Фойдаланилган адабиётлар:
1.
2020 йил 27 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Қарори.
2.
Н. Toshmatova М. Баходирова Н. Курбанова. Узлуксиз таълим
ривожланишининг
педагогик
асослари.
3rd
International
Multidisciplinary Scientific Conference on Ingenious Global Thoughts
Hosted from Kuala Lumpur, Malaysia/ May 31st 2021 P.53-55.
ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ – ТАДБИРКОРЛИК
ФАОЛИЯТИНИНГ БАРҚАРОРЛИК ШАРТЛАРИ ОМИЛИ
СИФАТИДА
Халимова М.В.- Андижон давлат университети умумий психология
кафедраси доценти, p.f.n.;
Аннотация:
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида,
тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ислоҳотлар самарасини янада
ошириш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг
81
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний
бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлиб
хизмат қилиши ҳақида фикрлар баён этилган.
Калит сўзлар:
Ҳаракатлар стратегияси, ислоҳот, ҳуқуқ-
тартибот, эркинлик, конструктив салоҳият, истиқбол вазифа.
Мамлакатимизда 1991 йилдан 2016 йилгача бўлган йилларда
амалга оширилган миллий тикланиш фонидаги кенг кўламли
ислоҳотлар,
асосан,
давлатчилигимиз
ва
мамлакатимиз
суверенитетини мустаҳкамлашга, республика хавфсизлиги ва ундаги
ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда
қонун
устуворлигини,
инсон
ҳуқуқ
ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик
муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилди. Бу
эса ўз навбатида халқимизнинг муносиб ҳаёт кечиришини
каофлатлаб, фуқароларимизда конструктив салоҳиятни юзага
чиқариш учун муҳим шарт-шароитларни яратиб берди. Зеро,
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 9-боб 36-моддасида
“Ҳар ким мулкдор бўлишга ҳақли” [1], деб жамият аъзоларининг
иқтисодий ҳуқуқлари кафолатлаб қўйилган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон “Ўзбекистон Республикасини
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
Фармонида
таъкидланганидек:
“Иқтисодиётда
маъмурий-
буйруқбозликка асосланган бошқарув тизимидан мутлақо воз
кечилиб, бозор ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилгани ва
пул-кредит сиёсати пухта ўйлаб олиб борилгани макроиқтисодий
барқарорликни, иқтисодиётнинг юқори суръатлар билан ўсишини,
инфляцияни прогноз кўрсаткичлари даражасида сақлаб қолишни
таъминлади ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик
ҳаракатини ривожлантириш учун кенг имкониятлар ва қулай
шароитлар яратилишига хизмат қилди” [3].
Фармон иловасида Ўзбекистон Республикасини 2017 –
2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг
учинчи устувор йўналиши сифатида “Иқтисодиётни ривожлантириш
ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” алоҳида ажратиб
кўрсатилган ва келажак беш йилликнинг:
- макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори
иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш;
82
- таркибий
ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий
иқтисодиётнинг
етакчи
тармоқларини
модернизация
ва
диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини
ошириш;
- қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал
ривожлантириш;
- иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк
ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада
кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини
рағбатлантиришга
қаратилган
институционал
ва
таркибий
ислоҳотларни давом эттириш;
- вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш,
уларнинг
мавжуд
салоҳиятидан
самарали
ва оптимал фойдаланиш юзасидан муҳим принципал масалалар
ижросига доир бажаралиши зарур бўлган истиқбол вазифалар
белгиланган [3].
Беш йиллик истиқбол вазифаларнинг ижроси эса ҳар йиллик
Давлат дастурларининг сарҳисобида Президент Шавкат Мирзиёев
томонидан Олий Мажлисга Мурожаатнома тарзида етказиб
келинмоқда.
Қуйида 2017 – 2020 йиллар ичида мамалакатимизда Ҳаракатлар
стратегияси контекстида амалга оширилган “тадбиркор” ва
“тадбиркорлик фаолияти” билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий ҳамда
ижтимоий-психологик ишларнинг тизимли таҳлилини келтирамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида
келтирилишича, 2017 йил давомида мамлакатимиз учун ғоят муҳим
бўлган янги иш ўринларини ташкил этиш масаласи доимий эътибор
бўлиб, жорий йилда янги саноат корхоналарини қуриш, хизмат
кўрсатиш объектларини ишга тушириш, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 336 мингдан зиёд янги
иш ўринлари ташкил этилган.
Зеро, давлат раҳбарининг фикрича: “Фаол тадбиркорлик бизнес
фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор
технология
ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган иқтисодий
йўналишдир. Фаол тадбиркор деганда, биз рақобатбардош маҳсулот
ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб,
83
нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф
келтирадиган
ишбилармон
инсонларни
тушунамиз.
Бундай
тадбиркорлар сафини кенгайтириш, жумладан, юқори технологиялар,
илм-фаннинг энг сўнгги ютуқларига асосланган техника ва асбоб-
ускуналарни мамлакатимизга олиб келиш ва жорий этиш учун уларга
муносиб шароитлар яратиш бизнинг биринчи галдаги вазифамиз
бўлиши шарт. Керак бўлса, хориждаги етакчи компания ва
ташкилотларда тажриба орттириши, ўзаро манфаатли ҳамкорлик
қилиши учун уларга ҳар томонлама имконият туғдириб беришимиз
лозим” [2].
Мурожаатномада, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда
ҳали ҳам муаммолар талайгина эканлиги таъкидланди. Ўзбекистонда
тадбиркорлик нима учун кутилган даражада ривожланмаяпти, деган
саволга, Президент, “Чунки бу соҳа вакилларини асоссиз равишда
текшириш ҳолатлари кўп. Очиғини айтганда, тадбиркорликнинг
эркин ривожланишига ўзимиз – давлат идоралари йўл қўймаяпмиз.
Ҳеч кимга керак бўлмаган тартиб-таомиллар ҳамон сақланиб
қолмоқда, жойларда кўпгина амалдорлар фақат ўз шахсий
манфаатини ўйлаб иш кўрмоқда. Бу ҳақда гапирганда, машҳур давлат
ва сиёсат арбоби Уинстон Черчиллнинг бир гапи беихтиёр эсга
тушади. Қаранг, у нима деб ёзган экан: “Баъзилар тадбиркор деганда
соғин сигирни, фақат саноқли одамларгина тадбиркор деганда оғир
аравани тортаётган меҳнаткаш отни тушунади.
Иқтисодиётни ривожлантиришда аҳоли қўлида тўпланган
маблағларни инвестиция шаклида ҳаракатга келтириш, одамларда
тадбиркорлик ҳиссини кучайтириш муҳим вазифаларимиздан
биридир”–деган жавоблари ўта психологик таҳлил ва талқинга бой
эканлигини кўриш мумкин [203].
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
2018 йил
28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида
келтирилишича, 2018 йилга “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар
ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном берилиб,
Давлат дастури доирасида 21 триллион сўм ва 1 миллиард долларга
тенг 76 мингта лойиҳани амалга оширилгани ўтган йили яхши ният
билан бошлаган ишларнинг ижобий натижасини кўрсатган.
Йил сарҳисобида, Президентнинг таъкидлашича, кўрилган чора-
тадбирлар туфайли, аҳолининг реал умумий даромадлари 2017 йилга
нисбатан 12 фоизга ошган ҳамда “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар
– келажагимиз” каби дастурлар доирасида 2 триллион сўмга яқин
84
маблағ ажратилиб, жойларда 2 минг 600 дан ортиқ бизнес лойиҳалари
амалга оширилган. 2018 йилдан бошлаб, солиқларнинг прогноздан
ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ҳудудларда 5,5 триллион сўм
қўшимча маблағ қолдирилган. Бу, 2017 йилга нисбатан 6 баробар,
2016 йилга нисбатан эса 32 баробар кўпдир. Зеро, давлат раҳбарининг
фикрича:
“Буюк
аллома
Нажмиддин
Кубро
ҳазратлари
“Муваффақиятни-саъй-ҳаракатда,
муваффақиятсизликни
эса
–
лоқайдлик ва дангасаликда кўрдим”, деб бежиз айтмаганлар.
Ҳақиқатан ҳам, биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва
интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз.
Жаҳон банкининг бизнес юритиш соҳасидаги рейтингида
мамлакатимиз қурилиш бўйича 134-ўринни эгаллаган” [2].
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида
келтирилишича,
2019 йил
мобайнида
тадбиркорликни
кенг
ривожлантириш ва бу соҳа учун янги шароитлар яратишга барча
имкониятлар сафарбар этилган. Жумладан, “Ҳар бир оила–
тадбиркор” дастури доирасида ўз бизнесини бошлаётган оилаларга
5,9 триллион сўм кредитлар ажратилган.
Демак, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида,
тадбиркорлик фаолияти ва тадбиркор шахси билан боғлиқ олиб
борилган ва (ёки) истиқбол ислоҳотлар самарасини янада ошириш,
давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун
шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш
ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини ушбу воқейлик асносида
либераллаштириш муҳим ижтимоий-психологик ҳодисадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |