71
талабаларида креативликни мақсадга йўналтирилган ва тизимли
ривожлантириш умумтаълимий компетенцияларни таркиб топтириш,
таълим сифатини оширишга хизмат қилади.
Талабалар иқтидори, креатив қобилиятларни ривожлантириш,
улар креативлигининг таркибий асосларини белгилаш, мотивацион,
ижтимоий-маданий ёндашувларнинг
педагогик имкониятларини
такомиллаштиришга доир қатор изланишлар олиб борилмоқда. Шу
билан бирга, талабаларида креативликни ривожлантириш омиллари
таъсирини баҳолаш, креативликка асосланган таълимий фаолиятни
ташкил этишнинг методик тизимини такомиллаштириш, креативликка
асосланган педагогик технологияларни ишлаб чиқиш долзарблик касб
этмоқда. Таълимга бундай ёндашув шахсга йўналтирилган таълим
стратегияси талабларига мос равишда ҳаётий кўникмаларни
шакллантириш, ижодий қобилиятни ривожлантиришнинг педагогик-
психологик хусусиятларини аниқлаштириш алоҳида долзарблик касб
этишини кўрсатади.
Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, ўқув
жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий
этишдаги кенг қамровли ислоҳотлар
натижасида таълимда сифатли
хизматлар самарадорлигини ошириш, шиддат билан ўзгариб
бораётган
глобаллашув
шароитида
талабаларда
ижтимоий
интеллектни ривожлантиришни таъминловчи имкониятлар кун сайин
кенгайиб бормоқда. Шу билан бир қаторда таълим жараёнида
талабаларда
креатив сифатларни ривожлантиришнинг механизмини
такомиллаштириш асосида амалиётда қўллаш зарурати пайдо
бўлмоқда. Бу борада Республикамизни янада ривожлантириш
борасида Ҳаракатлар стратегиясида “Узлуксиз таълим тизимини
янада такомиллаштириш, ёшларнинг
интеллектуал ва ижодий
салоҳиятини қўллаб қувватлаш ва улар учун қулай шароитлар
яратиш
10
каби вазифалар белгилаб берилди. Бу эса талабаларида
креатив сифатларни ривожлантиришнинг муҳим омилларини
аниқлаш, креатив фаолликни таъминлашнинг дидактик ва назарий
таъминотини янада такомиллаштиришни тақозо этади.
Креативликнинг моҳиятини аниқлаш ва баён этишга доир илмий
изланишлар жараёнида ижодкорлик назарияси ёки ижодкор шахсни
ривожлантириш
нафақат
хорижлик,
балки
республикамиз
олимларида ҳам қизиқиш уйғотганлигига гувоҳ бўлдик.
10
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида./Расмий нашр/
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.- Тошкент: Адолат, 2017.-Б.22.
72
Жумладан, З.Нишонова талабаларда ижодий фикрлашни
шакллантириш нуқтаи назаридан
креативликни тафаккур билан
боғлиқликда талқин этган.
Креативликка доир илмий изланишлар таҳлил натижалари шуни
кўрсатадики, кўплаб ишларда креативлик деганда ноёб ҳодиса
сифатида тушунилади, замонавий илмий ишларда креативликни
индивиднинг интеллектуал ва шахсий хусусиятлари мажмуи ҳам
жараён сифатида талқин қилиш тенденцияси кузатилади.
Педагогик нуқтаи назардан биз, креативлик тушунчасига
қуйидагича изоҳ бердик: “креативлик – шахс ва жамият қизиқишлари
билан боғлиқликда ўзгарувчан ижтимоий-маданий шароитлар доирасига
тааллуқли вазифаларни ҳал этишда инсоннинг конструктив ва оригинал
фикрлашга тайёрлигидир”.
Жумладан,
бошланғич
синф
талабаларида
креативликни
ривожлантиришга доир қуйидаги омилларни қайд этиб ўтиш имконини
берди:
1)
талабаларни
ижодий
фаолият
асосларига
тайёрлаш
(эмоционал ва сенсор тажрибани тўплаш);
2)
креатив хулқ-атвор услубини шакллантириш (ўз ичига
“имитация” – креатив намуналарга тақлид қилиш, “импликация” –
ўзлаштирилган усулларнинг аҳамиятини
англаш ва тажрибада синаб
кўриш, “трансформация” – шахсий аҳамиятга эга шароитда ижодий
тажрибани қўллаш);
3)
креатив хулқ-атворни такомиллаштириш (ижодий фаолиятни
индивидуаллаштириш, яъни “уйғунлаштириш”).
Педагогикада
креативлик
деганда
инсоннинг
“ижодга
қобилиятлилиги” тушунилади ва интеллектнинг ривожланиш даражаси
билан алоқадорликда таҳлил қилинади. Инсонпарварлик психологияси
ғояларининг асоси сифатида инсонпарварлик педагогикаси таълим
жараёни
иштирокчиларининг
индивидуал
қизиқишлари
ва
имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўқитишни ташкил этишни талаб
этади.
Креатив педагогика ёки креативликка асосланган педагогика
деганда исталган ўқув фани доирасида қўллаш мумкин бўлган
ижодий қобилиятларни ривожлантиришга йўналтирилган
педагогик
билимлар соҳаси тушунилади.
Креатив фаолият жараёни бу мустақил ўқув-билиш фаолиятининг
энг юқори даражада намоён бўлиши бўлиб, у ўзгарувчан тавсифга эга
билим, кўникма ва муайян ижодий фаолият тажрибаси ҳамда
73
билишнинг ижобий мотивлари шароитида юзага келиши ҳамда шу
асосда талабаларнинг ижодий фаолият тажрибаларини эгаллашини
кўрсатди. Бу эса, талабаларида ижодий билиш фаоллигини
ривожлантиришни тақозо этади.
Илмий изланишлар жараёнида креативликнинг тавсифи,
ижодкорликнинг
назарий
асослари
ва
ижодкор
шахсни
ривожлантириш масалалари бўйича хорижий ва республикамиз
олимлари томонидан кўплаб тадқиқотлар амалга оширилганлиги
аниқланди.
Психологик
нуқтаи
назардан
биз,
креативлик
тушунчасига қуийдагича изоҳ бердик: “креативлик – шахс ва жамият
билан боғлиқликда ривожланувчи, ижтимоий-маданий
вазифаларни
ҳал этишда инсоннинг яратувчан ва соф фикрлашга тайёрлигидир.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони. Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида./Расмий нашр/ Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги.- Тошкент: Адолат, 2017.-Б.22.
2. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатьий тартиб интизом ва
шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик
қоидаси бўлиши керак. – Т.: Ўзбекистон, 2017. – 104 б.
3. Каримова В, Нишонова З. Мустақил ижодий фикрлаш ва
шахснинг ҳиссий, иродавий ва интеллектуал ҳислатлари орасидаги
боғланиш // Ж. Халқ таълими, 2001. № 3-6.-Б.-64-69.
4. Мурадова Д. Д. Педагогические основы развития
креотивного
мышления
учащихся
в
процессе
обучения
гуманитарным дисциплинам (7-8 классы). – Автореферат
диссерации канд.пед.наук.- Т. 2006. - 24 с.
Do'stlaringiz bilan baham: