Ворислик ҳУҚУҚи амалий қўлланма Baktria press



Download 14,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/109
Sana29.04.2022
Hajmi14,33 Mb.
#592640
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   109
Bog'liq
vorislik-hukuki-amalij-kullanma

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
98
§ 4.5. Имтиёзли ҳуқуқ
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1153-моддасида 
айрим меросхўрларнинг мерос таркибига кирадиган мол-мулкка 
нисбатан имтиёзли ҳуқуқи белгиланган. 
Мерос очилгунга қадар уч йил мобайнида мерос қолдирувчи 
билан биргаликда яшаган меросхўрлар мерос тақсимланишида 
мерос таркибидан уй-жой, квартира ёки бошқа турар жойни
шунингдек уй-жой ашёлари ва рўзғор буюмларини олишда 
имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар.
Мерос қолдирувчи билан мол-мулкка нисбатан умумий мулк 
ҳуқуқига эга бўлган меросхўрлар мерос тақсимланишида мерос 
таркибидан умумий мулк бўлган мол-мулкни асл ҳолида олишда 
имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган 
имтиёзли ҳуқуқлар амалга оширилганда мерос тақсимотида 
қатнашаётган бошқа меросхўрларнинг мулкий манфаатларига риоя 
этилиши лозим. Агар мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш натижасида 
меросни ҳосил қилувчи мол-мулк бошқа меросхўрларга тегишли 
улушларни бериш учун етарли бўлмаса, имтиёзли ҳуқуқни амалга 
ошираётган меросхўр уларга тегишли пул ёки мол-мулк товонини 
тўлаши лозим.


99
§ 4.6. Эгасиз қолган мол-мулк
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1157-моддасига 
кўра, агар қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам меросхўрлар 
бўлмаса ёхуд меросхўрлардан ҳеч қайсиси ворислик ҳуқуқига эга 
бўлмаса ёхуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос 
мол-мулк эгасиз деб ҳисобланади.
Мерос мол-мулк мерос очилган жойдаги маҳаллий давлат 
ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг 
аризаси бўйича мерос очилган кундан эътиборан уч йил ўтганидан 
кейин суднинг қарори асосида эгасиз деб топилади. Мерос мол-мулк, 
агар уни қўриқлаш ва бошқариш билан боғлиқ харажатлар унинг 
қийматидан ошиб кетса, кўрсатилган муддат ўтишидан олдин эгасиз 
деб топилиши мумкин.
Эгасиз мол-мулк у турган жойдаги фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органи мулкига ўтади, бу орган мол-мулкдан воз кечган 
тақдирда давлат мулкига ўтади.
Эгасиз мол-мулкни қўриқлаш ва бошқариш фуқаролик процессуал 
Кодексининг 1144-моддасига мувофиқ амалга оширилади.


ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
100
Мерос мол-мулкни эгасиз деб топиш хақидаги фуқаролик иши ФПК 
298–300-моддаларида назарда тутилган қоидалар бўйича алоҳида иш 
юритиш тартибида кўрилади.
Бундай ишлар юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорининг хулоса 
қисмида эгасиз мол-мулк таркиби ва у кимнинг эгалигига ўтиши 
тўғрисида аниқ кўрсатилиши лозим.
Мерос мол-мулкни эгасиз деб топиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув 
қарори устидан марҳумнинг меросхўри томонидан умумий тартибда 
шикоят берилиши мумкин.



Download 14,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish