Ворислик ҳУҚУҚи амалий қўлланма Baktria press



Download 14,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/109
Sana29.04.2022
Hajmi14,33 Mb.
#592640
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   109
Bog'liq
vorislik-hukuki-amalij-kullanma

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
92
Меросни қабул қилиб олган меросхўрларнинг ёзма аризасига 
кўра ва марҳум эр (хотин)дан кейин хотин (эр)нинг розилиги билан 
мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномада вафот этган эр (хотин)нинг ҳам 
умумий мол-мулкдаги улуши белгиланиши мумкин.


93
Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи 
тўғрисидаги гувоҳнома матнида мол-мулкнинг тўлиқ тавсифи 
кўрсатилади.
Меросни қабул қилиб олган меросхўрлар орасида вояга етмаганлар 
бўлган тақдирда вафот этган шахснинг эри ёки хотинига умумий мол-
мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома вояга 
етмаганларнинг доимий уй рўйхатида турган манзили бўйича васийлик 
ва ҳомийлик органининг ёзма розилиги билан берилади.


ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
94
Эр ёки хотинга уларнинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган 
мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани бериш пайтида улардан 
бирининг ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги далолатнома 
ёзувларидан кўчирма, унинг вафот этган шахс билан никоҳда 
бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат, эр-хотин мулкни никоҳ давомида 
орттирилганликларини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига, 
автомототранспорт воситасига нисбатан берилган эр-хотиннинг 
умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги 
гувоҳномага 
«Ергеодезкадастр» 
давлат 
қўмитаси 
ҳудудий 
бўлинмасида ДЙҲХХ органларида рўйхатга олиниши ҳақида ёзиб 
қўйилиши лозим.
§ 4.2. Меросдан воз кечиш
Меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда 
меросдан воз кечишга ҳақли.
Меросдан воз кечиш меросхўр томонидан мерос очилган жойдаги 
нотариусга ариза бериш орқали амалга оширилади.
Агар ишончномада вакил орқали меросдан воз кечиш ваколати 
махсус назарда тутилган бўлса, меросдан шу тарзда воз кечилиши 
мумкин. Меросдан воз кечиш кейинчалик бекор қилиниши ёки 
қайтариб олиниши мумкин эмас. 
Агар меросхўр васиятнома бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам 
ворисликка чақирилса, у ана шу асосларнинг бири ёки ҳар иккаласи 
бўйича ўзига тегишли бўлган меросдан воз кечишга ҳақли. Бу ҳолда 
меросдан воз кечишга қонунда белгиланган муддатда йўл қўйилади.
Меросхўр улушнинг ортиши ҳуқуқи бўйича ўзига тегишли бўлган 
меросдан, мероснинг қолган қисмига ворисликдан қатъи назар, воз 
кечишга ҳақли. Меросхўр меросдан воз кечганида васиятнома бўйича 
ёки қонун бўйича меросхўрлар жумласидан бўлмиш бошқа шахслар 
фойдасига воз кечаётганини кўрсатишга ҳақли. 
Васият мажбуриятини қабул қилиб олишдан воз кечиш ҳуқуқи 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1149-моддасида 
белгиланган. Мазкур моддага кўра васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ 
олувчи васият мажбуриятидан воз кечишга ҳақли. Қисман воз кечишга, 


95
изоҳотлар билан, шартлар қўйиб ёки бошқа шахснинг фойдасига воз 
кечишга йўл қўйилмайди.
Ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқ айни бир пайтнинг ўзида ҳам 
меросхўр, ҳам васият мажбуриятини қабул қилиб олувчи ҳисобланган 
шахснинг меросдан воз кечиш ҳуқуқига боғлиқ бўлмайди.
Агар васият мажбуриятини қабул қилиб олувчи ушбу моддада 
назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланган бўлса, зиммасига васият 
мажбурияти юклатилган меросхўр бу мажбуриятни бажаришдан озод 
бўлади. 
Меросхўр меросдан воз кечиш учун ўзига берилган муддат 
ўтганидан кейин бундай ҳуқуқни йўқотади. Агар меросхўр мерос 
қолдирилган мол-мулкни эгаллашга амалда киришган ёки уни 
тасарруф этган ёхуд ўзининг ана шу мол-мулкка бўлган ҳуқуқларини 
тасдиқловчи ҳужжатларни олиш учун мурожаат этган бўлса ҳам 
меросдан воз кечиш ҳуқуқини кўрсатилган муддат ўтмасиданоқ 
йўқотади.
Меросдаги мажбурий улушдан воз кечиш ҳеч бир шартсиз бўлиши 
лозим. Бошқа шахслар фойдасига мажбурий улушдан воз кечишга йўл 
қўйилмайди. Бу ҳолатда мерос мол-мулки васиятномада кўрсатилган 
меросхўрларга васиятнома бўйича ўтади.

Download 14,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish