Замонавий узлуксиз таълимни рақамлаштириш: педагогика соҳасида


“табақалаштириш”, “даврлаштириш”



Download 5,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/313
Sana11.10.2022
Hajmi5,24 Mb.
#852407
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   313
Bog'liq
нашриётга туплам конференция Mundarijali

“табақалаштириш”, “даврлаштириш”
тушунчаларининг муҳим 
аҳамият касб этиши эътиборни тортади. Хўш, бу икки тушунча 
қандай мазмунни ифодалайди? 
Табақалаштириш
(лот. “diferentia” – “фарқланиш”, “даражаланиш”) 
– бутуннинг турли босқич ёки даражаларга ажратилиши.
Даврлаштириш
(юнон. “peridos” – “доира бўйлаб айланиш”) – 
муайян ҳодисанинг қандайдир якунланган жараённи қамраб олган 
вақт бирликларига ажратилиши. 
Креатив жиҳатдан ривожланишда
ҳар бир шахс ҳаётида давр ва 
босқич муҳим аҳамият касб этади. 
Креативликнинг ривожланиш даври – маълум креативлик 
сифатларининг ривожланиши якунига етган қандайдир вақт бирлиги.
Креативликнинг ривожланиш босқичи – муайян креативлик 
сифатларининг ривожланганлик даражаси. 


68 
Шунга кўра маълум давр ва босқичларда педагогларда ҳам 
креативлик сифатлари, ижодий фаолият малакалари ривожланади. 
Креатив тафаккурга эга талабалар: бошқа талабаларнинг хаёлига 
келмаган ғояларни билдиради; ўзларини ифода этишнинг ўзига хос 
услубини танлайди; баъзан мавзу алоқаси йўқ ёки ғайриоддий 
саволлар беради; ечими очиқ қолган вазифалардан завқланади; 
ғояларни аниқ далиллар асосида муҳокама қилишни афзал кўради; 
муаммонинг ечимини топишда ноанъанавий ёндашувни танлайди.
Кретивликни аниқлаш давомида оғзаки ва шаклли тестларни 
қиёслаш орқали ўқувчиларнинг индивидуал жиҳатларини ҳам 
баҳолаш мумкин. Оғзаки шкала бўйича юқори балл олган болалар ва 
шаклли шкала бўйича юқори балл олган болалар гарчи айрим 
ўқитувчилар уларни иқтидорлилар сирасига қўшсалар-да, бироқ 
улар кўпинча ақлий тестларни бажаришда ва мактабда таҳсил олишда 
қийинчиликларга дуч келадилар. Мактабдаги билимдан ва яхши 
ўзлаштирувчи ўқувчилар орасида кўпинча оғзаки соҳада 
ижодийликнинг юқори кўрсаткичга ва ифодали-кўргазмали соҳада 
эса паст кўрсаткичга эга бўлиш каби зиддиятли ҳолатлар учрайди.
Креативликни аниқлаш учун тестлардан ташқари яна ижодий 
кишиларга хос бўлган хулқ-атвор шакллари, ҳиссийлик, ҳолатлар
рўйхати билан махсус сўровномалар ва варақалар қўлланилиши 
мумкин. Ушбу варақалар синалувчининг ўзига йўллангани каби, 
унинг атрофидагиларига ҳам йўлланган. Ижодий ютуқларни таҳлил 
қилиш учун одатда экспертлар баҳоларидан: олимларники – илмий 
ишлар учун, рассомларники – суратлар ва расмлар учун
муҳандисларники – техник кашфиётлар учун фойдаланилади. Бундай 
баҳолар учун стандартлар ҳар доим жамоатчилик муҳокамасига
асосланади.
Энди ушбу масалага аниқроқ ойдинлик киритиш мақсадида 
креативлик ва ижодий қобилиятнинг ўзаро алоқадорлиги муаммосига 
эътибор қаратмаиз. Креативлик ва ижодий қобилият ўзаро чамбарчас 
боғлиқ бўлиб, уни тушунтириш ҳам креативликнинг психологик 
табиатини очишда ўта аҳамиятли саналади. 
Қоидага кўра, ижодий қобилият – ҳар бир кишида турлича 
бўлади. Яъни кимдадир мусиқага, кимдадир ҳайкалтарошликка ва яна 
кимдадир бошқа бир турдаги соҳаларга нисбатан ижодий 
қобилиятлар мавжуд бўлади. Шахснинг ижодийлигини унинг 
ҳаракатчанлиги, яратувчанлиги, оригиналлиги ва бирор бир шу 
юзасида эришган ютуқлари доирасида кузатиш мумкин. Шунингдек, 


69 
ҳанузгача, ижодий қобилиятларни ўрганиш борасида турлича 
фикрлар ва назариялар мавжуд. Шахсдаги ижодий қобилиятларни 
аниқлаш учун уларда турлича методикалар ўтказиш орқали аниқлаш 
мумкин. Бир томондан ижодий қобилиятлар, шахснинг психологик ва 
жисмоний томонлари ва тараққиёти билан ҳам боғлиқ. Яъни 
уларнинг (қандайдир) жисмоний пассивроқ бўлган кишида соғлом 
одамга нисбатан юқори ижобийлик бўлиши мумкин. 
Кўпинча соғлом кишилар жисмоний онгсиз кишиларга 
қараганда, иродасиз ва маъсулиятсиз бир ишни охирига етказа 
олмайдиган бўлиши мумкин. Инсондаги ижодий қобилиятлар 
инсонниннг ёшига ва оилавий муҳитига ва тарбиясига ҳам боғлиқ 
бўлади. Ижодий қобилиятларни аниқлаш ҳам ақлий интилишни 
аниқлаш каби мураккб жараёндир. Ижодий қобилиятлар турли ёш 
даврларида турлича бўлиши ва у кўпинча, инсоннинг руҳий ҳолатини 
ҳам ўз ичига олади. 
Бизнингча, шахсдаги ижодий қобилиятларни ривожлантириш 
учун бевосита уни ўзи қизиққан ва ҳоҳиши бўлган соҳаларга 
йўналтириш орқали унинг ижодийлигини ошириш ва унинг юқори 
муваффақиятларга эришишини таъминлаш мумкин. Ижодий 
қобилиятлар ва уларни ривожлантириш шахснинг бевосита ўзига ҳам 
боғлиқ. Ижодий қобилиятлар туғма ва орттирилган бўлиши мумкин.
Умуман олганда, инсондаги орттирилган ижодий қобилият бу - 
ҳаёт давомида ва кимнингдир хатти – ҳаракатларини кузатиш ва 
уларнинг ҳаётига ҳавас қилиш орқали намоён бўлиши мумкин.
Креативлик намуналари инсонда эрта намоён бўлиб, у ўқувчининг 
ростгўйлиги, адолат ҳиссига эгалиги, ҳодисаларни тез тасаввур қила 
олиши, ажабланиш туйғусига эгалиги, ечимлардан таажжублана 
олиши каби хусусиятларида аниқ намоён бўлади.

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   313




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish