Алоқаларнинг таснифи ва хусусияти
Алоқаларнинг асосий турлари
|
Алоқаларнниг хусусиятлари
|
Материянинг асосий турларига ва унинг ҳаракат шаклларига хос бўлган алоқалар
|
Материя мавжудлигининг асосий шаклларига хос бўлган алоқалар
|
Қонун, ҳодисани белгилайдиган алоқалар
|
Қонун, ҳодисани белгиламайди-ган алоқалар
|
Ижтимоий
|
Моддий-энергетик
|
Маконга доир
|
Ички
|
Ташқи
|
Биологик
|
Вақтга доир
|
Муҳим
|
Аҳамиятсиз
|
Кимёвий
|
Структуравий
|
Зарурий
|
Тасодифий
|
Физик
|
Информацион
|
Генетик
|
Барқарор
|
Беқарор
|
Механик
|
Сабабий
|
Умумий
|
Якка
|
Функционал
|
Алоқалар қуйидаги жиҳатлар билан тавсифланади. Биринчидан, улар объектив хусусият касб этади, яъни одамлар онгидан қатъий назар, объектив қонуният сифатида мавжуд бўлади.
Иккинчидан, алоқалар универсалдир, чунки ҳамма жойда ва ҳар доим, барча ҳодисаларда, барча даражалар ва босқичларда намоён бўлади.
Учинчидан, ўзаро алоқа ўзининг моҳияти ва табиатига кўра серқиррадир, зеро ҳар бир предмет, ҳар қандай ҳодиса бошқа ҳодисалар билан минглаб ришталар воситасида боғланади, бу алоқа моддий ва маънавий дунё ҳодиса ва жараёнлари ўртасидаги муносабатларнинг охири кўринмайдиган тармоғи билан тавсифланади.
Тўртинчидан, реал алоқалар ўз хусусияти, чуқурлик ва мураккаблик даражаси, намоён бўлиш шаклларига кўра чексиз даражада ранг-барангдир. Диалектика борлиқнинг ранг-баранг алоқаларини таҳлил қилишга нисбатан дифференциациялашган ёндашувни назарда тутади. Бунда у қуйидаги алоқаларни фарқлайди:
- материянинг асосий турларига ва унинг ҳаракат шаклларига хос бўлган алоқалар (механик, физик, кимёвий, биологик, ижтимоий боғланишлар);
- материя мавжудлигининг асосий шаклларига хос бўлган алоқалар (маконга доир, вақтга доир, структуравий, генетик, сабабий, функционал боғланишлар).
Аммо алоқаларнинг кўп сонли конкрет шакллари орасида диалектикани борлиқнинг барча ҳодисалари ва жараёнларида намоён бўлувчи ўзига хос алоқалар (боғланишлар хусусияти) қизиқтиради. Алоқаларнинг бундай шакллари қаторига ички ва ташқи алоқалар; муҳим ва аҳамиятсиз алоқалар; зарурий ва тасодифий алоқалар; барқарор ва беқарор алоқалар; умумий ва якка алоқалар киради.
Ривожланишда бу алоқаларнинг роли бир хил эмас: уларнинг айримлари ёрдамида предмет ўз табиатини рўёбга чиқаради, яъни улар бош ролни ўйнайди, бошқа алоқалар эса иккинчи даражали аҳамият касб этади. Шунга мувофиқ «қонун алоқа демак» деган ибора пайдо бўлган. Бу тўғрими? Тўғри, агар қонун – бу ҳар қанақанги алоқа эмас, деб қўшимча қилинса. Қандай алоқа қонун ҳисобланади? Қонун деб, бир қанча зарурий белгиларга эга бўлган ўзаро алоқага айтилади.
- Алоқанинг объективлиги. Бу ерда гап бугун қабул қилиниб, эртага бекор қилинадиган юридик қонунлар ҳақида бораётгани йўқ. Энергия ва модданинг сақланиш қонунлари ёки бутун олам тортишиш қонуни ҳақида гапирадиган бўлсак, биз уларни бекор қилишимиз ёки уларнинг амал қилишини онгли равишда тўхтатишимиз мумкин, деб айтиш ақлга сиғмайди.. Демак, қонуннинг муҳим белгиси нарсаларнинг объектив ҳолатини, нарсалар ва ҳодисалар ўртасидаги объектив алоқани акс эттиришида намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |