46
Рақамли таълимни самарали ташкил этиш бўйича тавсиялар ҳам
таклиф этилади.
Калит сўзлар:
рақамли таълим, рақамли маданият, дидактика,
истиқболлар, рисклар, таълим жараёни, ўқитувчи, методика,
рақамли воситалар.
Аннотация:
в статье раскрываются современные проблемы
цифровизации системы школьного образования. В
работе
рассмотрены перспективы и риски цифрового формата обучения.
Также предложены рекомендации по эффективной организации
цифрового обучения.
Ключевые слова:
цифровое обучение, цифровая культура,
дидактика, перспективы, риски, образовательный процесс, педагог,
методология, цифровые средства.
Истиқболда рақамли мактаб таълим келажагининг модели
эканлиги равшан бўляпти. Олимлар ва ўқитувчилар олдида рақамли
дидактик ва рақамли воситаларини, бошқача
айтганда самарали
электрон бошқарув шакллини, дидактик ресурсларнинг рақамли
форматини, ўқув фаолиятининг технологик кўринишини ишлаб
чиқиш вазифаси турибди. Шу билан бирга,
бой педагогик ва
дидактик меросларни йўқотмаган ҳолда[1].
Рақамли воситалар бизнинг таълим муассасаларимизда кириб
келди, лекин улар энг оддий шаклларда фойдаланилмоқда, жумладан
тақдимотлар, матн ва график форматдаги ахборот ресурслари,
маълумолар банки, тестлар ва бошқалар. Аммо уларнинг барчаси
анъанавий таълимнинг ердамчи воситалари сифатида қўшимча.
Таълим жараёнининг умумий сифатига таъсир қилмайди.
Ўқитишнинг мазмуни, усуллари ва
технологиялари анъанавий
форматда қолмоқда, яъни рақамлаштириш самарадорлиги катта эмас.
Бизнинг назаримизда инновацион ечимлар керак.
Асосли равишда таълимни ташкил этишга дидактик ресурсларни,
ёндашувларни қайта кўриб чиқиш лозим[2].
Аввало шуни тушуниш керакки," рақам " - бу ҳозирги кунда
тадқиқот босқичида бўлган таълим тизимининг бутунлай бошқача
қиёфаси, формати ва имкониятлари. Демак, анъанавий таълимда
ўқитувчи таълим маркази бўлиб, унинг
атрофида таълим ва тарбия
шаклланган. Замонавий шароитда ўқитувчининг вазифаси ўзгариб
бормоқда, у рақамли таълим мазмунида “навигатор”(бошқарувчи)
бўлиши ва ўқувчиларга ушбу қурилмалар билан ишлашни ўргатиши
47
керак. Бошқача қилиб айтганда, ўқувчининг тармоқ ўзини ўзи
идентификациялашни шакллантириш, ахборот-таълим муҳитида
йўналтириш кўникмаларини ўргатиш: қидириш, таҳлил қилиш,
тизимлаштириш, танлаш, саралаш, қайта ишлаш ва бошқалар.
Дастлабки босқичларда ўқитувчининг аксарият вазифаларини
рақамли технологиялар зиммасига ўтказиш керак (турли
синов ва
имтиҳон материалларни тайёрлаш, балларни ҳисоблаш, журналларни
тўлдириш ва бошқалар.) Тежалган вақтда ўқитувчи ижодий иш билан
шуғаланиш керак. Масалан рақамлаштирилиши қийин ҳисобланган
фанлардан бири бу тил ўргатиш. Бу ерда хам рақамлаштиришнинг
имкониятларини катта эканлигини кўришимиз мумкин[3]:
ёзма ишларни рақамли тизим ёрдамида текширишни амалга
ошириш;
мураккаб ва идрок қилиш қийин бўлган мавзуларнинг
мультимедиа воситалари орқали ўқучиларга етказиш(овоз, видео,
анимация);
катта аудиторияни бир вақтнинг ўзида фаол ишлашга жалб
қилиш(масофавий дарслар);
турли электрон луғатлардан фойдаланиш ва бошқ.
Ўқувчининг индивидуал ўқиш траекториясини шакллантириш ва
мониторинг қилиш рақамли технологияларни
таълимга олиб
қиришнинг замонавий тенденцияси эканлигини таъқидлашимиз
мумкин.
Рақамли технологияларни ижобий томонлари билан бирга
маълум хавф хатарлари хам мавжуд. Бу, биринчи навбатда,
психологик таҳдид, ижтимоий тармоқлар орқали ўқувчини турли
бузғунчи оқимларга жалб қилиниши, вақтини бехуда сарф қилиниши
ва бошқ. Таълим муассасасининг янги функцияси пайдо бўлмоқда, бу
ўқувчиларда
рақамли
маданиятни
шакллантириш,
тармоқ
компетенцияси. Рақамли маданиятга қуйидагилар киради: барқарор
хулқ-атвор кўникмаларини шакллантириш (тармоқ этикаси),
бузғунчи элементларга қарши
иммунитетни шакллантириш, юқори
технологияли рақамли муҳитга самарали интеграция (ўз дастури
маҳсулотларини ишлаб чиқиш) ва бошқ.
Хулосалар:
1. Рақамли таълим - бу келажакдаги таълим муассасасининг модели.
2. Рақамли технологиялар истиқболли имкониятлар билан бир
қаторда ҳисобга олиниши керак бўлган кўплаб хавф-хатарларни ҳам
ўз ичига олади.
48
3. Ўқувчиларнинг рақамли маданиятини шакллантириш.
4. Миллий таълим дастурларни яратиш.
Do'stlaringiz bilan baham: