Жинлаш валиги юзаси толани илаштириб олади ва қўзғалмас пичоқ остига тортиб кетади. Жинлаш валиги юзасининг ишқаланиш коэффициенти толага нисбатан юқори бўлиши ва қўзғалмас пичоқ юзасига нисбатан пастроқ бўлиши, тола ва қўзғалмас пичоқ билан ишлаш вақтида ейилишга юқори чидамли бўлиши ва шу билан бирга унда хеч қандай буёқлар ва аралашмалар бўлмаслиги керак.
Жинлаш валиги материали сифатида табиий тери (кит териси, буйвол териси, морж териси, тюлень териси ва бошқ.), резина ва айрим табиий ва сунъий терини ўрнини босувчи материаллардан фойдаланилади.
Жинлаш жараёнида энг яхши технологик натижани морж терисидан тайёрланган валик бўлди. Унинг асосий кўрсатгичлари, яъни зичлиги 0,77 г/см3; қаттиқлиги 14,5 н/мм2; ишқаланиш коэффициенти тола бўйича
µ1 = 0,463 ва пўлат бўйича µ2 = 0,32 га тенг.
Терили дисклар валга Р = 7,0 ÷ 8,0 н/мм2 босим билан прессланиб йиғилади. Агар бу босим ошиб кетадиган бўлса, терининг механик хусусиятлари ёмонлашади.
Терили валикнинг қаттиқлиги қуйидаги формула орқали аниқланади.
(6.12)
бу ерда Р1 — шарикли мосламадаги юкнинг оғирлиги 1000 н;
d' = 10 мм — шарикнинг диаметри;
h'— терили валик юзасига шарикнинг ботиш чуқурлиги мм.
Расм 113. Тери дискали жинлаш валиги
Хозирги кунда жинлаш валиги юзаси теридан тайёрланади ва терининг ишлатилиш сарфи бир тонна тола учун 3.5-4 кг га тўғри келади [61]. Терининг танқислигини хисобга олган холда уни ўрнини босувчи материал устида кўплаб изланишлар олиб борилмоқда. Яқин кўнларда жинлаш валиги юзасидаги терини ўрнини босувчи анча арзон материалар РКМ, КМК ва бошқалар билан алмаштирилади. АҚШ да хам ҳайвон терисидан воз кечилиб унинг ўрнига кордо билан ўралган резина қопламалига утишмоқда.
113 расмда келтирилган жинлаш валиги вал 1, шпонка 2, терили диск ва сиқувчи шайба 4 дан ташкил топган.
Жинлаш валигининг илаштириш имкониятини ошириш ва пичоқ қиррасида тола ва улюкларнинг йиғилиб қолишини олдини олиш мақсадида унинг юзасига улчами 3х5 мм ва қадами 800-1000 мм бўлган винтли ариқчалар очилади. Ариқчалар орасидаги масофани 20-25 мм га тенг қилиб олинади. Жинлаш валигини юзасига ишлов бериш хисобига унинг диаметри кичиклашади ва жиннинг иш унумдорлиги хам пасаяди. Агар уни К коэффициент билан белгиласак, агар жинлаш валиги диаметри D = 180 мм бўлганда K1 = 1 бўлса, унда D = 130 мм бўлганда K1 = 0,875 тенг бўлади.
Изланишлар [26] шуни кўрсатдики, жиннинг унумдорлиги жинлаш валигининг айланишлар сонига хам боғлиқ, яъни, агар п = 210 об/мин бўлса, унумдорлик коэффициенти К2 = 1 тенг, агар п = 250 об/мин бўлса К2 = 1,1 га тенг бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |