5-мавзу. Фалсафанинг метод, конун ва категориялари Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиши



Download 123 Kb.
bet19/40
Sana26.04.2022
Hajmi123 Kb.
#582098
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   40
Bog'liq
5 - mavzu (1) (1)

Зиддиятларнинг турлари. Зиддиятларнинг бутун ранг-баранглиги турли асосларга кўра таснифланади. Хусусан,
1) намоён бўлиш шаклига кўра – ички ва ташқи зиддиятлар;
2) ривожланишдаги ролига кўра – асосий ва иккинчи даражали зиддиятлар;
3) вужудга келиш хусусиятига кўра – зарурий ва тасодифий зиддиятлар;
4) жамиятдаги типига кўра – антагонистик ва ноантагонистик зиддиятлар фарқланади.
Асосий зиддиятлар структуранинг қарама-қарши томонлари ўртасида, иккинчи даражали зиддиятлар эса – боғловчи бўғинлар ўртасида юзага келади. Асосий зиддиятлар сифатли, муҳим ва зарурдир. Асосий зиддиятларсиз предмет, унинг сифат жиҳатидан муайянлиги ва яхлитлиги мавжуд бўлмайди. Иккинчи даражали зиддиятлар тасодифий хусусият касб этади, уларнинг борлиги ёки йўқлиги предметнинг сифатини ўзгартирмайди. зарурий зиддиятлар – бир лаҳзалик зиддиятлардир: улар ички ёки ташқи, асосий ёки иккинчи даражали бўлиши мумкин. Масалан, инсон ҳаёти қил устида турадиган автомобиль ҳалокати юз берган пайтда барча ички зиддиятлар (психологик конфликтлар, стресслар ва физиологик патологиялар) иккинчи даражали аҳамият касб этади.
Борлиқнинг ичдан зиддиятлиги – объектив ҳодиса, табиат ва жамиятнинг асосий ва умумий хоссасидир. Ҳар бир инсон ҳаётига келсак, у зиддиятлар билан ҳар куни тўқнаш келади, қарорлар қабул қилади, баҳолар беради, ўз қилмишларидан пушаймон бўлади, кўпинча йўл қўйган хатоларидан афсус чекади. Ҳар қандай воқеа, вазият, тахминнинг ички зиддиятларини кўриб, ўзи қабул қилаётган қарорларнинг ижобий ва салбий томонларини тарозига солиш тафаккурнинг етуклик белгисидир.
Бизни қуршаган дунёда зиддиятлар жуда серқирра; уларни турли асосларга кўра таснифлаш одат тусини олган
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб шуни қайд этиш мумкинки, диалектик зиддиятлилик қонуни барча нарсалар, тизимлар, ҳодисалар ва жараёнлар ички зиддиятлар, қарама-қарши томонлар ва теденциялар билан тавсифланишини назарда тутади. Уларнинг ўзаро алоқаси, улар ўртасидаги «кураш» ўзгариш ва ривожланиш манбаи ҳисобланади, зиддиятларнинг кучайишига сабаб бўлади. Бу зиддиятлар охир-оқибатда муайян босқичда эскининг йўқолиши ва янгининг вужудга келиши билан ечилади.
Диалектика тизимида бу қонуннинг марказий ўрни нима билан белгиланади? Биринчидан, бу қонун ҳар қандай ҳаракат ва ривожланиш манбаини ёритади, яъни ривожланиш назариясининг энг муҳим саволларига жавоб беради. Иккинчидан, бу қонун диалектиканинг қолган барча қонунлари ва категорияларининг асоси ҳисобланади. Кўрсатилган қонунлар ва категорияларнинг ҳар бирида биз бирлик ва кураш муносабати билан боғлиқ бўлган қарама-қаршиликларга дуч келамиз. Учинчидан, диалектик зиддиятлилик қонуни ягонани тафаккурда иккилантириш ва унинг қарама-қаршиликларини уларнинг таҳлилини синтез билан бирлаштириш орқали ўрганишни талаб қилиб, билиш диалектик методининг бош мазмунини белгилайди.
Ривожланиш манбаини ёритувчи диалектик зиддиятлилик қонунидан фарқли ўлароқ, миқдор ва сифат ўзгаришларининг бир-бирига ўтиши қонуни ривожланиш жараёнининг механизмини ёритади, у қай тарзда ва қандай шаклларда амалга оширилишини кўрсатади (Бу қонуннинг хусусиятини, у қандай намоён бўлиши ва амал қилишини аниқлаш учун унинг асосий тушунчалари: сифат, миқдор, меъёр, сакрашнинг мазмунини ёритиш талаб этилади.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish