Vi-боб валикли жинлар § Валикли жинларга қўйиладиган технологик талаблар ва уларнинг классификацияси



Download 2,02 Mb.
bet6/14
Sana24.02.2022
Hajmi2,02 Mb.
#252031
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Китоб 6-боб

Урувчи валик қўзғалмас пичоқ тиғида ушланиб қолинган чигитни уриб тушириш учун хизмат қилади.
Урувчи валикка қуйиладиган асосий технологик талаб, қўзғалмас пичоқ тиғига сиқилиб турган чигитни шикастламасдан толадан уриб ажратиш ва чигит тулиқ туксизланиш даврида камроқ зарба беришдан иборат.

Расм 114. Тўрт парракли урувчи валик

Урувчи мосламанинг конструкцияси валикли жиннинг унумдорлигига етарли даражада таъсир кўрсатади ва чигитнинг шикастланишига ҳам таъсир этувчи элемент хисобланади. АҚШда ишлаб чиқарилган кенг тарқалган урувчи мослама бу айланувчи қаттиқ пластинка-пичоқли ёки узлуксиз занжирга махкамланган пластинкали урувчи мосламалардир. Бундай конструкцияларнинг асосий камчилиги чигитнинг механик таъсир натижасида шикастланишидир. Маҳалий валикли жинларнинг конструкциясида юқоридаги камчиликлардан анча ҳоли бўлган ва уларга патентлар ва муаллифлик хуқуқлари олинган урувчи мосламалар қулланилган, масалан; чигитни юмшоқ урувчи уч ёки тўрт парракли урувчи мослама (расм 114). Урувчи валик вал 1, махкамловчи болт 2, терили амортизатор 4, планка 3 ва урувчи болға 5 дан ташкил топган. Урувчи болғалар қўзғалмас пичоқ тиғидаги чигитни уриб урувчи валик йўналиши бўйича ls масофага тортади. Пахта бўлаги урувчи болға билан контактдан чиқиши билан жинлаш валиги ишқаланиши хисобига яна қўзғалмас пичоқ тиғига тортилади [44, 57].


Пичоқ тиғидаги чигитнинг силжиш узунлиги ls қиймати жинлаш валиги материалига боғлиқ. Техник картондан тайёрланган жинлаш валиги юзасида ls = 2÷4 мм, теридан қилинган валик учун эса ls = 20 мм [61].
Тўрт парракли урувчи мосламанинг барча парраклари иш жараёнида бир хил ишлайди (урувчи валикни хар бир айланишида иккита зарба).
Янги конструкциядаги валикли жинда урувчи мосламанинг тўрт парраклиси қулланилган.
Жинлаш валигини толани қўзғалмас пичоқ остига тортиб кетиши учун керак бўладиган τ1 вақтни топиш учун жинлаш валиги ва урувчи валикларнинг айланишлар сонини ўзаро оптимал қийматини ва шу билан бирга урувчи валикнинг парракларини пахта бўлагини уриш учун маълум бурчакка бурилиш учун кетадиган вақт τ2 аниқлаш керак бўлади [15]:
(6.13)
бу ерда Mlj - пахта булагидаги толани икки томонлама ўлчанган узунлигини математик кутилиши;
s1 - пахта бўлагидаги тола узунлигининг эмпирик ўрта квадратик дисперсияли оғиши.
Дискрет катталик учун:
, (6.14)
бу ерда п - пахта бўлагидаги толаларни гурухлаш интервалининг сони;
li — интервалдаги тола узунлигининг қиймати;
Pi — интервалдаги h нинг эҳтимолий қиймати
;
(6.15)
vд ва w - жинлаш валигининг айланиш ва бурчак тезлиги;
nд - жинлаш валигининг айланишлар сони;
R - жинлаш валиги радиуси.
У ҳолда:
(6.16)
Толани тортилиш тезлиги жинлаш валигининг айланишлар тезлигидан қолиб кетганлиги учун (6.16) формулада тортувчи юза материали ва уни қўзғалмас пичоққа сиқиш даражасига боғлиқ бўлган сирпаниш коэффициенти хосил қилади:
, (6.17)
бу ерда vв - жинлаш валиги юзасида толанинг ҳаракатланиш тезлиги.
Тўрт парракли урувчи валик учун болғачалари бир биридан π бурчакдан жойлашиб ҳар бир пахта бўлагини бир айланишда икки марта уради ва ҳар кейинги урувчи болғанинг келиш вақти:
, (6.18)
Агар пахта бўлагини тортиш вақти ҳар бир урувчи болғани келиш тезлигига тенг ёки кам бўлса, жинлаш жараёни шунча самарали кечади:
, (6.19)
бу ерда п0 - урувчи валикнинг айланишлар сони.
бундан:
. (6.20)
Самарали жинлаш жараёни учун урувчи ва жинлаш валиклари тезлигини ўзаро мутаносиблиги:
. (6.21)
Мисол. η=1, R = 90 мм ва (Ml1 + s1) = 35,4 мм = 8,8 бўлганда.
ХДВ2М маркали жин учун хисобий қийматлар.
Урувчи валикдаги болғачалар сони
, (6.22)
бу ерда к1 - урувчи валикдаги парраклар сони;
L - жинлаш валигининг узунлиги;
L - болғача узунлиги;
l – қўзғалмас пичоқ ва болғача орасида чигит сиқилиб қолмаслигини ҳисобга олган ҳолда танланган тирқиш,
l = (Мl2 +s2); (6.23)
Ml2 - чигитнинг энг катта ўлчамининг математик кутилиши;
s2 - чигитнинг энг катта ўлчамидан эмпирик ўртача квадратик оғиши
. (6.24)
При числе значений в выборке. V < 25 эмпирическое среднее
. (6.25)
бу ерда ni - интервалдаги чигит ўлчамининг келтирилган частотаси
- танлов хажми;
li - интервалдаги чигитнинг ўртача узунлиги қиймати;
к - танловдаги интерваллар сони.
Турли навдаги пахта учун математик кутилишнинг Мl2 ҳар хил қийматидаги боғлиқлигидан шуни кўриш мумкинки, урувчи валикдаги болғачалар сони доимий бўлиши мумкин эмас.
Урувчи валик ва жинлаш валиги орасидаги тирқиш жинлаш жараёнининг унумдорлигига ва чигитнинг шикастланишига таъсир кўрсатади. 115 расмда қўзғалмас пичоқ тиғидаги чигит билан урувчи валик болғачасининг таъсир схемаси келтирилган.
Чигитни толадан ажратишга таъсир этувчи куч,
PN = Pcos α (6.26)
ва чигитни жинлаш валигига сиқувчи куч,
Pт = Psin α. (6.27)

Расм 115. Қўзғалмас пичоқ тиғидаги чигит билан урувчи валик болғачасининг таъсир схемаси
α бурчакнинг кичиклашиши билан РN камаяди ва Рт ошиб кетади, бу эса ўз навбатида чигит шикастланишини ошиб кетишига ва толани узиб олинишини камайишига олиб келади.
Валикли жин унумдорлиги ва мавжуд эмпирик тирқиш орасидаги боғлиқлик қуйидагича [52]
П = В—5,8А2, (6.28)
бу ерда В - пахта навига боғлиқ бўлган доимий катталик;
А - пластинканинг ҳаракат траекторияси билан қўзғалмас пичоқ орасидаги тирқиш.
Урувчи валик билан тўрли сирт орасидаги тирқишнинг қийматлари чигитнинг шикастланишига таъсир кўрсатади. Бу тирқишнинг қиймати 8 дан 12 мм гача ошганда чигитнинг шикастланиши сезиларли даражада пасаяди. Тирқишнинг 12 мм дан юқори қийматида чигит шикастланишининг камайиши кўзатилмайди, лекин 15 мм дан ошгандан кейин толаси ажратилган чигитнинг чиқиб кетиши камаяди.
Лойихалаш жараёнида урувчи валик билан тўрли сирт орасидаги тирқиш 12-14 мм оралиғида қилиб белгиланади.

Download 2,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish