5-мавзу. Фалсафанинг метод, конун ва категориялари Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиши


Фалсафа қонунларининг ўзаро алоқадорлиги



Download 123 Kb.
bet23/40
Sana26.04.2022
Hajmi123 Kb.
#582098
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40
Bog'liq
5 - mavzu (1) (1)

Фалсафа қонунларининг ўзаро алоқадорлиги. Диалектиканинг асосий қонунлари ягона ривожланиш жараёнининг турли жиҳатларини тавсифлаб, алоҳида-алоҳида эмас, балки узвий диалектик бирликда амал қилади. Масалан, миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши ва бунинг акси зиддиятни ҳам, диалектик инкорни ҳам ўз ичига олади. Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши миқдор-сифат муносабатларини ва инкорни-инкорни ўз ичига олади. Худди шунингдек инкор жараёнида ягонанинг эски ва янгига иккиланиши, уларнинг ўртасида қарама-қаршилик, шунингдек миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши юз беради. Бошқача қилиб айтганда, моддий дунёнинг ягоналиги қонунлар амал қилишининг умумийлигини назарда тутади. Аммо шуни эътиборга олиш лозимки, диалектика қонунлари бир вақтда амал қилганда, уларнинг ҳар бири нисбатан мустақил бўлади, зеро ривожланиш моҳиятининг муайян жиҳатини (манба, механизм, йўналиш) акс эттиради, ривошланишнинг зарурий шарти сифатида тавсифланади, ўз мавжудлигининг аввалги шаклларини инкор этмайдиган ривожланиш бўлиши мумкин эмас. Инкор ҳаракатида ривожланишга монелик қиладиган нарсаларнинг рад этилиши, йўқ қилиниши юз беради. Умуман олганда инкор – объектив жараён. Масалан, ҳозирги замон фани маълумотларига кўра, кенгайиб бораётган плазмани йўқ қилиб ташлаган Катта портлашсиз биз яшаётган Олам, унинг галактикалари, юлдузлари ва сайёралари ҳам, инсон ҳам бўлмас эди. Аммо инкорни соф йўқ бўлиш сифатида талқин қилишдан эҳтиёт бўлиш лозимлигини Гегель ҳам, бошқа файласуфлар ҳам қайд этади. Бундай инкор «беҳуда», метафизик инкор деб эътироф этилади. У табиатда ҳам, жамиятда ҳам мавжуд. Лекин оддий йўқ бўлиш жамиятни ортга улоқтириб ташлайди, холос. Ваҳоланки, тарих култепасида жўяли бир нарса юзага келиши мушкул.
Диалектик инкор ривожланиш омили ҳисобланади, чунки у бартараф этишни ўз ичига олади. Гегель фикрича, бартараф этиш «икки хил маъно касб этади: у асраш, сақлаб қолишни ва айни вақтда тўхтатиш, чек қўйишни англатади»5. Гегель талқинида инкор ривожланиш омили сифатида яшаш қобилиятини йўқотган нарсани йўқ қилиш ва эришилган ривожланишни сақлашни назарда тутади. Масалан, А.Эйнштейн янги ва эски назарияларнинг ўзаро нисбатини шундай тавсифлайди: «Янги назария эски назария ютуқларини четга чиқариб ташлайди, деб ҳисоблаш тўғри бўлмайди. Янги назария эски назариянинг афзалликларини ҳам, камчиликларини ҳам намоён этади ва бизга эски тушунчаларга теранроқ нуқтаи назардан баҳо бериш учун имконият яратади. Биз эски назария ўринли бўлган соҳада далиллар ўрганилаётганда ҳар сафар ундан фойдаланишимиз мумкин»6. Аммо ҳар қандай ҳодиса яхлит бўлгани боис, бартараф этиш ҳақидаги масаланинг қўйилиши мавхум хусусият касб этади. ХIХ аср фалсафий таълимотларида бартараф этишнинг табиат ва тарихдаги кўринишларини эришилган ютуқларни ўзгартирилган ҳолда сақлаш сифатида ёритиб, бу тушунчани тўлдиради. Янгилик ва эскиликнинг ички зиддиятларига чек қўйиш сифатидаги ўз-ўзини инкор диалектик инкорнинг муҳим хусусияти бўлиб, бу ривожланишнинг ҳужумкорлигини белгилайди. Бу қонун диалектиканинг бошқа қонунларини умумлаштиради, уларни синтез қилади.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish