Мерос мол-мулкни қўриқлашга доир ишларни амалга ошириш
жараёнида нотариус ушбу мол-мулкнинг қўриқланишини
таъминловчи қуйидаги чора-тадбирларни кўради:
–
мерос очилган жойни аниқлайди;
–
яшаш жойи маълум бўлган меросхўрларни мерос очилганлиги
ҳақида ва мол-мулкнинг рўйхатга олиниши тўғрисида хабардор
қилади;
–
ўлим фактини тасдиқлаш учун ўлим ҳақидаги гувоҳномани
ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирмани талаб қилади,
гувоҳноманинг нусхаси мерос ишида қолдирилади;
–
мерос мол-мулкни қўриқлашга дастлабки чора-тадбирлар
кўрилган ёки кўрилмаганлигини, агар кўрилган бўлса, унда бу чора-
тадбир ким томонидан кўрилганлигини, мерос қолдирувчининг
мол-мулки турган хона (хоналар) муҳрланганлигини, бу хонанинг
(хоналарнинг) калити кимдалигини аниқлайди;
–
мерос бўлиб қолган мол-мулкни рўйхатга олиш тўғрисида
меросхўрлар ёки бошқа манфаатдор шахсларни хабардор қилади.
Мерос қолдирувчи билан биргаликда яшаб келаётган меросхўрлар
ёки бошқа шахслар ўз хоҳишлари билан рўйхатга олиш учун мол-
мулкни тақдим этган тақдирдагина, нотариус ушбу мол-мулкни
рўйхатга олади.
Агар мерос қолдирувчи билан биргаликда яшаб келаётган
меросхўрлар ёки бошқа шахслар мол-мулкни рўйхатга олишга
85
қаршилик қилишса, нотариус мол-мулкни хатлаш учун тақдим этишдан
бош тортганлик тўғрисида далолатномани тузади ва меросхўрларни
бу ҳақда хабардор қилади, уларга бу масала юзасидан даъво
билан судга мурожаат этиш ёки даъвони таъминлаш мақсадида суд
тартибида мол-мулкни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқларини тушунтиради.
Агар рўйхатга олиш учун жойига чиқилганда рўйхатга олиниши
лозим бўлган мол-мулк мавжуд бўлмаса ва меросхўрлар ёки
бошқа шахслар томонидан олиб кетилган бўлса, нотариус мол-
мулк мавжуд эмаслиги тўғрисида ёки мол-мулк олиб кетилганлиги
тўғрисида далолатнома тузади ва бу ҳақда меросхўрларга ёки бошқа
манфаатдор шахсларга хабар беради, уларнинг бузилган ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш ва мол-мулкни қайтариш талаби билан ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органларга мурожаат этиш ҳуқуқини тушунтиради.
Меросни қабул қилиш ёки ундан воз кечиш ҳақидаги аризалар
нотариуслар ёки шаҳар (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини
раислари (оқсоқоллари) ва Ўзбекистон Республикаси консуллик
муассасаларининг консуллари томонидан тегишли тартибда
шаҳодатлантирилган бўлиши лозим.
Меросхўр шахсан ўзи мерос очилган жойдаги давлат нотариал
идорага келиб, аризани тақдим этган ҳолда унинг имзосининг
ҳақиқийлигини шаҳодатлаш талаб қилинмайди. Бу ҳолда нотариус
меросхўрнинг шахсини аниқлайди ва имзоси ҳақиқийлигини
текширади, бу ҳақда аризага белги қўяди ва шахсини тасдиқловчи
ҳужжатнинг номини, унинг рақамини, қачон ва ким томондан
берилганлигини ва туғилган йилини кўрсатади.
Агарда ариза почта орқали келиб тушган, меросхўрнинг имзоси
ҳақиқийлиги шаҳодатланмаган бўлса ҳам ариза нотариус томонидан
қабул қилинади, меросхўрга эса аризани нотариус ёки шаҳар (қишлоқ,
овул) фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва Ўзбекистон
Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан
шаҳодатлантирилган ҳолда юбориш ёки давлат нотариал идорасига
шахсан келиши ҳақида хабарнома юборилади.
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома беришни сўраб
давлат нотариал идорасига ариза билан мурожаат этган марҳум
эрдан (хотиндан) кейин бева қолган хотинига (эрига) Оила кодексининг
23-моддаси ва “Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 63-моддаси
(агар мулк мерос қолдирувчи билан биргаликдаги никоҳ давомида
орттирилган бўлса) мазмуни тушунтирилади, бу ҳақда мерос
Do'stlaringiz bilan baham: |