Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:
1.
Қамбарова Д. Баркамол авлод тарбияси – таълим
самарадорлигини
оширишнинг
муҳим
омили
сифатида.
-
https://cyberleninka.ru/article/n.
2.
Жалолов А. Мустақиллик масъулияти. – Т.Ўзбекистон, 1996
й.- 131-б.
3.
Ҳасанбоев Ж., Тўрақулов Х., Ҳайдаров М., Ҳасанбоева О.,
Усманов Н. Педагогика фанидан изоҳли луғат (қайта ишланган
нашри). - т.: 2009 й. – 153-б.
4.
https://daryo.uz/k/2021/03/28/gumanitar-fanlar-bolmasa-tanqidiy-
fikrlay-olmaymiz/
ФАНЛАРАРО ЎЗАРО БОҒЛАНИШ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ОМИЛИ СИФАТИДА
Ходжамбердиев М. - Андижон давлат университети доценти,
к.ф.н.
Аннотация:
ушбу мақолада фанлараро ўзаро боғланишнинг
ўзига хос хусусиятлари очиб берилган бўлиб,ундан бошланғич
синфлар табиат ва география дарсларида фойдаланиб, бизни ўраб
олган табиат ҳақида яхлит,тизимлаштирилган,якунланган билимлар
бериш масалалари кўриб чиқилган.
Аннотация:
в данной статье рассматрывается вопросы
межпредметных связей. Даны некоторые вопросы межпредметных
связей при изучунии прироведении для начальных классах
Фанлараро ўзаро боғланишни тадқиқ қилиш бўйича қатор
мақола ва диссертациялар ҳимоя қилинган бўлиб, бу ишларда
унинг мазмун моҳиятини очишга ҳаракат қилиб кўрилган.
Масалан, фанлараро ўзаро боғланиш бу ўқувчиларда табиат
ходисаларининг ўзаро боғлиқлиги ҳақидаги материалистик
52
тушунчани шакллантириш воситасидир (В.П.Шуман), фанлараро
ўзаро боғланиш таълим мазмунининг ўзига хос конструкцияси,
шунингдек, билимлар қўшилиши (интеграция)нинг дидактик
воситаси ҳисобланади (Н.С.Антонов), “фанлараро ўзаро боғланиш
дастур материалини чуқур ўзлаштириш –ўқитувчи ваўқувчи
ишининг тизими бўлиб, бунда ўқувчиларнинг билим олиш
жараёнида бир-бирига яқин предметларнинг мазмунидан
фойдаланилади (П.Г. Кулагин).
Фанлараро узаро боғланиш ўқувчиларнинг билиш фаолиятини
фаоллаштиради, ўқувчиларни ҳар томонлама ривожланишига ёрдам
беради, фанларнинг турли соҳалари бўйича дунёқарашини
кенгайтиради, энг асосийси табиат ва жамият ходисаларини
тушунишда диалектик ёндошишини шакллантиради.
Фанлараро
ўзаро
боғланиш-
таълим
мазмунининг
хусусиятларидан
бири
бўлиб,
ўқув
дастурларининг
мувофиқлаштиради ва таълим жаранида тизимлилик тамойилида
намоён бўлади.
Фанлараро ўзаро боғланишни амалга ошириш дидактик шарт-
шароит ҳисобланиб, биринчидан, ўқув материали мазмунига илмий
тушунчалар, қонунлар, назариялар моҳиятини очиб бериш
мақсадида, иккинчидан уларни таълим методларида (кузатиш, ўқув
тажрибалари ва бошқалар), шунингдек ўқувчилар билимини бир
фандан бошқасига кўчишида ва қўлланилишида мақсадли ва кетма-
кет киритилади.
Кўпчилик фанлараро ўзаро боғланишни тадқиқ қилаётган
олимлар вақтга боғлиқ равишда қуйидагича синфлашни таклиф
қиладилар.
1) Ўзидан олдинги фанлараро боғланиш- бу боғланишда бир-
бирига яқин бўлган предметлардан олган аввалги билимларни
эслаб тикланади.
2)Ёндош фанлараро ўзаро боғланиш -бу боғланишда бир-бирга
яқин бўлган предметларнинг бўлимлари ва мавзулари тушунчалари
бир вақтнинг ўзида ёки яқин бўлган вақтда боғланади.
3) Келажакда (бўлажак) фанлараро ўзаро боғланиш.
Ҳозирги вақтда бошланғич мактабларда фанлараро боғланиш
ҳақида жуда ҳам кўп мунозаралар мавжуд. Фанлараро ўзаро
боғланишнинг мақсади бошланғич синфлардаёқ табиат ва жамият
ҳақида яхлит тасаввурлар асосини яратиш ва улар қонунларини
ривожлантириш
ҳақида
мустақил
муносабатларини
53
шакллантиришдан иборат бўлади. Мана шунинг учун ҳам кичик
мактаб ёшдаги ўқувчилар учун нарсалар ва ҳодисалар турли
томондан мантиқ ва эмоционал нуқтаи назаридан кўриш мумкин
бўлади.
Фанлараро ўзаро боғланишни дидактик нуқтаи- назардан, яъни
дидактиканинг асосий муаммоси –таълим мазмуни асосида кўриб
чиқиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Биз
бошланғич
синф
ўқувчиларига
ўқитилаётган
табиатшунослик предметининг мазмуни келажакда юқори синфларда
ўқитиладиган физика, биология, астрономия, география фанларининг
асоси эканлигини кўриб ўтамиз.
Бу фаннинг асосий вазифаси- табиат қонунларининг билиш
ҳисобланади. Шунга мос ҳолда мактабнинг предмети физика, кимё
ва бошқа фанларнинг асоси ҳисобланиб ўзининг мазмунида
табиатда объектив боғланишларни акс эттиради.
Бошланғич 3-синф Табиатшунослик дарсларининг мазмун-
моҳиятини келажакда ўтиладиган фанларнинг тушунча, қоида,
назариялари асосида тушунтира бориб, ўқувчиларга атрофлича яхлит
тизимли билимлар бериш мумкинлигини кўриб ўтамиз.
1. 3-синф табиатшунослик дарсларининг мазмун-моҳиятини
ўқувчиларга экология фанининг тушунчалари асосида табиат билан
эҳтиётлик билан муносабатда бўлишда инсоннинг роли кўрсатилиб,
бизни ўраб олган атроф-муҳит табиат таркибига кирган тупроқни,
ўсимликларни, ҳайвонларни, сув ва ҳавони асраш кераклигини
тушунтириб берилади.
Чиқиндилар билан сувни ифлослантирмаслик, дарахт
баргларини
ёқиб
ҳавони
ифлос
қилмаслик,
дарахтларни
синдирмаслик, завод ва фабрикалар тутунлари таркибидаги зарарли
моддаларни ютиб қолувчи қурилмалардан фойдаланиш,
автомобиллардан чиқаётган зарарли тутунларни миқдорини
камайтириш. Дарахт ва баргларни ёқмасдан чиқиндиларга кўмиш
кераклигини айтиб ўтиш керак.
2.
Фойдали
қазилмалар
мавзусини
ўқувчиларга
тушунтиришда кимё фанининг тушунчалари: кимёвий элементларва
моддалар: ер юзида ва остида олтин, кумуш, мис, алюминий, темир,
гранит, мармар каби қазилмалар борлиги тушунтириб ўтилади.
3.География билан боғлиқ равишда мамлакатимиз худудида
жойлашган конлар, фойдали қазилмалар ва уларнинг қаерда
жойлашганлигини кўрсатиш мумкин:
54
Навоийда - олтин,кумуш
Қорақолпоғистонда- ош тузи
Андижонда –оҳактош
Сурхондарёда- тошкўмир
Самарқанда-мармар
Бухоро- нефть, газ
Наманганда- нефть
Тошкент вилояти-мис
4.Ботаника фани билан боғланишда
А) ўсимликлар-ялпиз, қоқиўт, шувоқ, ажриқ, сачратқи,
айиқтовон.
Б) дарахт,бута, боғ, хиёбон, ўрмон ҳақида тушунчага бўлади
В) ғўза, пахта ва ундан қандай маҳсулотлар олиш
мумкинлигини билиб оладилар.
Д) бегона ўтлар-зарпечак, ғумай, шўра, мачин
Ж) сабзавот экинлари: картошка, сабзи, карам, помидор,
қулпунай
З) полиз экинлари тарвуз, қовун, бодринг, қовоқ
К)мевали дарахтлар: олма, ўрик, шафтоли, нок, олхўри, олча,
гилос,бехи, хурмо, бодом
Л) мевали бута ўсимликлари анор, анжир, ток, малина, хандон
писта
М)манзарали ўсимликлар тол, чинор,оқ қайин, эман, каштан ва
бошқалар
Н) гуллар атиргул, чиннигул,гладиолис
О) доривор ўсимликлар ялпиз,жағ-жағ, исириқ, кашнич,
наъматак, маймунжон.
П) тут дарахти-ипак қурти
5.Зоология билан-
а) зараркунанда хашоратлар коларада қўнғизи, карам капалаги
б)фойдали хашоратлар : асалари, хонқизи, чумоли, ўргимчак
в)қушлар:
хашоратхўр
қушлар:
читтак,
жиблажибон,
сассиқпўпишак, чуғурчуқ, каккликқуш,сўфитўрғай
г) уй парандалари: товуқ, ўрдак, ғоз, курка
д) уй ҳайвонлари: қорамол, қўй, от, эчки
е)балиқлар :кит, акула, дельфин,пингвин
ж) бақа, қурбақа
6.Тиббиёт билан боғлиқлиги
55
А) одам танасининг тузилиш : юрак, ўпка, қандай нафас оламиз,
тоза ҳаво- тоза ўпка
В) овқатланишнинг аҳамияти
Г) чекишнинг таъсири
Д) спиртли ичимликлар таъсири
Е) гиёҳванд моддалар таъсири
Юқоридагилардан,
бошланғич
синф
ўқувчиларига
табиатшунослик дарсларида келажакда ўтиладиган фанларнинг
тушунча, қоида, назарияларидан фойдаланиб, таълим жараёнининг
мазмунини ортириш асосида дарс ўтилиб, уларда теварак атроф
табиат ҳақида яхлит, тизимлаштириган , билимлар беришга имконият
яратилади ва уларда кенг қамровли дунёқараш шаклланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |