5-мавзу. Фалсафанинг метод, конун ва категориялари Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиши



Download 123 Kb.
bet21/40
Sana26.04.2022
Hajmi123 Kb.
#582098
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40
Bog'liq
5 - mavzu (1) (1)

Меъёр - предмет борлиғининг чегараси. У миқдор ва сифатнинг шундай бир бирлигики, бунда муайян сифат фақат муайян миқдор билан боғлиқ. Меъёр – бу миқдор кўрсаткичлари ёки ўзгаришларининг тегишли сифат мавжуд бўлиши мумкин бўлган муайян оралиғи ҳамдир. Меъёр – бу шундай бир чегараки, унда миқдор ўзгаришлари нарсанинг сифатига путур етказмайди. Гегель фикрича, «Ҳамма нарса ўз меъёрига эга, яъни миқдор жиҳатидан аниқдир»3. Масалан, водород пероксиди ва сув бир-биридан молекулалардаги кислород атомларининг миқдорига кўра фарқ қилади. Ҳуқуқий, ахлоқий ва эстетик ҳодисалар тавсифида меъёр тушунчаси нормативлик хусусиятини касб этади. «Айнан «кўпроқ» ва «камроқ» орқали енгилтаклик меъёри бузилади ва бутунлай бошқа нарса – жиноят намоён бўлади, айнан «кўпроқ» ва «камроқ» орқали адолат ҳақсизликка, фазилат нуқсонга ўтади»4. Масалан, ҳуқуқда қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва жазо чораси ўртасидаги мувофиқликка риоя этилади. Меъёр тушунчасида миқдор ва сифат хоссаларининг ўзаро алоқаси акс этади. Табиатда кузатиладиган нарсаларнинг бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтиши дунё эволюциясининг муҳим ва кенг тарқалган механизмларидан бирини акс эттиради. Меъёр тушунчаси эволюция тенденцияларини аниқлаш, турли тизимларнинг ўтмиши ва келажаги хусусида гипотезалар тузиш имконини беради. Миқдор сифат жиҳатидан бир жинсли ҳодисаларнинг муайян объектив кўрсаткичи бўлиб, у мазкур ҳодисаларнинг катталигини, мавжудлик муддатини ва умуман ҳодиса ёки унинг айрим томонлари ривожланишининг фаоллик даражасини тавсифлайди.
Шундай қилиб, нарса ва ҳодисалар сифат ва миқдор хусусиятларига эга бўлади. Аммо нарсалар ва ҳодисаларнинг бу томонлари ўртасида узвий алоқа мавжуд эмасдек, уларнинг бири иккинчисига боғлиқ эмасдек бўлиб туюлиши мумкин. Лекин амалда бундай эмас. Миқдор ва сифат ўртасида диалектик алоқа мавжуд: муайян сифатни акс эттирмайдиган миқдор мавжуд эмас ва шу билан бир вақтда миқдорсиз сифат ҳам йўқ. Мазкур сифатга қўшимча тарзда доим қандайдир эмас, балки муайян миқдор жавоб беради. Биз, масалан, узунлиги Амударё устида қурилган кўприкнинг узунлигига тенг бўлган столни кўрмаганмиз. Шунингдек оёқларининг узунлиги 5 м бўлган одамни тасаввур қилиш ҳам қийин. Шундай қилиб, ҳар қандай сифат фалсафада меъёр деб аталадиган миқдор чегарасига эга бўлади. Миқдорнинг меъёр доирасида ўзгариши сифатнинг ўзгаришига сабаб бўлмайди, лекин меъёрдан ошганда нарса ўзининг аввалги моҳиятини йўқотади. Миқдор ва сифат ўзгаришларининг бундай ўзаро таъсирига кўп сонли далилларни келтириш мумкин. Масалан, жисмнинг тезлиги секундига 1000, 2000, 7910 метр бўлса, у ерга йиқилади. Агар жисмнинг тезлиги атиги бир бирликка оширилса ва у секундига 1911 метрга етказилса, жисм Ердан кўтарилади ва унинг йўлдошига айланади. Демак, миқдор ўзгаришлари, агар улар меъёр доирасида юз берса, сифатни бутунлай ўзгартирмайди. Бироқ, агар бу ўзгаришлар меъёр чегарасидан четга чиқса, ўзининг муайян миқдори ва ўз меъёрига эга бўлган янги сифат вужудга келади.
Миқдор ва сифат ўзгаришларининг ўзаро боғлиқлиги ҳақидаги қоида умумий аҳамият касб этади. У атроф борлиқнинг барча нарсалари ва ҳодисаларига нисбатан ўринли, яъни диалектика қонуни кучига эга. У қуйидагича таърифланади: миқдор ва сифат ўзгаришларининг бир-бирига ўтиши қонуни нарсанинг миқдор ва сифат томонларининг шундай бир ўзаро алоқасини акс эттирадики, унинг таъсирида миқдор ўзгаришлари меъёр чегарасидан четга чиқиб, албатта туб сифат ўзгаришларига сабаб бўлади, бу сифат ўзгаришлари эса, ўз навбатида, янги миқдор кўрсаткичларига олиб келади. Бу қонунга мувофиқ ривожланиш бир-биридан фарқ қиладиган, лекин ўзаро боғланган икки босқич – узлуксизлик ва узлуклиликнинг бирлиги сифатида юз беради. Ривожланишда узлуксизлик – бу жуда суст, кўзга кўринмас миқдор ўзгаришлари босқичи. Ривожланишда узлуклилик сакраш деб аталади.
Сакраш-бу бир сифатнинг бошқа сифатга айланиш вақти, шакли, усули, миқдор ўзгаришларининг узлуксизлиги, босқичма-босқичлигидаги узилишдир. Масалан, сакраш-бу Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши, ҳайвонлар дунёсидан инсоннинг ажралиб чиқиши, бир ижтимоий тузум ўрнига бошқа ижтимоий тузум келиши, буюк илмий ва техникавий кашфиётлардир. Ҳар қандай сакраш ривожланишда ўтиш даврини тавсифлайди. Ўз табиатига кўра у доим зиддиятлидир, чунки янгининг туғилишидан ҳам, эскининг қаршилигидан ҳам далолат беради.
Сакрашларнинг шакллари ранг-баранг бўлиб, ривожланаётган ҳодисанинг табиати, шунингдек унда сифат ўзгаришлари юз бераётган конкрет шароит билан белгиланади. Сакрашлар:
1) ўзгаришнинг давомлилигига кўра (жадал, суст);
2) ўзгариш шаклига кўра (бир карра, кўп карра);
3) ўзгаришнинг чуқурлик даражасига кўра (қисман, тўлиқ);
4) ўзгаришнинг йўналишига кўра (прогрессив, регрессив, йўналишсиз) фарқ қилади.
Сакрашларни таҳлил қилиш чоғида «эволюция», «инқилоб», «ислоҳот» каби атамалар айниқса муҳим аҳамият касб этади. «Эволюция» тушунчаси кенг ва тор маъноларда қўлланилади. Кенг маънодаги «эволюция» аста-секин ривожланиш жараёни бўлиб, у миқдор ўзгаришларинигина эмас, балки сифат ўзгаришлари, шу жумладан инқилобларни ҳам ўз ичига олади. Тор маънода «эволюция» деганда инқилобдан, унинг тайёрланишидан олдинги давр тушунилади. «Инқилоб» тушунчаси ижтимоий ҳодисаларни тавсифлаш учун ишлатилади ва жамиятни аста-секин эмас, балки тубдан ўзгариш ясайдиган сакрашдир. Ислоҳот жамият ҳаётининг бирон-бир муҳим томонини ўзгартириш бўлиб, бунда унинг иқтисодий ва давлат тартиби асослари сақланиб қолади.
Шундай қилиб, миқдор ва сифат ўзгаришларининг бир-бирига ўтиши қонуни, ривожланишнинг умумий қонуни сифатидаги мазмуни ҳақида яхлит тасаввур ҳосил қилиш имконини берадиган «сифат», «миқдор», «меъёр», «сакраш» категориялари ёрдамида муайянлаштирилади. Мазкур қонун бутун борлиқнинг ривожланиши, ҳаракати ва ўзгариши қандай, қай тарзда юз беради, деган саволга жавоб бериб, объектив воқеликнинг ҳар қандай соҳасида янги сифатга ўтишнинг ички механизмини ёритади. Кўриб чиқилган қонунлар ривожланиш манбаи ва унинг механизмини ёритиб берса, инкорни-инкор қонуни – ривожланишнинг умумий тенденциясини, унинг йўналишини акс эттиради.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish