Ҳар бир шахснинг шаклланишида, ҳаётда ўз ўрнини топишида устозларнинг хиссаси катта. Устоз улашган меҳр ва билим нуридан баҳра олган қалб меҳрли бўлади……
Кейинги йилларда таълим соҳасига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликдан барча ўқитувчи ва мураббийларнинг кўнгли тоғдек кўтарилмоқда. Жамиятда бугун чин маънода ўқитувчилар қадр топмоқда, турли жабхаларда уларга имконият ва имтиёзлар берилмоқда.
Бугун биз педагоглар турли омммавий сафарбарлик ишларидан озод этилдик. Энди биздан фақат таълимга сифат, тарбияда маънавятни ошириш талаб этилмоқда. Бир сўз билан айтганда, ўқитувчиларнинг бошини баланд, қаддини тик тутишлари учун давлатимиз раҳбари бошчилигида бутун давлат ва жамият, кўп сонлй таълим фидойилари ҳаракат қилмоқда.
Алабатта, жамиятда ўқитувчи нуфузини ошириш борасида олиб борилаётган бундай кенг қамровли ишлар соҳа ҳодимларига катта куч ғайрат бағишлаш билан бирга масъулият ҳам юклайди. Билдирган ишонч ва бу ўзгаришларга муносиб жавоб қайтариш биз педагоглар олдидаги муҳим вазифадир
Жорий йилнинг 23-август куни Президент Ш.М. Мирзиёев раислигида халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектр йиғилишида ҳам таълим тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан мактаб таълимини ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўқитувчиларнинг хурматини жойига қўйиш, иш ҳақини кўтариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масалаларида икки- уч йил ичида катта ўзгаришлар қилинди.
Шу билан бирга таълим- тарбия сифатини таъминлаш, педагогларнинг нуфузини ошириш, ўқитувчиларнинг ўз-ўзини ривожлантириб бориши, касбига оид илғор билимларни ўзлаштириши билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. Яъни ўқитувчилар, ота-оналар, қўйингки, бутун жамият олдида қадр-қимматини кўтариш учун ўқитувчининг ўзи ҳам астойдил ҳаракат қилиши керак. Чунки бундан кейин ўз устида ишлайдиган, замонавий ва илғор билимларни пухта ўзлаштирадиган педагогларнинг обрўси баланд бўлади. Аксинча, янгиликларга интилмайдиган, эски кўникмалардан воз кеча олмайдиган ўқитувчилар аста-секин касбий ҳурмат – иззатини йўқотиб боради. Демак, бугунги кун ўқитувчиси универсал мутахассис, ҳам ўргатувчи, ҳам ўрганувчи бўлиши, яъни ўз устида тинимсиз ишлаши, доими изланиб яшаши керак.
Енг муҳими, ўқитувчи чинакам ватанпарвар инсон бўлиши зарур. Қалбида ўз касбига, Ватанига меҳр ва садоқати кучли бўлган ўқитувчигина ҳақиқий ватанпарвар шахсни тарбиялай олади.
Шу ўринда айтишимиз керакки, Президентимизнинг “ Ўзбекистонда энг обрўли инсон муаллим бўлиши керак” деган гапларига жавобан ўз устимизда тинмай изланишимиз, ўрганишимиз зарур бўлади.
Барчамизга маълумки, бугунги кунда, ён атрофимизда ёшларнинг онгини заҳарлаб, уларни тўғри йўлдан оздиришга қаратилган хавф – хатарлар кучайиб бормоқда. Бундай мафкуравий ҳуружларга қарши миллий ғоя асосида барчамиз биргаликда курашмоғимиз, оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини мустахкамлашимиз зарур.
Дунё миқсода рақобат янада кучайиб борадиган, ўта мураккаб бир даврда яшайдиган фарзандларимизни келажакка тайёрлаб, соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш биз педагогларнинг энг муҳим устивор вазифаларимиздан ҳисобланади.
Жиззах шахар 8- умумий урта таълим мактаб
директори ________________ Д.Мухамадиев.
Do'stlaringiz bilan baham: |