жараёнини 
соддалаштиради, ўқитувчининг эркин педагогик фаолияти учун 
замин тайёрлайди, зиддиятли вазиятларни осон ҳал қилади;
иккинчидан, ҳар бир ўқувчи билан ўзаро муносабатни эркин 
мулоқот асосида ташкил қилиш, уларнинг ёш хусусиятларига монанд 
педагогик ва психологик мулоқот услубларини танлаш, унинг 
руҳиятини билишга, ички дунёсига -кириб боришга йўл очади;
учинчидан, педагогик мулоқотда ўқитувчининг маънавий-
ахлоқий нормалари муваффақиятлар калити бўлиб, таълим-тарбия 
самарадорлигини оширади, мулоқотнинг барча босқичларида 
ўқитувчининг ўз фаолиятидан қониқиш ҳиссини хотиржамлигини 
таъминлайди.
Бўлажак ўқитувчинингўқувчилар билан мулоқот маданияти 
индивидуал услубларини шакллантириш методикаси қуйидаги 
босқичларни ўз ичига олади:
1.Ўқувчилар билан мулоқот қилиш маданиятининг индивидуал 
шахсий 
хусусиятларини 
ўрганиши. 
Ўқувчилар 
шахсий 
хусусиятларини мустақил таҳлилқилиш, ҳар томонлама тавсиф 
бериш, ўқитувчининг мулоқотни тўғри ташкил этиши асосида амалга 
ошади.
2. Шахсий мулоқотда рўй берадиган камчиликларни аниқлаш ва 
дарҳол уларга барҳам бериш чораларини излаб топиш: мулоқотда 
қўполлик, менсимаслик ва бошқа салбий ҳолатларни енгиш.
3. Бўлажак ўқитувчи ўзи учун мулоқот маданиятининг қулай 
бўлган услубларини ишлаб чиқишга доир фаолиятни ишлаб чиқиши 
ва ўз-ўзини кузатиш билан ютуқ ва камчиликларни таққослаш.
4.Ўзининг мулоқот маданияти услубларига мувофиқ келувчи 
миллий анъана ва маънавиятимизга хос жиҳатлардан унумли 
фойдаланиш. 
5.Мулоқот маданиятида педагогик фаолият қонуниятларидан 
четга чиқмаслик, бу услубни мустаҳкамлаш (педагогик амалиёт ва 
малака ошириш жараёнида) [2].
Педагогик фаолиятни эндигина бошлаётган ёш ўқитувчилар ўз 
касбий маҳоратларини ошириш мақсадида ўқувчилар билан мулоқот 
маданиятини шакллантириш устида мунтазам иш олиб боришлари 
зарур.Таълим-тарбиявий жараённи ташкилэтишда педагогик мулоқот 
маданияти ўқитувчи ва ўқувчиларнинг бевосита ўзаро муносабатини 
маълум бир мақсад сари ҳам жиҳатликка йўналтирувчи кучдир. 


111 
Муваффақиятли мулоқот учун одам мулоқотнинг иккита асосий 
йўналишига эгалик қилиши керак: ташқи ва ички, яъни аввал одам 
ўзини тушунишни ўрганиши, ўзини эшитиши, ўзи билан музокара 
олиб бориши, ўзини бошқариши керак, сўнгра-бошқа одамлар билан 
алоқа ўрнатиши керак. Бунда бўлажак ўқитувчилар мулоқот 
маданиятини шакллантиришда коммуникатив тренинг яхши самара 
беради. Коммуникатив тренинг сўзма-сўз "умумий" ёки "ҳамма 
биргаликда фойдаланиши"ни англатади. Мулоқот деганда одатда 
алоқа, маълумотни одамдан одамга узатиш, одамлар ўз фаолияти 
давомида ўзаро муносабатларнинг ўзига хос шакли тушунилади. 
Амалий маънода, бу икки ёки ундан ортиқ одам ўртасида ўзаро 
тушунишга олиб келадиган фикр ва маълумот алмашиш жараёни [3] .
Коммуникатив тренингнинг асосий мақсади инсон фаолиятига 
ахборотни идрок этиш ва тушуниш, кодлаш, узатиш ва алмашишнинг 
самарали механизмини киритишдир. 
Бугунги кунда педагогик фаолиятни коммуникатив усулларисиз 
тасаввур қилиш қийин, чунки ҳар қандай фан асосларини ўрганишдан 
кузатиладиган ягона мақсад етук мутахассисни вояга етказишдир 
Ўқитувчининг педагогик фаолияти узлуксиздир, шу сабабли 
бўлажак педагоглар педагогик мулоқот маданиятини ҳам мунтазам 
шакллантириб боришда қуйидаги йўналишларга эътибор беришлари 
лозим:
1. Юксак педагогик фаолият нуқтаи назаридан ўз-ўзини 
англаши, (муомалада ўзининг ўзаро фикр алмашишга доир 
сифатларини, ижобий ва заиф томонларини билиши) ва шу асосда 
ўзаро фикр алмашиш йўли билан ўз-ўзини тарбиялаши.
2. Кишилар билан ўзаро муносабатда коммуникатив иқтидорини 
шакллантириб бориши, мулоқот асосида тўғри башорат қилиш 
сезгиларини 
машқ 
қилдириши, 
мулоқотда 
ўзининг 
идеал 
тасаввурларини, имкониятларини бошқалар (ўқитувчилар жамоаси, 
ўқувчилар, ота-оналар) қандай баҳолаши ҳақидаги рефлексив 
тасаввурларини таҳлил қилиши.
3. Ўзида муошарат одобининг муҳим хусусиятларини 
ривожлантириш юзасидан ихтисослаштирилган машқлар асосида 
ишлаши (бунда комуникатив тренинг машқлари ёрдамга келади).
4. Ўқувчилар билан тарбиявий мақсадларга қаратилган турли 
жамоат ишларини олиб бориши, бунда ўзаро фикралмашиш асосида 
педагогик ташкилотчилик қобилиятинитакомиллаштириб бориши. 

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   313




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish