49
аҳамияти жуда катта. Афсус, бу фанлар ривожи замондан ортда
қолмоқда.Хусусан, биз учун ниҳоятда долзарб бўлган тарих фани ҳам
бундан мустасно эмас. Тарихга оид илмий тадқиқот ишлари асосан
баёнчилик, публицистик усулда олиб борилмоқда. Натижада, олис ва
яқин ўтмишимиздаги кўпгина воқеалар моҳияти,
уларни юзага
келтирган омиллар ва тарихий қонуниятлар очилмасдан қолмоқда.
Бир ҳақиқатни барчамиз чуқур англаб олишимиз зарур: миллий
тарихни миллий руҳ билан яратиш керак. Акс ҳолда, унинг тарбиявий
таъсири бўлмайди. Биз ёшларимизни тарихдан сабоқ олиш, хулоса
чиқаришга ўргатишимиз, уларни тарих илми, тарихий тафаккур
билан қуроллантиришимиз зарур. Бунинг учун, аввало, Ўзбекистонда
тарих фанини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ишлаб
чиқишимиз вақти-соати келди, деб ўйлайман. Тарих институтини бу
фанни ривожлантириш бўйича таянч илмий муассаса этиб белгилаш
керак”, — деб уқтирди у.
Наср ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Абу Лайс Самарқандий
“Бўстонул орифийн” номли
китобида ижтимоий-гуманитар
фанларни ўрганишда мунозарадан фойдаланишнинг зарурлигини
таъкидлаб, бундай ҳолатда мунозара одобига риоя этиш, ўзи билан
баҳсга киришган зотни ҳурматлай билиш, қизишмаслик, мулойимлик
ва лутфу карамни сақлай билишнинг зарурлиги, мунозарани ўз
шахсини
устун
қўйиш,
кеккайиш,
манманлик
воситасига
айлантиришдан сақланиш кераклигини уқтирган.
Инсонни сўз воситасида тарбияловчи ижтимоий-гуманитар
фанлар – жамият ва ижтимоий муносабатларни ўрганади.
Билим бериш позицияси етакчи ўринни
эгаллайдиган табиий-
математик фанларга нисбатан, ижтимоий-гуманитар фанларнинг
тарбиявий имкониятлари жуда катта.Ижтимоий-гуманитар фанларда
таълимий-тарбиявий функция тенг амал қилади. Бошқача қилиб
айтганда, ижтимоий-гуманитар фанлар том маънода БАРКАМОЛ
ИНСОНни тарбиялашга йўналтирилади.
Ижтимоий-гуманитар таълимнинг масштаби жуда катта бўлиб,
таълим олувчиларда фалсафий-эстетик,
бадиий-ижодий, маънавий-
ахлоқий тафаккурни таркиб топтиришни назарда тутади.
Бугунги кунда умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда
ОТМларда ижтимоий-гуманитар таълимдан ўқув фаолиятини
методик таъминлашга қўйилаётган янгича талаблар ўқитишнинг
директив, анъанавий методикасини таълим олувчиларнинг ижодий,
интерактив, тадқиқотчилик фаолиятига йўналтириб, ўқувчиларни
50
мустақил ишлатишга қаратилган методикалар билан алмаштиришни
заруриятга айлантиради. Таълимдаги ўзгаришлар бевосита таълим
олувчининг ўқув фаолиятида акс этиши, у пассив тингловчидан ўқув-
билув фаолиятининг фаол иштирокчисига айланиши зарур. Айни
вақтда ўқитувчи ҳам билимларни тайёр
узатувчисидан таълим
жараёнида ҳамкорлик қилувчига ва ўргатувчига айланиши лозим. Ҳар
бир таълим олувчи дарсда иштирок этиши, ўз иштирокидан қониқиш
ҳосил қилиши, дарсдан дарсга ўсиши, ривожланиши, зарур малакалар
ҳажмини эгаллаши керак. Бу жараёнда ўқитувчи таълимнинг
йўналтирувчи жиҳатларини ишлаб чиқади ва амалга оширади,
натижаларни баҳолайди. Оқибатда ахборот-тушунтириш методикаси
инновацион-фаолиятли тамойилларга ўрин бўшатиб беради, бу эса
айни вақтда, ижодий фаолият кўникмаларини ривожлантиради,
олинган маълумотларни тақдим
этиш малакаларини оширади,
тадқиқот ишларини мустақил ёзиш кўникмаларини ўстиради.
Гуманитар ўқув предметларининг вазифаси ўқувчида танқидий
фикрлашни ривожлантиришга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатшдир.
Ушбу ўринда тарихчи шарқшунос олима, илмий изланувчи, турли
маданият ҳамда тиллар билимдони Дилноза Дутаеванинг қуйидаги
фикрлари эътиборга лойиқ: “Гуманитар фанлар бўлмаса, биз
танқидий фикрлаш имкониятини йўқотамиз. Танқидсиз илм
бўлмайди. Яъни, гуманитар фанлар бўлмаса, бошқа фанлар ҳам
бўлмайди. Университетлар ташкил топиш тарихига назар ташласак
ҳам, улар айнан танқид, яъни бирор масалани таҳлил ва муҳокама
қилиш учун пайдо бўлганини кўрамиз. Ҳар қандай университет ёки
илмий-тадқиқот институти танқид маркази бўлиши керак, яъни,
гуманитар фанлар тақдири бошқаларни ҳам чуқур ўйга солиши
лозим. Негаки, гуманитар фанлар йўқ бўлган кун, биз билган
университетлар ва илм-фан ўлган кундир”
8
.
Ўқувчида ижтимоий билимдонликнинг
таркиб топишида
ижтимоий-гуманитар фанларнинг ўрни жуда катта. Ижтимоий
билимдонлик ижтимоий маълумотларга эгалик, муайян ахлоқий
тамойилларга риоя қилиш, шахсий ва умуминсоний тажрибалар
асосида мустақил тафаккур юритиш қобилиятини эгаллаш
демакдир
9
.
8
https://daryo.uz/k/2021/03/28/gumanitar-fanlar-bolmasa-tanqidiy-fikrlay-olmaymiz/
9
Ҳасанбоев Ж., Тўрақулов Х., Ҳайдаров М., Ҳасанбоева О., Усманов Н. Педагогика фанидан изоҳли луғат
(қайта ишланган нашри). - т.: 2009 й. – 153-б.
51
Таълим олувчининг маънавиятини шакллантиришда жамият –
устқурма, таълим-тарбия масканларида ўрганиладиган ижтимоий-
гуманитар фанлар муҳим базис (асос, негиз)
вазифасини бажариб,
маънавиятнинг мазмун-моҳиятини ташкил этувчи маданият,
маърифат, мафкура каби уч муҳим соҳа йўналишида таълим
олувчиларнинг амалий-когнитив фаолиятини ташкил этишга
қаратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: