5-мавзу. Фалсафанинг метод, конун ва категориялари Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиши



Download 123 Kb.
bet13/40
Sana26.04.2022
Hajmi123 Kb.
#582098
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40
Bog'liq
5 - mavzu (1) (1)

- Алоқанинг муҳимлиги. Муҳим алоқа – бу нарсанинг мавжудлигини, унинг ҳаракати ва ривожланишини белгиловчи боғланиш. Айтайлик, элементларнинг даврий қонуни атом оғирлиги, атом ўзагининг заряди ва элементларнинг кимёвий хоссалари ўртасидаги муҳим алоқани акс эттиради;
- Алоқанинг зарурийлиги. Зарурий алоқа – бу муайян шароитда зарурий тарзда намоён бўлувчи боғланиш. Масалан, физикада маълум бўлган ўтказгич қаршилигининг ўтказгич таркиби, унинг узунлиги ва кўндаланг кесимининг юзига боғлиқлиги қонуни ўтказгичда электр токи ўтган ҳар бир ҳолда зарурий тарзда намоён бўлади, чунки у ўтказгич қайси моддадан ясалган бўлса, шу модданинг табиати, унга хос бўлган объектив хусусиятлар билан белгиланади;
- Алоқанинг барқарорлиги. Барқарор алоқа – бу ишончли тарзда сақланадиган алоқа. У материя ҳаракатининг тегишли шакли (материя ривожланишининг муайян босқичи) ёки тафаккур мавжуд бўлган давр мобайнида, токи бу нарсалар ва ҳодисалар мавжуд экан, амалда мавжуд бўлади;
- Алоқанинг умумийлиги. Алоқанинг умумийлиги шунда намоён бўладики, унга объектив дунёнинг аксарият ёки ҳатто барча нарсалари, ҳодисалари ва жараёнлари бўйсунади.
Тарихийлик тамойили. Ҳар қандай, нарса, жараён мавжудлиги пайдо бўлиш, ривожланиш ва йўқолиш босқичларида намоён бўлади. Масалан Ер тахминан 6 миллиард йил илгари иссиқ газсимон туманликдан пайдо бўлиб, ҳозирги ҳолатига етган. Айни пайтда олимлар қачонлардир Ернинг совиб, ойсимон, совуқ планетага айланишини эътироф этганлар.
Материалистлар тарихийлик тамойилини “оламнинг моддий бирлиги ҳақидаги монистик тамойилга” мослиги учун реалликнинг барча соҳаларида мавжуд деб ҳисоблайдилар. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, тарихийликни мутлоқлаштириш тўғри эмас. Чунки, илгари Ой оддий планета бўлган, ҳозир эса совуқ космик жисм, қутб юлдузининг конфигурацияси 50 минг йил илгари ҳозиргидан бошқача бўлган, инсоннинг жисмоний типи 40-50 минг йил илгари тўлиқ шаклланган. Бунда тарихийлик тўлиқ намоён бўлаётгандек. Бироқ, аслида, табиат, материя абадий, биз унинг фақат муайян фрагментларини, табиат фрагментларининг тарихини қўрамиз холос. Шунинг учун тарихийлик тамойили ҳақида эмас, балки эволюция тамойили ҳақида гапириш тўғрироқ бўлади.
Тарихийлик тамойилининг шакллари турлича. Тарихийликнинг ижтимоий жиҳати ижтимоий тарихнинг қонуниятлиги, унинг тараққиёти қайтарилмас эканлигидан далолатдир. Янги ижтимоий тузилма ва тизимларнинг пайдо бўлиши муқаррар. Ижтимоий ҳаётни ўрганишда тарихийлик тамойили ғояси Ибн Халдун, ар-Розий, Гегел, Шмоллер ижодида акс этган. Методологик жиҳатдан тарихийлик тамойили жамият тараққиётининг у ёки бу босқичидаги яхлитликни, ривожланишнинг истиқболларини баҳолаш имконини беради. Масалан, Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ таълим соҳасида ислоҳотларни амалга оширди. Бу таълим тизимининг илгариги ҳолатидан бутунлай янги ҳолатга ўтишини таъминлади. Мулк соҳасидаги ислоҳотлар эса кишиларнинг мулкка онгли муносабатини шакллантиришга замин тайёрлади. Жамиятнинг тарихий ривожланишида ва тарихийлик тамойилининг амал қилишида тарихий тараққиётни билиш ёки билмаслик муҳим аҳамият касб қилади. Зеро, билиш орқали янги жамиятнинг назарий асослари яратилади, билмаслик эса кўр кўрона фаолият натижасида жамиятни навбатдаги боши берк кўчага олиб киради.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish