Vi-боб валикли жинлар § Валикли жинларга қўйиладиган технологик талаблар ва уларнинг классификацияси


§ 2. Валикли жинлар конструкцияси



Download 2,02 Mb.
bet2/14
Sana24.02.2022
Hajmi2,02 Mb.
#252031
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Китоб 6-боб

§ 2. Валикли жинлар конструкцияси
Маълум вақтда ишлаб чиқаришда бир валикли ва икки валикли, уриш қисми илгариланма-қайтма ҳаракатланувчи бир ёки икки пичоқли валикли жинлардан фойдаланилиб келинган.
Икки валикли жинларни ишлатишда ўрнатиш майдони, пахтани тақсимлаш транспортлари иқтисод қилинади, таъминлагич-тозалагичлар сони камаяди. Икки валикли жинлар АҚШнинг Маккарти фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган. Бу жинларни маҳаллий пахтани дастлабки ишлаш корхоналарида экплуатация қилиш жараёни, илгариланма-қайтма ҳаракатланувчи урувчи қисмида инерцион кучнинг юқори бўлишидан, унинг тез ишдан чиқишини кўрсатди. Шунинг туфайли бу жинлар узоқ эксплуатация қилинмади.
Маҳаллий машинасозлик корхоналарида бир валикли ХКГ русумли битта урувчи пичоқли ишлаб чиқарилган. АҚШда ҳам шунга ўхшаш жинлар Маккарти фирмасида ва Англиянинг Платт фирмасида ишлаб чиқарилган. Бундай конструкциядаги жинларнинг умумий камчилиги, уларнинг тез ишдан чиқиши, паст унумдорлиги, чигитларнинг кўп миқдорда синиши ва шу туфайли тола таркибида ифлослик даражасининг ошиб кетишидир.

107- расм.. ХДВ2М маркали валикли жин

Кейинчалик, айланиб урувчи қисмли валикли жинлар ишлаб чиқарилди. Бу айланиб урувчи қисм юмшоқ элементлардан ташкил топган. Шу принципда ишловчи Платт, Сикромац ва Мосс-Гордин фирмалари томонидан ишлаб чиқарилган «Ротобар» маркали айланиб қаттиқ урувчи қисмли валикли жинлар ҳам технологик жиҳатдан ишлаб-чиқаришда яхши самара берди.


Платт фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган валикли жиннинг урувчи барабани айланишлар сони 120-150 айл/мин.ни ташкил қилган. Барабан юзасида қўзғалмас пичоқ тиғидаги чигитни уриб олиш учун диск шаклидаги пўлат пичоқлар жойлаштирилган. Сикромац фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган валикли жинда қўзғалмас пичоқ тиғида турган чигитни уриб тушириш учун қаттиқ урувчи парраклари бўлган барабандан фойдаланилган. Мосс-Гордин фирмасининг Ротабор русумли валикли жинлари ҳам худди шу тартибда ишлайди.
Ротабор русумли валикли жин асосий ишчи бўлими, айланувчи қаттиқ урувчи 6-7 мм қалинликдаги парракчали барабандан ва диаметри 430 мм бўлган устки қисми синтетик қопламали жинлаш валигидан иборат. Ишчи валикга тиралган қўзғалмас пичоқ тиғидан уриб олинган чигитлар регенерация бўлинмасига узатилади ва қолдиқ толали чигитлар аррачали барабан орқали илиниб олинади ва қайта жинлаш учун ишчи бўлимга узатилади.
Қаттиқ урувчи барабанли валикли жинлар Хиндистон ва Африка мамлакатларида кенг тарқалди. Бу конструкциядаги валикли жинларнинг камчилиги улардан чиқаётган синиқ чигитларнинг фоизи катталиги ва улар орқали толанинг ифлосланишининг ошиб кетишидир.
Маҳаллий валикли жин конструкцияси Ўрта Осиёда 1954 йилларда сериялаб ишлаб чиқарилган юмшоқ урувчи органли валикли жинлардир. Бундай конструкцияли валикли жинларда юқори иш унумдорлигига ва чигит синишишини камайишига эришилди; камчилиги эса, урувчи болғачаларнинг валга махкамланган тасмаларининг тез ишдан чиқишидир. Бу жинларда толанинг чигитга ёпишиш даражаси юқори бўлган пахта хом ашёлари қайта ишланганда унумдорлик тушиб кетиши кузатилди. Ўрта Осиёда ишлаб чиқариш тажрибалари натижасида бошқа турдаги айланиб урувчи валикли жин ишчи қисмлари ҳам ишлаб чиқарилган.
107-расмда келтирилган жин қуйидаги асосий элементлардан ташкил топган: таъминлагич 1, бу қисмда пахта хом-ашёсини валикли жинга бир маромда таъминлаш, титиш ва уни майда ифлосликлардан тозалаш жараёни амалга оширилади; регенерация бўлинмаси 2 ишчи қисмлари ёрдамида пахта бир текисда жинлаш қисмига 3 узатилади. Тери қопламали валикдан тола ажратувчи 4 ёрдамида ажратилади ва вакуум-клапан 5 орқали умумий тола узатиш қисмига юборилади.
26 жадвалда илгариланма-қайтма ҳаракатланадиган урувчи пичоқли ХДГ маркали валикли жин ва чигитни болғача ёрдамида айланма ҳаракланадиган уриб тушурувчи барабанли ХДВ2М русумли валикли жинларнинг техник кўрсатгичлари келтирилган.


269 жадвал


Download 2,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish