5-мавзу. Фалсафанинг метод, конун ва категориялари Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиши


Қарама-қаршиликлар бирлиги қонуни



Download 123 Kb.
bet16/40
Sana26.04.2022
Hajmi123 Kb.
#582098
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40
Bog'liq
5 - mavzu (1) (1)

Қарама-қаршиликлар бирлиги қонуни.Қарама-қаршилик – нарсалар ва ҳодисалардаги бир-бирини тақозо қилувчи ва бир-бирини истисно этувчи томонлар, хоссалар, тенденциялар, жараёнларни акс эттирувчи фалсафий категория (ассимиляция – диссимиляция, ўзгарувчанлик – туғмалик, ишлаб чиқариш – истеъмол қилиш, яхшилик – ёмонлик ва ш.к.). Қарама-қаршиликлар – ўзаро боғланишли бўлган тушунчалар. Турли жиҳатлардан олинган тақдирда, улар ўзаро бирликни ташкил этмайди ва бир-бирига зид бўлмаслиги мумкин.
Қарама-қаршиликлар ўртасида икки хил муносабат мавжуд: ягоналик муносабати ва қарши ҳаракатга доир муносабат. (қонуннинг классик таърифида «кураш» атамаси ишлатиладики, у қонуннинг моҳиятини соддалаштиради, чунки мазкур атама кўпроқ жамиятга тегишлидир.)
Қарама-қаршилик бирлиги нима?Биринчидан, қарама-қаршиликлар бирлиги – бу уларнинг узвийлиги. Ҳар бир қарама-қаршилик бошқа бир қарама-қаршиликнинг мавжудлик шарти ҳисобланади. Улар алоҳида-алоҳида мавжуд бўлиши мумкин эмас (агар қарама-қаршиликлардан бири йўқ бўлса, уларнинг иккинчиси ҳам йўқ бўлади). Иккинчидан, қарама-қаршиликлар бирлиги улар бир-бирини тақозо этган ва бир-бирига ўтган ҳолдагина муайян мазмун касб этади. Ҳар қандай қарама-қаршилик ўзида мавжуд бўлмаган, лекин бошқа қарама-қаршиликда мавжуд бўлган жиҳатга муҳтож бўлади. Улар бир-бири билан ўзаро таъсирга киришади. Қарама-қаршиликлар бир-бирига таъсир кўрсатиш орқали бир-бирига ўтади. Бу қарама-қаршиликлар маконда бир-биридан ажратилган, турли жинсли ҳодисалар сифатида мавжуд бўлмаслигини, уларнинг ҳар бири ўзида бошқасининг муайян жиҳатини мужассамлаштиришини англатади (масалан, ўқув жараёни ўқитувчи ва талаблар мавжудлигини назарда тутади).
Қарама-қаршиликларнинг қарши ҳаракат («кураш»)га доир муносабати нима? Қарама-қаршиликлар бир-бирини тақозо этар ва ривожланар экан, бири бошқасига «бепарво» бўлмайди, балки бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатади. Уларнинг ўртасида қарши ҳаракат, кураш боради. Унинг моҳияти ягоналикка барҳам беришдан иборат. Қарама-қаршиликларнинг ҳар бири иккинчисини ўзидан итариб чиқаради, ундан халос бўлишга ҳаракат қилади. Шундай қилиб, қарама-қаршиликлар кураши қарама-қаршиликлар бир-бирини инкор этган, бир-бирини истисно қилган ҳолда юз беради.
Қарама-қаршиликлар бирлиги нарсанинг барқарорлигини акс эттиради ва нисбий, ўткинчи ҳисобланади. Қарама-қаршиликларнинг кураши мутлақ хусусият касб этади, у ҳеч қачон тўхтамайди.
Зиддиятлар – нарса ёки ҳодиса қарама-қарши томонларининг бир-бирини истисно этиш ва бир-бирига ўтиш муносабатларидир. Зиддиятлар борлиқнинг барча ҳодисалари ва жараёнларига хос бўлиб, ўзгариш ва ривожланишнинг манбаи, ҳаракатлантирувчи кучи сифатида амал қилади. Айни шу сабабли зиддият диалектик зиддиятлилик қонунининг моҳиятини ёритиб берувчи бош категория ҳисобланади. Зиддият – бу қарама-қаршиликлар муносабатигина эмас, балки уларнинг тарқалиш жараёни ҳамдир. Шу туфайли ҳам, Гегель ғояларига асосланиб, зиддият тарқалишининг қуйидаги босқичлари (фазалари) фарқланади: айният, тафовут, қарама-қаршилик, зиддият ва асос (яъни зиддиятнинг ечилиши).

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish